Қуръон соҳиби эришадиган беш раббоний мартаба.
1. Шафоат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар
: “Қуръон ўқинглар! Зеро, у қиёмат куни соҳибларига шафоатчи бўлиб келади”. Имом Муслим.
2. Рифъат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Қиёмат куни Қуръон соҳибига: "Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади", деб айтилади.
Абу Довуд ривояти.
3. Суҳбат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Қуръонни моҳирона тиловат қиладиган қори элчи, ёзувчи, ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда)дир”. Бухорий ривояти.
4. Хойриёт. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Сизларнинг яхшиларингиз Қуръон ўрганган ва уни ўргатган кишидир”. Имом Бухорий ривояти.
5. Аҳлиёт. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассаллам: “Инсонлар ичида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. Улар кимлар, деб сўрашди. У зот:
“Қуръон аҳли – Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар.
Ибн Можа ривояти.
✅
@Asaka_Ziyo𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!