Chortoqliklar BUGUN


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Наманган вилояти Чортоқ тумани миқёсидаги 1-рақамли гурухдасиз!. ✅
Мурожаатлар юбориш учун:
@chortoqadminiga_murojaatbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#Сарказм

Бир тизимда шунақанги норасмий рўзнома борки , 400 мингдан ўнталаб обуна бўлсанг хам , 4 тийинлик фойдаси йўқ. Шунча пуллар қоринларни шишитирдию аммо чўнтакларни йиртиб юбормаяпганлигига хайронмиз!

Тешик қулоқ эшитади дейишганидек , ўша рўзномани оёғи чаққон чиқиб , қўшни раёндан 1000$ иш қилибди.
Эххе , ўпқон бўлиб кетинглар-эй!

👉
@chortoqliklarbugun


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кўпчилик “бошни ювиб совуққа чиқиш менингитга сабаб бўлади” деб ўйлайди. Лекин ундай емас

📌 Менингит – бактериялар ва вируслар сабаб бўладиган хавфли касаллик.

👉 @chortoqliklarbugun


⚡️Қўқонда чинор дарахтни кесмоқчи бўлганлар қамоққа олинди

Икки нафар фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси (яшил зоналарда дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ёки шикастлаш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

👉 @chortoqliklarbugun


Италиянинг Болонья университети кутубхонасида буюк аллома Абу Али ибн Сино қаламига мансуб “Тиб қонунлари” асарининг иккита қадимий қўлёзмаси сақланади. Мазкур қўлёзмалар XIV-XV асрларда кўчирилган.

“Бир пайтлар бу китоблар Франция императори Наполеон Бонапарт томонидан Парижга олиб кетилган, - деди кутубхонанинг нодир манбалар бўлими бошлиғи Жованна Фламма. - 1885 йилда италиялик маърифатпарварларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида бу дурдоналар яна Болоньяга олиб келинган. Бу эса Европада Ибн Сино асарлари қанчалик қадр-қимматга, муҳим аҳамиятга эга бўлганини кўрсатади.

Ибн Синонинг ушбу асари Европада китоб нашр қилиш технологияси пайдо бўлганидан сўнг “Инжил”дан кейин нашр қилинган иккинчи манба ҳисобланади.  Асарнинг Европа тилларига таржима қилиниб, ва кўп нусхада нашр қилиниши кейинчалик Кўҳна қитъада вабо, ўлат сингари эпидемияларга қарши курашда қўл келган, минглаб инсонлар ҳаёти сақлаб қолинган.

👉 @chortoqliklarbugun


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Диққат

⚡️Бу видеодан кейин кўзойнак тақишингиз шарт бўлмайди.

Яқинларга юбориб қўйинг!

👉 @chortoqliklarbugun


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
👩‍🚀 Қуёш тизимидаги сайёралар 300 000 км масофада Ердан қандай кўринар эди

👉 @chortoqliklarbugun


#Ёш_ижодкор

Хизмат қилар элга,
Мактаб ёқар менга.
Қўлга олгин китоб, калам,
Бошла ўзинг билган хунар.
Хато қилгин оз,
Китоб ўқи соз.
Ўқи, бўласан олим,
Чалғисанг бўласан золим.

— — —
Ўрмон.
Ўрмон сирларин очай,
Броканерлардан қочай.
Ўрмонларни кесма,
Кесилганларни эслама.
Табиатни асра хар қачон,
Дарахт кесма хеч қачон.

— — —
Ота-она.

Ота она бағрин қучгин,
Самоларга учгин.
Улар борки, мен борман,
Улар йўқки, мен хорман.
Улар борки, яйрайди одам
Улар йўқки, ёнади олам.

Чортоқ туманидаги 53-сонли мактабнинг 3- "А" синфи ўқувчиси Махмуджанов Мухаммадмустафо Ахмадбек ўғли.

Ёш истеъдод сохибига янада куч-ғайрат тилаймиз.
Ижоддан тўхтаманг!

👉
@chortoqliklarbugun


🇨🇳 Хитойлик олимлар «умрбоқийлик» гуручини яратди.

Гуручнинг янги нави қаришни секинлаштирадиган коэнзим Q10 моддасини синтезлайди.

Инсон организмида бу моддани табиий синтезлаш 20 ёшдан кейин пасаяди.

👉 @chortoqliklarbugun


Чортоқ тумани 1-сектор ҳудудининг "Қорабоғ" маҳалласидаги "Ёдгорлик" қабристонида маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар ўтказилмоқда. Жонлиқ сўйилиб, ҳашарчилар учун катта қозонда миллий таом (шўрва)пиширилиб, эҳсон қилинмоқда.

👉 @chortoqliklarbugun


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Сиз_учун

Отам ҳам, онам ҳам
бирдек қарибди 😢

❗️Қадрдоним, бугун якшанба эканидан фойдаланиб ота-оналаримизга вақт ажратайлик,
дуоларини олайлик.
👇👇👇
@chortoqliklarbugun


🏫 Бангладешнинг қайиқ устидаги мактаблари

🇧🇩 Бангладешнинг умумий майдонининг 70 фоизи денгиз сатҳидан бир метрдан пастроқдадир. Бундан ташқари, мамлакатнинг бешдан бир қисми ҳар йили тошқинлардан азият чекади.

👉 @chortoqliklarbugun


🌞 Ассалому-алайкум!
азизлар!
🌺🌺Соғ-омонмисиз? 🌺🌺

Якшанба тонгги муборак. Бугунги кунингиз яхшилик билан бошланиб, яхшилик билан тугасин.

❗️Тезкор хабар ва янгиликларни CHORTOQLIKLAR BUGUN да кузатинг.

@chortoqliklarbugun


⚡️⚡️⚡️Айтишларича, Қўқон шаҳрида миллий услубда безатилган такси ва автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Янги қурилаётган бинолар ҳам миллий безаклар билан қопланар экан.

👉 @chortoqliklarbugun


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аҳоли саломатлиги йўлида.

Бугун Чортоқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 4-сектор худудидаги "Боғистон" маҳалласида жойлашган "Боғистон" оилавий шифокорлик пунктида худуд ахоли вакиллари ҳамда эхтиёжманд оила вакиллари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

👉 @chortoqliklarbugun


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Онаси қизига уй ишларида ёрдам беришини сўраган экан 😂

Якинларга улашинг

👉 @chortoqliklarbugun


ДИҚҚАТ БЕДАРАК!

Чортоқ тумани Ифтихор МФЙ Шухратли кўчаси 17 уйда яшаган 18.05.1995 йилда туғулган Ғайбуллаев Аброрбек Абдухалил ўғли 04.02.2025 йил куни яшаш хонадонидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган.
Ушбу шахс хақида бирор бир маълумотга эга бўлсангиз қуйдаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз сўралади.
Тел: 94-151-02-00, 95-645-02-00, 94-392-77-77

Аслича жойланди.

👉 @chortoqliklarbugun


МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 14-февраль кунги ёритилган мурожаат юзасидан:

Чортоқ тумани Ўзбекистон МФЙ худудида яшовчи фуқаролар томонидан 2025 йил 14 февраль куни "Чортоқликлар бугун" ижтимоий тармоқ каналига суюлтирилган газ таъминоти бўйича қилинган мурожаати юзасидан Ўзбекистон МФЙ худудида 520 та хонадон мавжуд бўлиб, 377 та хонадон табиий газ билан газлашган.

184 та суюлтирилган газ истеъмолчиси мавжуд. Ушбу худудда яшовчи табиий газ билан газлашмаган, суюлтирилган газ ИД-картаси мавжуд ахоли хонадонларига 14 февраль куни МФЙ вакиллари иштирокида тўлиқ суюлтирилган газ билан таъминланди.

‼️ Табиий газ билан газлашган хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш имкони йўқлиги, фақат бир турдаги ёқилғи туридан фойдаланишлари , табиий газ таминоти қониқтирматётган бўлса, табиий газ тармоғидан ажратилиб суюлтирилган газ таминотига ўтишини тавсия қилинишини маълум қиламиз.

П/С: Тушунмаганлар учун қисқача , Чортоқ туман газ филали , агарда уйингизда оқава (трубадан) газ уланган бўлса , газ баллон берилмайди— дейишмоқда.
Айнанайлар!

👉
@chortoqliklarbugun


Умумтаълим мактабларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Чортоқ туман прокурори З.Ф.Бойзоқов томонидан тумандаги умумий ўрта таълим муассасаларида Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2012 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 139-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тарғибот тадбирлари давомида, ўқувчи ёшларга Қарорнинг мазмун ва моҳияти тушунтирилиб, мактаб жамоасига тегишли кўрсатмалар берилди.

Учрашув сўнгида, ўқувчи ёшларга вилоят прокуратураси томонидан ишлаб чиқилган тарбиявий аҳамиятга эга видеоролик намойиш этилди.

👉 @chortoqliklarbugun

18 last posts shown.