Қобил Дусов қамоққа олингани юзасидан Олий суд баёнот берди
2024 йил 22 ноябрда Чилонзор туман суди ҳукми билан Қ. Дусов (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган бўлган.
Қайд этилишича, Қ. Дусов озодликни чеклаш қоидаларига риоя этмаган, жумладан, интернетдан фойдаланиш ва яшаш жойидан чиқмаслик каби тақиқларни бузган. Шу сабабли Пробация бўлими судга мурожаат қилиб, озодликни чеклаш жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштиришни сўраган.
"2025 йил 24 январда Яшнобод туман суди тақдимномани қаноатлантириб, Қ. Дусовга нисбатан тайинланган ва ўталмай қолган 11 ой 2 кунлик озодликни чеклаш жазосини манзил-колонияларда ўталадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирди", - дейилади хабарда.
https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal