Сабабини бил!Икки йил аввал ҳамкасблар билан футбол ўйнардик.
Ёши катта бўлганим учун жамоа сардори эдим.
Анвар исмли ҳамкасбимиз бизнинг дарвозабон эди.
Унинг ўйинидан роса асабим бузиларди:
Оддий тўпларни ушлолмай, гол ўтказарди.
Одатда унинг хатолари туфайли ютқазардик.
Жамоадан чиқарай десам, бошқа одам йўқ. Жудаям сабрим синовдан ўтганди ўшанда..
Бир куни бир ҳамкасбимиз айтиб қолди:
— Моҳир ака, тушунаман, Анвар оддий тўпларни ҳам ўтказиб юборади. Лекин сизнинг жаҳл қилишингиз адолатсизлик!
— Нега? — деб сўрадим ҳайрат билан.
— Сабаби, у -3 кўзойнак тақади-ку ахир! Тўпни яхши кўрмайди. Шу сабабли оддий вазиятларда ҳам хатолар қилади.
Миям портлаб кетди. Ҳақиқатан, мен бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган эканман..
Эътибор ҳам бермабман)
Гап бу ёқда экан-да!
Шу вақтдан бошлаб Анварнинг хатоларини нормал қабул қилишни бошладим.
Бир ҳақиқатни тушуниб етдим:
Агар салбий ҳаракатнинг сабабини тушунсангиз, уни қабул қилиш осон бўларкан!
Айниқса, бу мактабда жуда асқатади. Мисол:
Бола уйқучими? Унинг сабабини излайман.
Жавоб чиқади:
— Кечаси ухламаган.
— Нега ухламаган?
— Телефон ўйнаган.
— Нега телефон ўйнаган?
— Чунки дўстлари ўша ерда.
— Нега дўстларисиз яшай олмайди?
— Чунки у билан суҳбатлашадиган бошқа одам йўқ!
Занжир давом этади, хулоса эса аниқ:
Одатда муаммо боланинг ўзида эмас, ташқи факторларга боғлиқ бўлади.
Буни билиш эса ўқувчини тушунишни осонлаштиради.
Хулоса?
Сабабини ўрганинг, қабул қилиш осонлашади!
Ҳалқада ҳам айтилганидек:
“Яқиндан танишсанг, аждарни ҳам ваҳший эмаслигини тушунасан.”@Ustoz_kundaligi