АЕЛЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Psychology


УШБУ КАНАЛ ХАЕТИНГИЗНИ ГУЗАЛ БУЛИШИГА ОИЛАВИЙ
ХОТИРЖАМЛИККА ЭРИШИШИНГИЗГА ЕРДАМ БЕРАДИ.
♥️КАЛБНИ АНГЛАШ УЗЛИКНИ АНГЛАШ ДЕМАКДИР♥️
Мурожат учун:
ПСИХОЛОГ 👇
@Nafisa_Avazovna

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Psychology
Statistics
Posts filter


«ХУЛОСА  ҚИЛИНГ...»

Икки йигит суҳбатлашди.
— Қаерда ишлайсан?
— Фалон жойда.
— Ойлигинг қанча?
— 2 млн 700 минг.
— Атиги 2 млн 700 мингми? Оз-ку? Шунча пулни қандай етказасан?
Бу гапни эшитиб у ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди.

➖➖➖

Бир аёл бошқасидан сўради.
— Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
— Ҳеч нима.
— Шу тўғрими, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми?
Бу гаплар унинг юрагига ўқдай қадалди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига ажралишга эришди.

➖➖➖

Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди:
— Нимага ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
— Иши қийин. Бўш вақти кам.
— Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Ишончи лойқаланди.

➖➖➖

Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим. Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай таъсир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий бир сўз билан инсоннинг ҳаётини ёки обод ёки барбод қиламиз...

➖➖➖

❕Тафаккур қилинг!
Исёнга, ношукурликка сабаб бўлиб қолманг! Бу инсонга ёмонлик қилиш билан тенг...


#Ақл_Руҳият

#Tafakkur_qilishingiz_va_insonlarni__oson_ajrata_olishingiz_uchun_tenglama

Ақлли бўлишни ҳамма ҳам эплаши мумкин, бироқ, инсон руҳияти унинг табиатини шакллантиради. Яъни ақл онгни бошқаради, руҳият феъл - атворни. Шу сабабдан кўпгина ақлли кишиларнинг ахмоқона қилиқларига ҳаётда исботлар кўп.

Ақлнинг баъзи хислатлар билан йиғиндиси инсон характерини маълум бир томонга йўналтиради.

Ақл + Кибр = Калтафаҳмлик
Ақл + Очкўзлик = Таъмагирлик
Ақл + Ҳасад = Адоват
Ақл + Таваккал = Журъатлилик
Ақл + Ҳирс = Ҳаромхўрлик
Ақл + Зиқналик = Пасткашлик
Ақл + Мақтанчоқлик = Бетайинлик
Ақл + Манманлик = Журъатсизлик
Ақл + Худбинлик = Маккорлик
Ақл + Ҳис-туйғу = Нодонлик
Ақл + Қўрқоқлик = Масъулиятсизлик
Ақл + Аллоҳдан қўрқув = Одиллик
Ақл + Холислик = Олижаноблик
Ақл + Эътиқод = Қатъийлик
Ақл + Мулоҳаза = Сабрлилик
Ақл + Ғурур = Ориятлилик
Ақл + Самимият = Закийлик
Ақл + Фаросат = Донолик.

Ўз фойдаси учун ақл ҳаммада бор. Яъни шахсий манфаат турганда ҳамманинг ақли ўзи учун яхши ишлайди. Айнан шу нарса унинг нечоғли тафаккур соҳиби эканлиги ва қандай инсонлигини кўрсатади.

Ақл ҳеч қачон ҳаракатсиз турмайди. Унинг доим қанақадир иллат ёки фазилатга мойиллиги бўлади. Шу боис Руҳият яъни феъл - атворимизни мунтазам тарбиялаб боришимиз жоиз-ки, ақлимиз зараримизга ишламасин.

Руҳият фақатгина Яратувчисини таниб, уни ҳис этиб, Унинг розилигини мақсад қилиб ҳаракатланганидагина юксалади.

Барчамизга руҳият камолоти насиб этсин.


O‘ylar…

Sarhisob. Bugun menga berilgan mavhum lekin o‘ta qimmatli umrimning bir kunini tugatdim. Bu 24 soatli imkoniyatim edi. Bu 1440 daqiqali fursatim edi. Bu taxminan 86400 soniyali nafasim edi. Bularning evaziga nimalarni qo‘lga kiritganimni izlayman,
xayhot, qo‘lim quppa-quruq!..


Кейинги пайтларда, агар бир-бирига энг яқин икки инсон бўладиган бўлса, ўша икки инсон эр ва хотин, деган хулосага келяпман.

Фақат
шу икки инсонгина бир-бирининг камчиликларини тўлдиради.

Фақат иккисигина бири бировига ҳар қандай ҳолатда кўриниши, шунда ҳам ораларидаги муносабатлар ўзгармай қолиши мумкиндек назаримда...

Бир-бирига суянадиган ҳам, бир-бирига интиладиган ҳам, бир-бирини кутадиган ҳам, бири биридан араз-гина қилиб, бироз ўтиб, ҳеч гап йўқдек, яна ҳазил-ҳузул қиладиган, бир-бирини сўзсиз тушунадиган, бирида йўқ ҳислатни бошқаси ёпиб турадиган ҳам... шу иккиси...

Аввал бошда ер юзида фақат эр ва хотин бўлгани ҳам шунга ишорадир балки...

Ўша пайт она ва бола, ота ва қиз, ака-сингил ё опа-ука эмас, айнан эр ва хотин бўлган. Бир-бирини тўлдирувчи, бир-бирига сакинат улашгувчи...

Сакинат ва ором масканингизни, оилангизни, "либос"ингизни асранг.


Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтади:

«Аллоҳ таоло сизларга дунёни унга муккасидан кетишингиз учун эмас, балки у орқали охиратни талаб қилишингиз учун берган. Зеро, дунё ўткинчи, охират эса боқийдир».

("Ал-бидоя ван ниҳоя", 7/241)


Эътироф

🌸 Маккадаги Ҳарамда биринчи бўлиб истиқомат қилган аёл Ҳожар онамиз бўлганлар.

🌸 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи бўлиб иймон келтирган аёл Хадижа онамиз бўлганлар.

🌸 Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб қон тўккан аёл Ёсирнинг завжаси Сумайя бинт Хайёт бўлганлар.

🌸 Қуръони Каримда бир сура борки, у «Аёллар» деб номланган. У Қуръондаги иккинчи узун сурадир.

🌸 Денгизда биринчи бўлиб ғазот қилган аёл Умму Ҳаром бинт Милҳон бўлганлар.

🌺 Эй оналар, қизлар, аёллар! Нақадар қадри улуғ зотларсиз!


Xavf-xatar qo‘rquvini yengish uchun 3 tavsiya ⬇️

Muvaffaqiyatsizlik haqidagi fikrlarni tark eting.
Aslida, muvaffaqiyatsizlik degan narsa yo‘q – bu faqat bizning ongimizdagi tushuncha. Har qanday vaziyatga qanday qarashimiz natijani belgilaydi.

Qo‘rquvingizga tik boqishdan qo‘rqmang.
Qog‘oz va ruchka oling, xavotirga solayotgan barcha xavfli holatlarni yozing va ularni tahlil qiling. Shuni unutmang: har qanday natija – yangi tajriba.

Muvaffaqiyatli natijani tasavvur qiling.
Aqlingizda eng yaxshi natijaning aniq, yorqin va batafsil manzarasini yarating. Chunki aynan shunday fikrlash bizni muvaffaqiyat sari yetaklaydi.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Sizga bolaligingizda shunday munosabat qilishmaganmi?😔

O’zingizni qanday his qilgansiz?

Siz o’zingiz bu xatoni takrorlamayapsizmi?


Shu hatoni qiladigan onalarga yuborib qo’ying!


Уйқуга ётишдан олдин гуноҳларингизни ўчириб олинг.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тўшагига ётаётган пайтда: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ. Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, валаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», деб айтса, гуноҳлари (ёки хатолари) денгиз кўпигича бўлса ҳам кечиб юборилади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

(Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар бир ишга қодирдир. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Аллоҳни поклаб ёд этаман, Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир.)


Номаи аъмолларимизни истиғфор ва тавба билан дезинфекция қилайлик!


Бугун бошингда бир катта дардинг бўлса, Роббинга юзланиб: “Роббим, менинг катта дардим бор”, демагин, дардингга қараб: “Менинг Буюк Роббим бор”, дегин.
Умар Форуқ Сайдо Жазарий


Аёлларнинг эркакларга, эркакларнинг аёлларга ўхшашлари

Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга тақлид қилувчи эркакларни ва эркакларга тақлид қилувчи аёлларни лаънатладилар» (Бухорий, Абу Довуд ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлсифат эркакларни ва эркакшода аёлларни лаънатлаганлар» (Бухорий ривояти).

Кийиниш ва гапиришда эркакларга ўхшайдиган аёлларга эркакшода аёллар дейилади. Бир ривоятда: «Аллоҳ эркакшода аёлларни лаънатлади», дейилган.

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар кийимини киядиган эркакни ва эркаклар кийимини киядиган аёлни лаънатладилар» (Абу Довуд, Насоий, Ҳоким).

Агар аёл киши эркакларга хос бўлган либосларни кийса, у ўзини эркакларга ўхшатган ҳисобланади ва Аллоҳ ва Расулининг лаънатига дучор бўлади. Эри ҳам агар унинг шундай юришига имкон берса (яъни, рози бўлса ва уни қайтармаса) малъундир (лаънатлангандир). Чунки у аёлини Аллоҳга итоат этишга ундаши ва гуноҳ ишлардан қайтариши лозим. Зеро, Аллоҳ таоло айтганки: «Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни дўзахдан сақлангизки, унинг ўтини одамлар ва тошлардир» (Таҳрим сураси, 6).

Яъни, уларга одоб ва таълим беринг, Аллоҳга итоат этишга буюриб, гуноҳ ишлардан қайтаринг, ўзингизга ҳам худди шундай муносабатда бўлинг, дейилмоқда.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ҳар бирингиз нозир ва ўз раъиятига масъулдир. Эркак киши ўз аҳли оиласига нозир ва қўл остидагиларга масъулдир» (Муттафақун алайҳ).

Абу Бакр розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Эркаклар аёлларга итоат этган вақтларида ҳалок бўлдилар» (Ҳоким ривояти).

Ҳасан розийаллоҳу анҳу айтганлар: «Аллоҳга қасамки, киши хотинига унинг ҳавойи нафси тилаган нарсаларда итоат этса, Аллоҳ таоло уни дўзахга улоқтиради».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мен кўрмаган икки тоифа борки, улар дўзах аҳлидандир: Сигир думига ўхшаш қамчилари бўлиб, у билан одамларни урадиган тоифа ҳамда кийим кийган ялонғоч, йўлдан урувчи, йўлдан озган аёллар. Уларнинг бошлари туянинг ўркачи каби. Улар жаннатга кирмайдилар, унинг ҳидини ҳам топмайдилар. Ҳолбуки, унинг ҳиди мунча-мунча йўллик масофадан келиб туради» (Муслим ривояти).

Кийим кийган – Аллоҳнинг неъматларига мушарраф бўлган, лекин ялонғоч – Унга шукр қилмайдиган аёллар ёки баданининг шакли ва ранги билиниб турадиган даражада юпқа ва тор киядиган аёллар, деганидир.

Нофеъ розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: «Ибн Умар ва Абдуллоҳ ибн Амрлар Зубайр ибн Абдулмутталибнинг ҳузурида эдилар. Бир вақт елкасига камон осган аёл қўйларини ҳайдаб ўтиб қолди. Абдуллоҳ ибн Умар ундан: «Сен эркакмисан ё аёл?» деб сўрадилар. «Аёлман», деди у. Ибн Умар Ибн Амрга ўгирилдилар-да: «Аллоҳ таоло Пайғамбар тили орқали эркакларга тақлид қилувчи аёлларни ва аёлларга тақлид қилувчи эркакларни лаънатлаган», дедилар».

Кўчага чиққанда номаҳрамларга зеб-зийнат ва тақинчоқларини кўрсатиб юрадиган, мушк-анбар ва ҳар хил хушбўйликлар билан ўзига оро берадиган ҳамда калта ва тор либослар киядиган аёллар ҳам малъундирлар. Бу ишларнинг барчасини, яъни, ўзини бозорга солиб, жамолини кўз-кўз қилиб юришни Аллоҳ таоло ёмон кўради. Лекин минг афсуслар бўлсинки, кўп аёллар шайтоннинг тузоғига илингандирлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳақида: «Дўзахга боқиб, унинг кўпчилик аҳли аёллар эканлигини кўрдим», деганлар (Муслим ривояти).

Яна у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: «Ўзимдан кейин эркаклар учун аёллардан кўра зарарлироқ фитна қолдирмадим» (Муслим ривояти).

Аллоҳ таолодан бизни аёллар фитнасидан сақлашини ва Ўз фазлу марҳамати ила уларни ҳам, бизни ҳам ислоҳ этишини сўраймиз.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ФАКТ

Аёл йиғлаганда унинг юрагидаги кичик томирлари қисқаради, тушкунликка тушганда эса у 72 кунлик хотирани йўқотади. Аёлнинг юраги эркакларникидан 4 марта нозикроқдир.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram




Video is unavailable for watching
Show in Telegram


𝗶𝗹𝗺 𝗯𝗶𝗹𝗮𝗻 𝗮𝗾𝗹𝗹𝗮𝗿, 𝗮𝘅𝗹𝗼𝗾 𝗯𝗶𝗹𝗮𝗻 𝗲𝘀𝗮 𝗾𝗮𝗹𝗯𝗹𝗮𝗿 𝗷𝗮𝗹𝗯 𝗲𝘁𝗶𝗹𝗮𝗱𝗶.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


#Дуо
ЭНГ ГЎЗАЛ ДУО


اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ كَمَا يَنْبَغِي لِجَلَا لِ وَجْهِكَ وَلِعَظِيْمِ سُلْطَانِكَ

Ўқилиши: “Аллоҳумма лакал-ҳамду камаа йамбағии лижалаали важҳика ва ъазийми султоник”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Сенга Сенинг юзингнинг улуғлигича ва салтанатингнинг буюклигича ҳамду санолар бўлсин”.


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётадиган бўлсалар,

«Алҳамду лиллааҳиллаазий атъаманаа ва сақона ва кафаана ва аваана факам мимман лаа кафийа лаҳу ва лаа му`вий»

(Бизни едирган, ичирган, кифоя қилган ва бошпана берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қанчадан-қанча кишиларнинг сақлагувчиси ва бошпана бергувчиси йўқ) дер эдилар.

Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривояти.

20 last posts shown.