Ar-Rohman.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент вилояти Қибрай тумани «Ар-Рaҳмoн» жомеъ масжидининг диний-маърифий, расмий канали !
📞MUROJAAT UCHUN TEL:
🔹90 8100600

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


#ДУО
Ҳақ таолодан хайрият сўраш, Аллоҳнинг жамолини исташ дуоси

اللّهمّ إنّي أسألك من الخير كله عاجله وآجله ما علمت منه و ما لم أعلم و أعوذ بك من الشّرّ كله عاجله و آجله ما علمت منه و ما لم أعلم

Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука минал хойри куллиҳи ъаажилиҳи ва аажилиҳ, маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам, ва аъуузу бика минаш шарри куллиҳи ъаажилиҳи ва аажилиҳ маа ъалимту минҳу ва маа лам аълам.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Ҳозирги ва келажакдаги (дунё ва охиратдаги) яхшиликларни мен билган ва билмаганларимнинг барчасини Сендан сўрайман, ва ҳозирги ва келажакдаги (дунё ва охиратдаги) ёмонликларни мен билган ва билмаганларимнинг барчасидан Сендан паноҳ тилайман.

Ибн Можа 3836 – р, Аҳмад 23870, 23984 – рақам ривояти.

https://t.me/ArRohman_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Kasallik bo‘lsa, tabibga murojaat qilinadi

🎙 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf Rahimahulloh

https://t.me/ArRohman_uz


#Масжидимиз_намоз_вактлари

"Ар-Раҳмон" жомеъ масжидида намоз вақтлари ўзгарди:

🕰 БОМДОД    06:50
🕰 ПЕШИН       13:00
🕰 АСР              15:45
🕰 ШОМ            17:20
🕰 ХУФТОН      19:00


"Намозни тўкис адо этинглар . Албатта,  намоз мўминларга вақтида фарз қилингандур" .
(Нисо сураси 103 -оят )

Дўстларингизга хам улашинг !!!
👇👇
https://t.me/ArRohman_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytdilar:

“Juma kuni farishtalar masjidlar eshigi oldida bo‘lib, mo‘minlardan qaysi biri avval, qaysi biri keyin kelganini yozib qo‘yadi. Ammo imom chiqqach, farishtalar o‘ramlarini (yozuvlarini) yig‘ib, xutbani tinglaydilar.

Sahih al-Buxoriy

https://t.me/ArRohman_uz


#juma

JumaMuborak

Payg‘ambarimiz ﷺ shafoatiga eng haqli odam u zotga eng ko‘p salavot aytgan kishidir. U zotga salavot aytish uchun eng afzal kun – juma kunidir

Bugun Juma Salovatlarni keragidanda ziyoda ayting

اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد

Eslating! Zero, eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur. Zariyat surasi 55-oyat.

https://t.me/ArRohman_uz


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ТЎЛАМАГАН ЙЎЛКИРАЛАРИМНИ ҚАНДАЙ АДО ЭТАМАН
#ҳалол_ҳаром

❓1513-CАВОЛ: Коллежда ўқиб юрган вақтларимда баъзан автобусдан йўлкирани бермасдан тушиб кетардим. Бу ишнинг оғир гуноҳ эканини англаб етдим. Буни қандай тўғриласам бўлади? Тахминий ҳисоблаб, садақа қилсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз бу ишингиз учун аввало истиғфор айтиб, тавба қиласиз. Тўламаган йўлкираларингизни тахминий ҳисоблайсиз ҳамда ўзингиз фойдаланган автобуслар бошқармасидан йўлкиралар тўланадиган ҳисоб рақамлари бўлса, қарзларингизни шунга ўтказиб қўясиз ва шу билан зиммангиздаги юкдан қутиласиз, иншааллоҳ. Агар уларда бундай имконият бўлмаса, садақа қилиб юборасиз.
Шуни ёдда тутиш лозимки, бировларнинг ҳақлари энг аввало эгасига қайтариш шарт бўлади. Эгаси ёки унинг меросхўрларини топишнинг иложи умуман бўлмагандагина унинг номидан садақа қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Ўзбекистонда тақиқланган диний манбалар ва материаллар рўйхати эълон қилинди

Олий суд диний экстремистик ва террористик ғоялар билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланган 1 минг 400 га яқин манбалар рўйхатини эълон қилди. Тақиқланган профил ва материалларнинг асосий қисми Telegram мессенжери, Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларига тўғри келмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/38741097

Kun.uz расмий канали


ДУО ҚИЛИШНИНГ ОДОБЛАРИ

• Биринчи одоб – эзгу ният қилиш.

• Иккинчи одоб – кўп дуо қилиш.
• Учинчи одоб – таҳоратли ҳолатда дуо қилиш.

• Тўртинчи одоб – кафтларнинг ички тарафи билан дуо қилиш.

• Бешинчи одоб – қўлларини баланд кўтариб дуо қилиш.

• Олтинчи одоб – Аллоҳга ҳамду сано билан бошлаш.

• Еттинчи одоб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

• Саккизинчи одоб – азму қарор билан сўраш.

• Тўққизинчи одоб – қалби бошқа нарса билан банд бўлмасдан дуо қилиш.

• Ўнинчи одоб – ижобатига аниқ ишониб дуо қилиш.

• Ўн биринчи одоб – бирор гуноҳ ишни амалга ошириш учун ёки қариндошлик алоқаларини узиш учун дуо қилмаслик.

• Ўн иккинчи одоб – ўзига ё фарзандига ё молига зарар етишини сўраб дуо қилмаслик.

• Ўн учинчи одоб – бирор зарар ё мусибат етгани сабабли ўлим сўраб дуо қилмаслик.

• Ўн тўртинчи одоб – дуо қилишда ҳаддан ошмаслик.

• Ўн бешинчи одоб – дунёнинг ўзида тезроқ жазо берилишини сўраб дуо қилишдан сақланиш.

• Ўн олтинчи одоб – Аллоҳ таолога доимо муҳтож эканини изҳор қилиб дуо қилиш.

• Ўн еттинчи одоб – сермазмун ва умумий дуо қилиш.

• Ўн саккизинчи одоб – кўпроқ офият сўраб дуо қилиш.

• Ўн тўққизинчи одоб – ижобат сабабларини адо этиб дуо қилиш.

• Йигирманчи одоб – кўпроқ “Йа Зал жалали вал икром” деб дуо қилиш.

• Йигирма биринчи одоб – ялиниб дуо қилиб юришда доимий равишда бардавом бўлиш.

• Йигирма иккинчи одоб – Ижобат ваъда қилинган вақтларда ва фазилатли маконларда дуо қилишга ошиқиш.

• Йигирма учинчи одоб – кенгчилик ҳолатларда дуо қилишни кўпайтириш.

• Йигирма тўртинчи одоб – дуо ижобат қилинмаслигига сабаб бўладиган нарсалардан сақланиш.

• Йигирма бешинчи одоб – етишиб бўлмайдиган беҳуда нарсаларни дуо қилиб сўрашдан сақланиш.

«Эътиқод дурдоналари» китобидан.

https://t.me/ArRohman_uz


#quroni_karim_oyatlari

"Albatta Biz Uning Barmoq Uchlarini Ham Asl Holiga Keltirishga Qodirmiz"

Al-Qiyaama surasi 4-oyat

https://t.me/ArRohman_uz


ТАВАККУЛ:

Аллоҳ таоло айтади:

وَعَلَى ٱللَّهِ فَتَوَكَّلُوٓاْ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِينَ (٢٣)

“Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккул қилингиз!”.
(Моида сураси, 23-оят).

إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُتَوَكِّلِينَ (١٥٩)

“Аллоҳга таваккул қилинг! Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар”.
(Оли-имрон сураси, 159-оят).

Таваккул ўзи нима? Унинг ҳақиқати қандай? Аллоҳ таоло Ўзи яратган нарсалар ичида фойда берадигани ҳам, зарар келтирадигани ҳам бор. У зот табиат қонунларини фойда учун ҳам, зарар учун ҳам сабаб қилиб қўйган. Аллоҳга бўлган таваккул табиатдаги сабабларни тарк қилишми?
Баъзи сўфийлар, таваккулни сабабларни тарк қилиш деб тушунишади. Ризқ талаби учун ҳеч қандай амал қилишмайди, балки, ризқ уларга ҳеч қандай ҳатти-ҳаракатсиз етиб келишини орзу қилишади. Касални даволашни тарк қилишади, шифо даволашсиз келади, деб ҳаёл қилишади. Сахрога чиқишда ҳам, ўзлари билан озиқ-овқат заҳираси олиб олишмайди, балки, уларнинг озиқ-овқати ғайритабиий йўл билан келади, деб гумон қилишади. Ҳаттоки, илм талаб қилишни ҳам тарк этишади. Улар илм талаб қилмаса ҳам илм пайдо бўлишига эътиқод қилишади. Бу шариъатга хилофдир.
Шариъат айтадики:

فَٱنتَشِرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَٱبۡتَغُواْ مِن فَضۡلِ ٱللَّهِ

“Ер юзида тарқалиб, Аллоҳ фазли
(ризқи)дан истайверингизлар!”.
(Жумъа сураси, 10-оят).

Яна: “Аллоҳнинг бандалари, даволанингиз!”, “Заҳира тўплангиз!”, “Илм талаб қилиш фарздир”, дейди. Энди ким илм талаб қилишни тарк қилиб, унинг таҳсилини гумон қиладиган бўлса, шариъатга ҳам, табиатга ҳам хилоф иш қилган бўлади.
Яна бир тоифа кишилар фақатгина моддийлик билан, моддапарастлик руҳида яшайдилар. Улар сабабларни ўша сабаблар пайдо қилувчиларнинг ўзи деб эътиқод қилишади. Шифо даволанишнинг ўзида, муваффақиятга эришишда саъй-ҳаракатнинг ўзи етарли деб билишади. Бу эса воқеъликка хилофдир. Чунки, баъзан сабаб топилса ҳам, уни пайдо қилувчиси топилмайди. Даволанса ҳам шифо топмайди. Бир касалхонанинг битта хонасида иккита бемор бор. Уларнинг касали бир хил. Табиб бир киши. Даволаш йўли ҳам бир хил. Биринчиси ўлиб қолди, иккинчиси эса, тузалиб кетти. Деҳқон энг яхши асбобларни ишга солиб, ерга энг яхши уруғлардан қадади. Унга энг қимматбаҳо ўғитлардан солди. Шунда бирдан қаттиқ совуқ ёки қаттиқ иссиқ, қурғоқчилик ёки сув тошқини келиб, ҳалиги қилинган уринишларнинг (сабабларнинг) ҳаммасини ҳавога совуриб юборди.
Демак сабабларнинг ёлғиз ўзи ҳам етарли эмас экан. Аммо ақл бу сабабларга бепарво қараб туролмайди. Ақл ундайдиган ва шариъат буюрадиган амал шуки, киши сабабларнинг барчасини қилсин, сўнгра уларни амалга оширишни Аллоҳдан сўрасин. Туяни аввал боғлаб қўйсин, сўнгра Аллоҳга уни ҳимоя қилишида таваккул қилсин. Дарсларингни ҳаммасини тайёрла, ана ундан кейин Аллоҳга таваккул қилиб, Ундан имтиҳондан муваффақиятли ўтишни сўра!
Манашу ҳақиқий таваккулдир. Таваккул сабабларни эътиборсиз қолдириб, Аллоҳ яратиб қўйган табиат қонунлари билан ҳисоблашмаслик ҳам эмас, ҳақиқий фойда ва зарар берувчи Аллоҳ эканлигини унутиб, фойдани Ундан ўзгадан исташ ҳам эмас экан.
Сабабларни қилишда шариъат буйруғига итоат қилиб, Аллоҳнинг яратиб қўйган табиат қонунларига мувофиқ ҳолда иш тутиш керак. Лекин, сабабларинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки, натижалар Аллоҳнинг қўлидадир. Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилувчи, бир ишни амалга оширишида керакли бўлган барча шаръий сабабларни ишга солади, бор кучини сарф этади, шу билан бирга унга эришиш Аллоҳнинг қўлида эканлигига эътиқод қилади. Унга таваккул қилиб, ўзи ирода қилган нарсасини сўрайди.


Шайх Али Тантовий
📚“Исломни умумий таништириш” китобидан

https://t.me/ArRohman_uz


ҚИЁМАТ АЛОМАТЛАРИДАН

عن أبي هريرة رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: لا تَقُومُ السَّاعَةُ حتَّى يَكْثُرَ المالُ ويَفِيضَ، حتَّى يَخْرُجَ الرَّجُلُ بزَكاةِ مالِهِ فلا يَجِدُ أحَدًا يَقْبَلُها منه، وحتَّى تَعُودَ أرْضُ العَرَبِ مُرُوجًا وأَنْهارًا

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Мол кўпайиб, тўлиб-тошмагунича, киши молининг закотини чиқариб, уни қабул қилиб оладиган одам тополмай қолгунича, араб ерлари кўкаламзор яйлов ва анҳорларга айланмагунича қиёмат қойим бўлмайди.

[Имом Муслим ривояти]

https://t.me/ArRohman_uz


#Масжидимиз_намоз_вактлари

"Ар-Раҳмон" жомеъ масжидида намоз вақтлари ўзгарди:

🕰 БОМДОД    06:50
🕰 ПЕШИН       13:00
🕰 АСР              15:45
🕰 ШОМ            17:15
🕰 ХУФТОН      19:00


"Намозни тўкис адо этинглар . Албатта,  намоз мўминларга вақтида фарз қилингандур" .
(Нисо сураси 103 -оят )

Дўстларингизга хам улашинг !!!
👇👇
https://t.me/ArRohman_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Har bir holatning o‘z zikri bor

https://t.me/ArRohman_uz


#Расулуллоҳ_мўъжизалари
39-мўъжиза
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳасса билан ишора қилганларида 360 та бут қулаб тушди

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Макка фатҳ бўлган куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ичида 360 та санам қўйилган Каъба ичига кирдилар. Қўлларига дарахт новдасини олиб, у бутлар устидан силкитдилар». Ҳасан ҳадис. Байҳақий ривояти 5/72.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда бундай дейилади: «Макка фатҳ бўлган куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъба ичига кириб, 360 та бутни кўрдилар. Ҳар бир бутга ҳассалари билан ишора қилиб, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларини ўқидилар:
“Ҳақиқат (яъни, Ислом) келди ва ботил (куфр) йўқолди. Чунки ботил нарса йўқолувчидир” (Исро, 81).

Бирор бутга ишора қилсалар, ҳассалари унга тегмасданоқ қулаб тушарди».
Байҳақий 5/72 ва Табароний ривояти.

http://mehrob.uz/article/1543


📜Kun hadisi

أن من قرأها إذا أصبح أجير من الشياطين حتى يمسي، وإذا قرأها إذا أمسى أجير من الشياطين حتى يصبح.

📜 Payg'ambar Alayhi Salom :"Albatta Kimiki uni(Oyatul Kursiyni) tong ottirganda o'qisa, shaytonlarda uzoq qilinadi, hatto kech kirdurginga qadar. Va agar uni kech kirganda o'qisa, tong ottirgunga qadar shaytonlardan uzoq qilinadi."-dedilar.
Imom Hokim rivoyatida:"Jinlardan uzoq qilinadi." -deb aytiladi.
Imom Nasoiy rivoyat qildi.

▪️Tongda ham, oqshomda ham "Oyatul Kursiyni" o'qishlikni unutmaylik!

https://t.me/ArRohman_uz


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​РАҒОИБ НАМОЗИНИ ЎҚИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#намоз

❓1507-CАВОЛ: Ражаб ойининг биринчи жумасида ёки йигирма еттинчи кечасида 20 ракат "Рағоиб намози"ни ўқиш ҳақида маълумотларни ўқиб қолдим. Шу намоз ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Рағоиб намози” борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима эканини, унга амал қилинмаслигини, унинг мункар бидъат эканини ҳанафий уламолардан Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий ва бошқа кўплаб алломалар ўз китобларида очиқ-ойдин айтиб ўтишган.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, нафл рўза тутиш, нафл намоз ўқиш савобли ишлардан. Уни киши қудрати етганча муайян бир кунга ва маълум ракатларга белгиламасдан адо этиши, ўз ихтиёридаги амалдир. Муҳими буни динда қатъий буюрилган, деган эътиқодда бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


#ҳикмат

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Азон билан иқоманинг орасидаги дуо рад қилинмайди», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

https://t.me/ArRohman_uz


​​​Росулуллоҳ ﷺ нинг аҳли-аёллари билан муомалалари:

Аёли билан сайр қилиш:

― Росулуллоҳ ﷺ : «Агар кеч кирса Оиша розияллоҳу анҳо билан суҳбатлашиб сайр қилар эдилар».
(Бухорий ривояти)

Уй ишларида ёрдам беришлик:

― Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Росулуллоҳ ﷺ уйида нима қилишлари ҳақида сўралганида: «Аҳлининг меҳнатида (машғулотларида) бўлар эди», дедилар.
(Бухорий ривояти.)

Муҳаббатини изҳор қилишлик:

― Росулуллоҳ ﷺ Хадича онамиз ҳақида гапириб, «Менга У (яъни Хадича розияллоҳу анҳо)нинг муҳаббати берилди», дедилар.
(Муслим ривояти.)

Аёлининг чиройи, гўзаллигига назар солишлик:

― Росулуллоҳ ﷺ : «Мўмин бирор мўмина аёлни ёмон кўрмасин, уни бир хулқини ёмон кўрса, бошқа бир хулқидан рози бўлади (яхши кўради)», дедилар.
(Муслим ривояти.)

Аёлини урмаслик:

― Оиша онамиз айтади: "Росулуллоҳ ﷺ ҳеч қачон бирорта аёлини урмаганлар"
(Насоий ривояти.)

Йиғлаган вақтда кўнглини олиб, ҳамдардлик қилиш:

― София розияллоҳу анҳо бир куни «Росулуллоҳ ﷺ билан сафарда эди, ўша кун София онамизни навбати эди, маркаби юришда секинлаб қолди ва Росулуллоҳ ﷺ келганларида, сиз мени суст-секин юрадиган туяга миндирдингиз деб йиғлаганида Расулуллоҳ ﷺ қўллари билан кўз ёшларини артиб тинчлантирар, ҳотиржам қилар эдилар».
(Насоий ривояти.)

Аёлининг оғзига луқма солишлик:

― Росулуллоҳ ﷺ : «Бирор нарсани инфоқ қилиб Аллоҳнинг розилигини талаб қилсанг, савобга эришасан. Ҳаттоки, хотинингнинг оғзига солган луқмангга ҳам савоб оласан», дедилар. (Бухорий ва Муслим ривоятлари.)

Аёли билан мусобақа ўйнашлик:

― Оиша онамиздан, Росулуллоҳ ﷺ : «Келинг (кимўзиш) мусобақасини ўйнаймиз деди, мусобақа ўйнадик ва мен ўзиб кетдим, сўнг мен семириб, оғирлашиб қолгач Росулуллоҳ ﷺ ўзиб кетдилар ва кулдилар-да, бу ўшани ўрнигадир», дедилар (яъни Оиша розияллоҳу анҳони ўзиб кетганлигини назарда тутиб).
(Абу Довуд ривояти.)

https://t.me/ArRohman_uz


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир муҳим иш Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошланмаса, охири кесикдир», дедилар.

Абу Довуд ва бошқалар ривоятлари.

https://t.me/ArRohman_uz

20 last posts shown.