10221. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бу дунёда хамр ичган бўлса, охиратда ундан маҳрум қилинади», дедилар». (Имом Муслим ривояти).
Имом Муслимнинг бошқа риқоятида қуйидагича келган:
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир. Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир. Ким бу дунёда хамр ичиб, унга ружу қўйган ҳолида ўлиб кетса, тавба қилмаган бўлса, охиратда уни ичмайди», дедилар».
Изоҳ: Бу ва шу маънодаги бошқа ҳадисларга уламолар бир неча хил изоҳ беришган: а) охиратда ичмайди деганда жаннатга кирмаслигига ишора қилинган (яъни биринчилардан бўлиб кирмайди, аввал бу гуноҳи кабираси учун жазосини олади); б) жаннатга кирса ҳам, у ердаги ичимликлардан ичмайди; в) ҳалол санаб ичган бўлса, мутлақ жаннатга кирмайди.
https://t.me/Avgonbogmasjidi