Одамлар сизларга қандай муносабатда бўлишини хоҳласангиз, сизлар ҳам уларга шундай муносабатда бўлинглар.(Исо Алайҳисалом) Ҳаётий воқеа. ... Бу ҳикоя Россияда, гўштни қайта ишлаш комбинатида содир бўлган реал воқеа.
Иш вақти тугагач, ишчилардан бири контейнердаги фаршни музлатиш хонасига жойлаб, уйга кетишга шайланади-ю, тўсатдан эшик қаттиқ ёпилиб, қулфланиб қолади...
Муз исканжасида қолган асир бир неча соат давомида жон ҳолатда ёрдамга чақириб, бор овозда қичқириши ва темир эшикни муштлаб уриши натижа бермайди: иш вақти тугаб, бўлимда ҳеч ким қолмаган, эшик эса фақат ташқаридан очилади...
Аҳийри совуқдан мадорсиз ишчи таслим бўлиб, музлашни бошлаган тиллари билан Аллоҳга илтижода гуноҳларини авф этишини ўтиниб, кўзларини юмганда... Темир қулф шақиллаб, эшиклар очилади ва остонада қоровул кўринади.
Журналистларга интервью берар экан, қоровул шундай деган:
— Бу ерда 30 йилдан бери ишлайман. Ҳар куни корхонага юзлаб ишчилар кириб-чиқади. Баъзан улар менга эътибор ҳам беришмайди.
Аммо бу киши ҳар куни мен билан саломлашиб, ҳол-аҳвол сўрашни ҳеч қачон канда қилмаган! Ўша куни эрталаб у саломлашиб, оғриқ оёғим давосини натижаси билан қизиқди ва менга хайрли кун тилаб ўтди.
Оқшом эса у хайрлашмаганини эсладим ва бундай ҳолат олдин ҳеч қачон бўлмаганини ўйлаб, у корхонадан чиқмаганлигига амин бўлдим. Фаррош аёлдан сўрасам, у ҳам ҳавотирга тушиб, биргалашиб излашни бошладик....
Оддий салом, арзимасдек кўринган 2 оғиз сўз ва инсонларга бўлган самимий эътиборнинг қудратини қаранг,
азизим...