𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Динингизни Шарий аҳкомларини, саҳиҳ далиллар ва асл қоидалар асосига қурмоқчимисиз?!
☝️Унда «ФИҚҲ» дарсимизга марҳамат...

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Уйлари ёнғинда қолган чоғда, она ўзи ёниб кетса ҳам, боласи ёниб кетмаслиги учун деразадан ташқарига чиқариб қўймоқда...
Онани васф қилиш учун ҳарфлар етмайди!

Бу она боласини бу дунёни оловидан қутқармоқда.

Дунёда яна шундай ОНА борки, у фарзандини дўзах оловидан қутқармоқчи бўлади...

У - боласини бомдод намозига уйғотадиган ОНА,
боласига Қуръон ўргатадиган ОНА,
боласига Аллоҳни танитадиган ОНА,
боласига шариатни тушунтирадиган ОНА!
Гарчи ўзи бу амалларни зўр уддасидан чиқа олмаётган бўлса ҳам фарзанди ўзидан кўра тақволироқ, ўзидан кўра илмлироқ, ўзидан кўра икки дуёда ҳам бахтлироқ бўлишини ҳохлайдиган ОНА!
Аллоҳ ана шундай ОНАЛАРга Ўзинг мадад бер ва фарзандларига ҳам инсоф бер, токи болалар, ОНА улар учун ҳар қандай фидокорликка, ҳар қандай қурбонликларга тайёр ягона инсон эканини ва ОҲИРАТдаги ҳолатининг сабабчиси эканини тушунишсин!




Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:

“Бомдод намозидан то қуёш чиққунга қадар Аллоҳни зикр қилиб ўтирувчилар билан ўтириш мен учун Исмоил фарзандларидан тўрттасини (қулликдан) озод этишдан (ҳам) суюклироқ.

Аср намозидан кейин то қуёш ботгунга довур Аллоҳни зикр қиладиган қавм билан ўтириш мен учун яна тўрттасини (қулликдан) озод этишдан (ҳам) суюклироқ”.

[Абу Довуд. Албоний ҳасан деган]

@Ayollarr_fiqhi




Исро ва Меърож кунида рўза тутишни ҳукми қандай

Мерож кечаси деб аталган Ражаб ойини 27-кечасида намозда қоим туришликка алоҳида ажрлар
борми


Аллоҳ азза ва жаллани шариатидаги, Ислом динимиздаги улуғ ҳодисалардан ва мўжизалардан бири,
Росул алайҳиссаломга Аллоҳ тарафидан кўрсатилган катта ҳурмат ва эътибор ҳодисаси бўлган Исро ва Мерож кечаси ҲАҚдир❗️

Ушбу ҳодиса нафақат Наби алайҳиссаломга балки бутун умматлари учун фахр ва буюк шарафдир.

Мана шу улуғ кечани эслаб, нишонлаш керакми?

У кунни улуғлаш ҳақида,
шариат ЭГАСИ -АЛЛОҲ тарафидан,

ёки у Зотнинг Ҳабиби, Наби алайҳиссалом тарафидан,

ушбу кунда рўза тутиш,
ушбу кечани,
ухламай намоз ва дуоларда ўтказиш хақида бирор бир БУЙРУҚ ёки саҳобалар ҳаётларидан ушбу кунни улуғлашганлари хақида кўрсатма,
очиқ далиллар баён қилинганми


Жавоб:

Ушбу тун Ислом динидаги улуғ ҳодиса бўлишига қарамасдан,

🛑Аллоҳ ва Росулидан ушбу кечани хосланган бирор ибодатда ўтказишликка БУЙРУҚ КЕЛМАГАН.

🚫Бирор САҲОБА бирор мазҳаб пешвоси бўлган Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъи ва Аҳмад Ҳанбал роҳимаҳуллоҳлардан келмаган

⛔️Исро ва Меърож деб гумон қилинган тун,
Ражабнинг 27- тунида бўлганлиги ҳам бирор САҲИҲ ДАЛИЛДА ИСБОТИ КЕЛМАГАН.

ДЕМАК бу одат- БИДЪАТ АҲЛИ улуғлаб,
ўзлари тарафидан Аллоҳнинг номидан УНИНГ шариатига киритган БИДЪАТЛАРДАН биридир.

🚫🚫🚫🚫🚫🚫🚫

Биродар,
Аллоҳдан ажр савоб умидида бирор амал қилишдан аввал сўраб билинг- ўша амалга ким буюрган, ким бажариб кўрсатиб,
ким қилишни васият қилган



Агар ҳақиқатдан ҳам буюрилган амал бўлса қилинг,

САВОБ ОЛИНГ‼️

БЎЛМАСА ТАШЛАНГ‼️

Ўша амални бажаришга чақираётган инсон қанчалик сиз учун ҳурматли ОЛИМ АЛЛОМА бўлмасин,

УНИНГ СЎЗИ АЛЛОҲ ВА РОСУЛИНИНГ СЎЗИГА ТЕСКАРИ БЎЛСА,
ТЎҒРИ КЕЛМАСА- СЎЗИ ТАШЛАНАДИ

АЛЛОҲ ВА РОСУЛИНИНГ СЎЗИ ОЛИНАДИ‼️

ЁКИ АЛЛОҲНИ ШАРИАТИДА КЕЛМАГАН ИШЛАРНИ СИЗГА,
"ШАРИАТ" ҚИЛИБ БЕРУВЧИ,
АЛЛОҲГА ШЕРИКЛАРИНГИЗ БОРМИ, АЙТИНГ


أَم لهم شرَكؤا شَرَعُواْ لَهُم مّن ٱلدّين ما لم يَأذن بِه ٱللَّه ۚ وَلوْلا كَلِمَةُ ٱلْفَصْلِ لَقُضىَ بَيْنهم ۗ
وَإِنَّ ٱلظَّٰلِمِينَ لَهُم عَذاب أَلِيم


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh Hurmatli 22-guruh tolibalar 🌹

Ochiq darsingiz muvaffaqiyatli boʻlib oʻtdi.

22-guruh ustozasi va 22-guruh tolibalar sizlarga oʻz minnatdorchiligimizni bildirib qolamiz.

Alloh ilmingizni bundanda ziyoda qilsin 🌻

Hurmat bilan Ayollar fiqhi maʼmuriyati!

✍️@Ayollarr_fiqhi


Бир соатдан сўнг 22-гуруҳ толибалари очиқ дарс қўйишади, ҳамма опа-сингилларимизни очиқ дарсга таклиф қиламиз, иншаАллох манфатли бўлади 🌹🌹🌹


©️Унутманг!
Бизнинг мужодаламиз гўзал, тўкис хаёт учун эмас, исломий хаёт учундир…

Биз билан бир карвонда эканлигини даво қилаётганлар эътиборли бўлинг, биз чиққан йўлнинг йўналиши фақат Аллоҳгадир!

Карвондан ажраманг, бекатларда узоқ қолиб кетманг, йўл узоқ дунё ташвишлари, йўлда учраган ўткинчилар ила ўзингизни чарчатиб қўйманг.
Кучингизни жаннат учун сарфланг!

Уловингизни гуноҳлар, лағулар, бидатлар, ислом бекатидан бошқа бекатлар томон бурманг, йўлга озроқ танаффус бераман, кейин яна шу йўналишда йўналаман деманг.

Йўналиш ўзгардими, аҳд ҳам, манзил ҳам, даво ҳам ўзгаради.
Қайтиб йўлни топмоғингизга эса хеч ким кафил эмас.

Адашсангиз ҳам йўлдан, карвондан ажраманг.
Хато қила-қила топамиз тўғриларни, ҳуддики йиқила-йиқила ўргангандек югурмоқни.

Қоқилинг аммо юришдан тўхтаб қолманг.
Аллоҳ дея йўлга чиққаннинг синови, душмани кўп бўлади албатта.

Ахир сиз буюк даво
“Ла илаҳа илаллоҳ”ни олий қилмоқ учун яшамоқдасиз.
Буюк даволарни, синовлари ҳам буюк бўлади.

Синовларда синмаслик, имтиҳонларда тобланмоқ, хар мусибатда Аллоҳга яқинлашмоқ, ибодатлар билан озуқалонмоқ шиoрингиз, шариат эса яшаш шартингиз бўлсин!

Баралла айтинг, ҳамма эшитсин
бу йўлда Вакийл ўлароқ Аллоҳ бизга кифоядир!


✍️@Ayollarr_fiqhi




Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Жума ибодат куни бўлиб, унинг кунлар орасидаги мавқеи Рамазоннинг ойлар орасидаги мавқеига, ундаги дуо ижобат бўладиган соат эса Рамазондаги Қадр кечасига ўхшайди.

Шундай экан, кимнинг жумаси тўғри ва яроқли бўлса, хафтасининг қолган қисми яроқли бўлади.

Кимнинг Рамазони тўғри ва яроқли бўлса, йилининг қолган қисми яроқли бўлади.

Кимнинг ҳажи тўғри ва яроқли бўлса, умрининг қолган қисми яроқли бўлади.

Зотан, жума — ҳафта тарозиси.

Рамазон — йил тарозиси.

Ҳаж эса умр тарозидир».

("Зодул маод", 1/398)


@Ayollarr_fiqhi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ҲУРМАТЛИ АЁЛЛАР ФИҚҲИ КАНАЛИНИНГ ТОЛИБАЛАРИ 💫💫💫

“ Биз билан меҳмонга боришни ҳоҳлайсизми?”


“Асосда барча нарса мубоҳдир (ҳалол), агар унинг ҳаромлигига далил бўлмаса.”

🍃🌹Унда мархамат қилиб 1-5 дарсгача ОЧИҚ ДАРС бўлиб ўтади мехмонимиз бўлинг‼️ 🌹🍃

Сиз билармидингиз?
Фиқҳ илмини аҳамиятини…
Сувнинг турларини…
Идишларнинг турларини…
Терилардан ясалган идишлар ҳукмини…
Тилла кумуш идишлар ҳукмини…


📋 якшанба
📌

⏰ ТУРК ВАҚТИ БН 8:00
⏰ ЎЗБЕК ВАҚТИ БН 10:00
⏰ ҚИРҒИЗ ВАҚТИ БН 11:00

ШУ КАНАЛДА БӮЛИБ ӮТАДИГАН ОЧИҚ ДАРСИМИЗГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ‼️

ҲУРМАТ БИЛАН
2️⃣2️⃣- ГУРУҲ ТОЛИБАЛАРИ 🍃

✍️@Ayollarr_fiqhi




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم...

« Эслатинг Зеро Эслатма Мўминларга Манфаат Етказур » ( Зарият Сураси 55 - Оят)

Жума куни зикрларининг тожи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир.    

Одамларнинг энг кўп салавот айтувчиси осмонда (фаришталар ҳузурида) энг кўп зикр қилинувчи ва ерда энг хотиржам бўлувчисидир

“Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтурлар.
Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!”
(Аҳзоб, 56).


Ким Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга бир марта салавот айтса,
Аллоҳ таоло унга ўн марта салавот айтади.

Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтган кишининг ғамлари кетиб,
гуноҳлари кечирилади.

Салавотнинг маъноси:
Азҳарий роҳимаҳуллоҳ айтади:

Салавот— Аллоҳ томонидан айтилса, раҳмат.

Малоикалар тарафидан айтилса, истиғфор.

Инсонлар тарафидан айтилса, дуо ва илтижо бўлади.

Жума куни салавот айтишни янада кўпайтириш керак.

@Ayollarr_fiqhi




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Hayot va ilm formulasi!

Har bir ishingizni shu formulaga solsangiz sabr qilishingiz oson bo'ladi!

Qancha harakat, mashaqqatlar bilan hozirgi darajangizga erishdingiz...
Marraga oz qoldi...
Yarim yo'lda chala qilib, tashlab ketmang!!!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☝️Сиз Рамазонга тайёрмисиз?

Қалбларимиз қувончи, дунё ва охиратимиз покловчиси муборак Рамазон кириб келмоқда!
👉Ундаги ажрлардан ғафлатда қолмай десангиз,
РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ дарсимизда биз билан бирга бўлинг!

🟠Дарс номи: Рамазон суҳбатлари
🟠Дарс куни: Ҳар куни
🟠Дарс вақти: Туркия 18:00
🟠Устоза: Устозалар


📖 “Сизларга бу (улуғ ва баракотли) ой келди! Унда минг ойдан кўра хайрлироқ бир кеча бор! ким у кечани қўлдан бой берса, барча яхшиликлардан қуруқ қолибди! Рамазон яхшиликларидан фақат бахтсизларгина қуруқ қолади!”. (Ҳадис)


Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ устозлари Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ҳақида шундай деганлар:

“У киши бомдод намозидан то куннинг ярми — пешин вақтига яқин қолгунча зикр қилардилар. У ҳақида сўралганда:
Бу менинг нонуштам, озуқам агар бу зикрларимни қилмасам, оч қоламан” деганлар.






Эртага пайшанба!
Қодир бўлсангиз, рўзадорларинг карвонига қўшилинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба ва пайшанба (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим мен рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»


Унутманг
❗️
Аллоҳ учун холис бир кун нафл рўза тутган кишини Аллоҳ Таоло дўзахдан 70 йиллик масофага узоқлаштиради.

Биродарим, ишонинг, бир кун келиб бу ажрларга жуда ҳам муҳтож бўламиз.
Фурсат топилганда, амал қилиб қолайлик!


@Ayollarr_fiqhi

20 last posts shown.