Бугун Жиззах давлат педагогика университетида 9-чи халқаро талабалар симпозиумини ўтказиб келдим. 2013 йили ушбу лойиҳани Европада бошлаб, илк тўрттасини Европада, 5-чисини Алматыда, 6-7-8-чисини Самарқандда ўтказгандим.
Бугунги тадбирда олий таълим вазир маслаҳатчиси, бир қанча ОТМ ректорлари билан 350 га яқин маҳаллий ва хорижлик талаба қатнашди. Нукус, Андижон, Тошкент, Бухоро, Фарғона, Самарқанд ва бошқа шаҳарлардаги давлат ва хусусий ОТМларнинг ўнлаб мен таниган ва танимаган талабалари ва домлалари ёнимга келиб ташаккур айтишди, кейинги симпозиумни уларнинг университетларида ташкиллаштиришни таклиф этишди.
Ҳар бир талаба қатнашганидан бағоят хурсанд эканлигини эътироф этиб, мен билан расмга тушди, уларнинг юзидаги табассумини кўриб, ойлар давомида ушбу тадбирга кетган энергиям ва вақтимга рози бўлдим. Бугун ўз чиқишида қозоғистонлик ректор симпозиумнинг 10-чисини Қозоғистонда ўтказишни таклиф этди, бу ҳам сифатли тадбирнинг харидори ҳамма вақт топилиши ва мен ҳар сафар таъкидлаб келган Ўзбекистоннинг “юмшоқ кучидир”.
П.С. Ҳар йили ушбу тадбир давомида эски дўстларим билан учрашиб, янгилари билан дўстлашишдан фахрланаман. ЖДПУ жамоасига алоҳида ташаккур!