Akrom Malik bitiklari


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Linguistics



Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Linguistics
Statistics
Posts filter


ФАЛАСТИН

Шакланиб боқаман оламга,
Бир нидо келадур олисдин.
Шерикман мен сенинг нолангга,
Фаластин, Фаластин, Фаластин...

Бир миллат яшаса асирдек,
Яшамоқ мумкинми бепарво.
Фаластин мардлари Ёсирдек
Ҳар бири Ватанга жонфидо.

Фаластин — мўминлар нидоси,
Фаластин — ярадор озодлик.
Фаластин — ҳар жўмард видоси,
Бу қандай бефарқлик, бедодлик.

Аслида Ер юзи — Фаластин,
Малъунлар олмишдир нишонга.
Муслимлар қайтмайди савашдин,
Худо бор — мазлумлар ишонган.

Ҳар одам қалбидир бир Ақсо,
Ҳар тупроқ Қуддуси шарифдир.
Қай бир кас гар ноҳақ қон тўкса,
Иблисдир, фосиқдир, ғарибдир.

Ҳуррият қолмишдир бизларга
Оташқалб, забардаст эрлардан.
Сўнг қандай қараймиз кўзларга,
Ажралсак муқаддас ерлардан.

Бу Ватан, бу давлат, бу миллат
Ўлмайди, асраса Илоҳий.
Дегаймиз: "Ла ҳавла ва лаа
Қуввата иллаа биллаҳи!"

©Давлат Карим
08.10.2023

@Akrom_Malik_rasmiy

2.9k 2 63 10 182


3.3k 1 46 13 56

Odamlarning, xalqning taşvişi bilan taşviş cekmagan odamni odam desang, sen odam emassan degan edi hazrat Navoiy.

Gap oddiy insonlar haqida ketyapti.

Ulus xizmatiga mas'ul burc sohiblari haqida nima deyiş mumkin?

@Akrom_Malik_rasmiy

3.7k 1 24 32 61

Yaqiningiz boşiga musibat tuşsa, aslo yolğizlatmang. Sizdan yordam sõraşini kutmang. Bu bilan uning musibatini ikki hissa kõpaytirasiz.

Şogird bõlsangiz, ustozingiz boşqalardan kõmak õtinib yursa, siz şogird emassiz.

Dõstingiz sizdan emas, õzgalardan yordam sõrayotgan bõlsa, siz yolğonci dõstsiz.

Ota-onangiz sizga emas, begonalarga suyanib qolgan bõlsa, tiriklayin kõmilibsiz.

Ota-onani, jigarbandlarni, ustoz va dõstlaringizni musibat bilan yolğiz qoldirmang. Boşqalar bor-ku yonida demang.
Sizning õrningiz bõlak bõlgani ucun ham unga yaqinroq edingiz, zotan.

Yorini maşaqqatda yolğiz qoldirganlarga motam tutamiz, ta'ziya bildiramiz.

@Akrom_Malik_rasmiy

3.6k 0 47 27 82

Тўлқинжон чўчиб уйғониб кетди. Туши экан. Терлаб кетибди. Атрофга аланглади. Сўл томондаги пардасининг ярими йиғилган деразадан уйга ёруғлик тушиб турибди. Ўнг томонда – ёғоч ўриндиқда акаси ухлаб ётибди. У кўрган тушини ўйлаб, бироз шифтга қараб ётди. Китобларни ҳафа қилиб қўйганидан афсусланди. Ўрнидан турди. Юз-қўлини ювиб, югурганича китоблар бор уйга кирди. Чап томондаги китоб жавоннинг пастки поғонасида катта-кичик китоблар тартибсиз турар эди. Ҳаммасини олиб уйнинг ўртасидаги хонтахтага қўйди. Чиқиб битта латтани намлаб келди-да жавоннинг биринчи поғонасини тозалаб артди. Сўнгра китобларини ҳам бирин-кетин чангини артиб, жойига қўяркан, улардан астойдил кечирим сўради:
– Китоблар, мени кечиринглар! Сизларни кўп хафа қилдим. Саҳифаларингизни йиртиб, жонингизни оғритдим. Энди мен ҳам ўртоғим Ҳабибуллоҳдек одобли бола бўламан. Ҳаммангиз билан қайтадан дўстлашмоқчиман!
Кейин у чўнтагидан кичикроқ битта кўк олмани олиб, китобларнинг олдига қўйди ва жиддий туриб ваъда берди: “Энди олмани еб қўймайман!”

@Akrom_Malik_rasmiy


Акбар Файз

КИТОБЛАР

(Ҳикоя)

Тўлқинжон опаси ва акаси билан бекинмачоқ ўйнаб, югурганча, ҳовли этагидаги – китоблар бор уйга кирди-да cўл томондаги жавоннинг ўнг томонига – бурчакка беркинди.
У етти ёшли бола бўлиб, ҳансираб нафас оларкан, кенг пешонасидан чиққан терни енги калта кўк кўйлагининг этагига артди, сўнг ушланғичи бўшаб қолиб, тушиб кетаётган қора шалварини яна юқорига кўтарди. Шу пайт нотаниш овозни эшитиб, қўрқиб кетди.
– Бироз ухлаб қолибман. Эрта турган эдим, – деди “Эгривой билан Тўғривой” номли эртак китобча. Юзига пардаси ярим очиқ ойнадан офтоб тушиб, қиздираётган эди.
– Баракалло! Эрта турган кишини, Худо ўнглар ишини, – деди тепа поғонадаги жилди сарғайиб кетган “Ўткан кунлар” номли китоб. – Мен ҳам мудраб қолибман. Ҳамма жойим оғрияпди.
Тўлқинжон дастлаб қўрқиб кетган бўлса-да сўнг овоз жавон ичидан – китоблардан келаётганини англаб, қўрқўв ўрнини ҳайрат, қизиқиш эгаллади.
– Ие, бобожон нима бўлди ?, – ажабланиб сўради “ Музқаймоқ ” номли китобча.
– Э, сўрама, болам. Кеча Тўлқинжоннинг бобоси ўртоғларига маросим қилган эди. Онаси Тўлқинжонга хонтахтанинг оёғи остига ғишт қўй деса, эринди. Токчада турган эдим. Мени олиб келиб, қўйди. Зўрға чидадим. Ахир, уч соат оёғ остида туриш осонми?! Камига бобосининг ўртоғларидан бир-икки тепки ҳам еб олдим. Яхшиям-ки бобоси кўриб қолди. Бўлмасам яна қанча турардим билмадим. Мени у ерга невараси қўйганини билгач, бобоси унга:
“Болам, китоблар ҳам хафа бўлади. Уларга чиройли муомала қилиш керак. Улуғлардан бирлари “Агар карвоннинг биринчи туясига китоб ортилган бўлса, мен охирги туянинг арқонини таҳоратсиз ушламайман” – деган эканлар. Бошқа бундай одобсизлик қилмагин!”, – деб насиҳат қилди. Ҳа, бобоси жуда ақлли инсон-да!
– Бу зумрашадан мен ҳам хафаман. Тунов куни дадаси ўқигин деб, мени бериб, чиқиб кетган эди. Бир зумда рангли қаламлари билан юзимга чизиб, бўяб ташлади. Жуда хунук бўлиб кетдим! – деди “Тилла балиқча” номли китоб.
– Ҳа, бу бола қулоқсиз бўлиб кетяпди. Суҳбатга аралашди “Чумолилар салтанати” номли китоб.
Тўлқинжон шошиб қулоқларини ушлади. Ҳайрон бўлди. Сўнг: “Мана, қулоқларим бор-ку, – деб пичирлаб қўйди. Суҳбат эса давом этарди...
– Менинг ҳам баъзи саҳифаларимни ака-ука йиртиб, ўчоғда ёқиб юборишди. Ўзи келганимга икки кун бўлган эди. Ҳали ҳам ўзимга келолмаяпман... Аммо кеча келган Ҳабибуллоҳ исмли ўртоғи жуда одобли бола экан-да. Кийимлари ҳам озода, – деди “Шайтонваччанинг найранглари” асарининг биринчи китоби.
– Мени ҳам бир-икки саҳифа ўқиб, мақтаб қўйди, – суҳбатга қўшилди “Зумрад ва Қиммат” номли юпқа китобча.
– Ҳа, у болами ? Жуда ёқимтой, меҳрибон бола экан! Чангимни пуфлаб, букланган саҳифаларимни тўғирлади. Қани энди, ўшандек болалар билан доимо бирга бўлсак! Афсус, тезда кетиб қолди-да, – деди “Кундалик одоблар” номли китобча ҳам суҳбатга қўшилиб.
Тўлқинжон бурчакда китобларнинг суҳбатини жимгина, тинглаб ўтираркан, – Ие, булар Ҳабибуллоҳни ҳам танир экан-да, – деб пичирлаб қўйди. Айни дамда китобларни хафа қилиб қўйганини ҳам англади. Сўнг яна суҳбатга қулоқ тутди.
– Мен ҳам чанг-ғубор сабаб яхши нафас ололмаяпман. Тўлқинжоннинг онаси: “Китобларингни чангини тозалаб, тахлаб қўй”, – деб қачондан бери айтади. Қулоқ солмайди. Ҳаммасидан ҳам алам қилгани кеча бобоси: “Олмада темир моддаси бор. Китобларга ҳам фойдали” деб битта кўк олмани иккига бўлиб, олдимизга қўйган эди. Шуни ҳам еб қўйди, зумраша!..
Тўлқинжон китобларнинг суҳбатидан ҳайратланиб ўтираркан, тўсатдан акаси пайдо бўлди.
– Ҳа, шу ерда экансан-да, – ҳовлига қараб югурди акаси. Тўлқинжон акасининг ортидан югурди. У қанча уринмасин жуда секин чопаётганди...


Yo olimlar ilm berişga loyiq bõlmaydi. Yo xalq ilm olişga arzimaydi. Yo ikkisi ham bu şarafdan mosuvo.
Har qanday holatda ham halokat eşiklari ocilib, saodat qopqalari yopilişidan qõrqiş kerak.

@Akrom_Malik_rasmiy

3.8k 0 29 28 102

***
Оқсоқол ҳовли ўртасидаги супага солинган атлас кўрпача устида ўйланиб ўтираркан, Зайдхонни айтган гаплари нашъа қилиб, фиғони фалакка чиқаётганди.
– Домлангга қўшиб сени ҳам умрингни қамоқда чиритмасам Юнусхон отимни бошқа қўяман! Ана, кейин устоз-шогирд панжара ортида бир-бирингга ҳампо бўлиб ўтираверасан, – деди оқ йўл-йўл кўйлагининг олд чўнтагидан гаплашгични олиб. Сўнгра у шаҳар диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўлимида ишлайдиган эски таниши Ёдгорга сим қоқди.
Оқсоқол салом-аликдан сўнг танишига Зайдхон ҳақида бирга ўнни қўшиб сўзларкан, уни буткул хоинга чиқариб қўйди.
– У йигитнинг исмини нима дедингиз?
– Зайд Турсунов.
– Оилалими? – сўради ходим.
– Ҳа, иккита фарзанди бор. Ёши ўттизда, – такидлади оқсақол.
– Қаерда яшайди?
– Ойбулоқ кўчаси, 77- уйда.
– Тушунарли, – ҳозир мажлисга боришим керак, кейин яна гаплашамиз, – деб Ёдгор хайрлашаётган эди, оқсоқол тўхтатди:
– Ёдгоржон яна бир гап. Танисангиз керак шаҳримизда Нозимжон домла бор. Шу домланинг ҳам гап-сўзи сал бошқача бўлиб қолди. Баъзида сиёсатга ҳам аралашиб кетяпди. Бир нимаси борга ўхшайди!
– Давлатга қарши бирор нима дедими?
– Ҳа энди, шунга ўхшаш узун-қулоқ гаплар юрибдида, – каловланди оқсақол.
– Асосли далилингиз бўлмаса, ундай инсонларга нисбатан қуруқ гап билан чора кўролмаймиз. Одамлар орасида норозилик чиқади!
– Ҳеч бўлмаса, бир-икки қўнғироқ қилиб, сал силкитиб қўйсаларинг яхши бўларди-да. Мен ҳам бир нарсани билмасам гапирмайман. Маҳалла оқсоқоли сифатида бурчимни адо қилиб, сизни огоҳлантириб қўйяпман! – охирги жумласини атайин такитлади оқсақол.
– Тушунарли, сизга ўзим алоқага чиқаман, – деб ходим у билан хайрлашди.

***
Орадан бир ой ўтиб, Ёдгор оқсоқолга сим қоқди.
– Ассалому алайкум, Ёдгоржон! Бормисиз? Соғинтириб юбордингиз-ку, – қарши тарафдан Юнусхон оқсақолнинг қувноқ овози эшитилди.
– Салом, ўзингиз яхшимисиз? Ҳалиги иш бўйича қўнғироқ қилаётгандим. Нозимжон домла ҳақида айтган гумонингиз ўринсиз экан, текшириб кўрдик. Лекин ҳалиги йигит ҳақидаги гапингиз тўғри чиқди. Ҳақиқатда, у бузғунчи оқимлардан бирига алоқадор экан. Бугун тушликдан сўнг уйида тинтув ўтказамиз! Сиз ҳам борсангиз яхши бўлади.
– Ҳўп, бораман. Уни хоинлигини сезганим учун ҳам сизга хабар бергандим-да, – жонланди оқсақол.
– Ҳовлисидаги уйларни ҳам икки қаватли қилиб, жа дабдабали қуриб юборган экан.
– Нима икки қават дедингизми? Зайдхоннинг уйи икки қаватли эмас! Кейин уйлари ҳам оддий, – деди ҳайрон бўлиб оқсақол.
– Нима? Қанақасига? Уйлари икки қаватли эмасми? Исмини ҳам Зайд деяпсизми? Исми Сайид эмасми?... Сайид Турсунов? – ажабланиб сўради Ёдгор. Кейин оқсоқолнинг жавобини ҳам кутмай яна саволга тутди:
– Манзили: Ойбулоқ кўчаси, 67- уй шундайми?
Оқсоқолнинг ичидан бир нарса узулгандек бўлди. Чунки Ойбулоқ кўчаси, 67- уйда яшовчи Сайид Турсунов оқсoқолнинг катта куёви эди.
– Алоо, Юнус ака мени эшитяпсизми?
– ...
Оқсоқол чўккалаб қолди. Айни дамда ходимга нима дейишни ҳам билмай, гаплашгичнинг тугмасини босиб, ғазабланганча уни деворга улоқтирган эди, парчаланиб кетди.
Юнусхон бир ой аввал танишига Зайдхон ҳақида маълумотларни айтганда Ёдгор Зайдни Сайид деб, 77-уйни эса 67-уй деб янглиш эшитиши асносида, илоҳий қудрат сохиби Аллоҳ айбдорни нишонга тўғирлаб қўйганди...

22.06.2023

@Akrom_Malik_rasmiy


– Юнус ака оқсоқолман деб, ҳар нени сўзлайверасизми. Буёғини сўрасангиз тўраламизни йиғиб келса битта Нозимжон домла чиқмайди! Сўралса алифни калтак деймиз. Лекин тилимиз бурро. Уламоларни ғийбат қилиб, чайнаганимиз чайнаган. Олимларнинг гўшти заҳарли бўлади дейишади. Аллоҳ ўнгламаса, кимса давосини тополмайди! Зайдхон шу жойга келганда бироз тин олиб ютинди, кейин яна сўзида давом этди:
– Олимларнинг мақоми ҳақида кеча жума суҳбатида эшитган бўлсаларинг имом бир гапни айтиб беришди. Саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Аббос айтган эканлар: “Олимларнинг мақоми оддий мўминлардан етти юз маротаба даражаси юқори бўлади. Ҳар бир даражанинг ўртадаги масофаси беш юз йиллик масофа бўлади.” – деган эканлар, – деб Зайдхон оқсақолга, қассобга, ҳайдовчига бирин-кетин қаради, – шундай экан осмонга қараб тош отмайлик. Ўзимизга қайтиб тушади! Зайдхон сўзларкан, қалин қошлари бироз егилиб, кенг пешонаси тиришган, лўпи юзи эса қизариб кетганди.
– Ийе, кесакдан ўт чиқдими!? Зайдхон гап-сўзингдан Нозимжон домла билан ҳамтовоқ кўринасан, чоғи – ўқрайди Юнусхон оқсақол.
– Уларнинг суҳбатидан баҳраманд бўлиш мен учун бахтдир! Чунки уламолар одамларнинг сарасидир! Шу ерга келганда Зайдхон дастурхонда турган пиёладаги чойдан “Бисмиллаҳ” деб, уч бўлиб ичди-да яна сўзида давом этди:
– Улар йиллар давомида олган илмини бизга улашса, ҳалол-ҳаромни айтиб берса, жанозамизни ўқиса, яна нега уларни маломат қилаверамиз! Ахир, атрофда бузғунчиликни тарғиб қилаётган кимсалар тўлиб ётибди-ку?! Йўқ, бизнинг чекимизга миллат ойдинларини ғийбат қилиш тушган! Билиб қўйинглар, – Зайдхон кўрсатгич бармоғини тепага нуқтади, – Олимларни обрўсизлантирган, ғийбат қилган кимсаларнинг зурриётидан олим-у қорилар чиқмайди дейишади, яна Аллоҳ билгувчи! Энди мени маъзур тутинглар ишларим бор эди, – деб Зайдхон ошпаз ўзига фотиҳа қилиб аччиқланганча ўрнидан туриб кетди.
– Сўтак! Оқсоқол бунда бир гап бор. Суриштириб кўриш керак, – деди Нодир қассоб ошпазнинг ортидан катта кўзлари лўқ қилганча.
– Тағин бирор-бир оқимга аралашиб қолган бўлмасин! Агар шундай бўлса, Юнус ака сизга ҳам гап тегиб қолади, – гап қўшди ҳайдовчи очиқ турган кўкрагини қашларкан. Аслида Одилжон ўзидан бир ёш кичик бўлган Зайдхон билан ёшлигидан чиқишолмай, аввалдан кек сақлаб юради. Ҳозир пайтдан фойдаланиб қолди.
– Ҳа, гап-сўзи ҳам ғалати. Ўзи чайқалиб, тутаб турган дунёга шунақалар ўт қўяди. Тўғри сўзни гапирсанг чийиллашини қара, калтафаҳм, – деб оқсоқол чап билагидаги кумушранг соатига қаради: 16:30. Суҳбатлашиб ўтиришганига ҳам қарийб бир соат бўлибди. У неварасини боғчадан олишини айтиб, ўрнидан турган эди, қассоб билан ҳайдовчи ҳам ноилож ўрнидан қўзғалишди.


Акбар Файз

Мақом

(Ҳикоя)

– Охирги пайтларда Нозимжон домла ҳам жа тилига ерк бериб юборяпди, – деди маҳалла оқсақоли Юнусхон чойхонадаги сўрида тўрт киши суҳбатлашиб ўтиришаркан. Кейин у қалампиргулли дўпписини ечди-да, кўк бахмал кўрпачанинг устида турган ғижим читрўмолини олиб, қиртишлаб олинган бошини, кулча юзини, сўнг офтобда қорайиб, озғинлигидан томирлари бўртиб турган бўйнини артди.
– Ака, буларни миниб юрган маркабларини айтмайсизми, – деди сўрининг тўрисида ўтирган Одилжон ҳайдовчи ортига ўгирилиб, пиёладаги шамани бурчакка тўкаркан. Синфдошим учта қизидан кейин, ўттиз бир ёшида ўтган ой ўғил кўрган эди. Шу ўғлига ўтган ҳафта ақиқа қилди. Маросимга Нозимжон домлани айтган екан, – деб у қўлидаги пиёлани пойгакда ўтирган беш-олтита ҳовли наридаги қўшниси – Зайдхон ошпазга узатди. – Буни қаранки ақиқа бўладиган куни маросмдан уч-тўрт соат аввал домламиз ўртоғимга сим қоқиб, шошилинч вилоятга – мажлисга чақириб қолишганини билдириб, узр айтибдилар, – кесатди Одилжон Зайдхон узатган чойни оларкан.
– Ҳим, мажлиси чиқиб қолганмиш. Қаёғда, бирортаси кўпроқ узатган бўлса, ўшаёққа жўнаворган! – деди ўнг томонда – Зайдхондан юқорироқда ўтирган ўттиз саккиз ёшли Нодир қассоб.
У қошлари қалин, бодомқовоқлари туртиб чиққан, билаклари бақувват, тўладан келган, қорамағиз киши эди.
– Мен ҳам шуни айтаманда. Яна булар ҳалолликдан, тўғриликдан гап очади, – деди оқсоқол қўлида турган нам читрўмолини кулранг шимининг ён чўнтагига ғижимлаб тиқаркан. – Ундан кўра сени ихлос қилиб, маросимига чақирибди, ўн сўм берадим, юз сўм берадими одам ажиратмай насиҳатингни қилиб келавер! – аччиқланди оқсоқол.
– Нодир ака воқеа сиз айтгандек бўлмагандир. Ахир, мажлисга чақириб қолганини айтибди-ку! – энди суҳбатга аралашди Зайдхон ошпаз суҳбатдошларининг сўзига тоқат қилолмай. – Тўғриси, Нозимжон домлани пулни деб, ваъдасига хилоф қилишига ишонмайман! Зайидхон бироз терлагани сабаб, кўк кўйлагининг юқоридаги иккинчи тугмасини ҳам узун, озғин бармоқлари ила ечди.
– Вой, укам-а соддасанда! – кесатди оқсақол. – Ўртада пул бор экан, ҳар нарсани кутса бўлади. Сайратадиган ҳам, кулдирадиган ҳам, йиғлатадиган ҳам пул! Шамол бўлмаса дарахтни учи қимирламайди. Бу йил қирққа кираман. Маҳалла оқсақоллигига икки маротаба сайланган бўлсам, шу йиллар ичида бунақаларни кўпини кўрдим.
Зайдхон ортиқ чидаб туролмади:


QASOS HAQDIR!


Imom Zahabiyning “Mezonul e'tidol” nomli kitobida Abu Nu'aym al-Asbahoniyning tarjimai holida şunday deyiladi:

“Asbahoniy haqida ba'zilar hujjatsiz yomon gaplarni gapirib yuborgan. Menimca, bu uning ibn Mindah haqida gapirgan gaplari evaziga Allohning jazosi bõlsa kerak!”

Bu dunyoda Allohning şunday qonuni bor. Kim birovga coh qazisa, unga õzi yiqiladi.

Ibn Sirin rohimahulloh hec narsasiz kasodga ucragan holda qamoqda vafot qilgan. Uning özi buni yigirma yil kutib yurganini gapirgan. Yigirma yil oldin bir kişini “Hoy kambağal!” deb masxara qilgan ekan.

Abdulloh ibn Umar roziyollohu anhu şunday degan: “Bir ayolni “homilador” deb masxara qilsam, kuni kelib homilador bõlişdan qõrqqan bõlar edim!”

Biz kişilarga muomala qilar ekanmiz, aslida ertangi ekinimizni ekamiz. Kuni kelib, albatta, uni yiğiştirib olamiz.

Yiğlatganingiz har-bir kõz evaziga yiğlashga tayyor turing.


Sindirganingiz har-bir qalb ucun qalbingizni sindirişlariga hozir turing.


Kişilarga yordam bergan bõlsangiz, kuni kelib sizga ham yordam berişadi.


Birovlarning ğamini aritgan bõlsangiz, albatta, sizning ham ğamingizni kuni kelib kimlardir aritadi.


Allohdan ham odilroq zot bormi?!

Abdulqodir Polvonov tarjimasi.

@Akrom_Malik_rasmiy

6.6k 1 69 15 72

ДЎСТЛАР
Хатиб Бағдодий ўзининг “Тариху Бағдод” номли китобида келтиради:
“Қози Абу Абдуллоҳ Воқидий айтади:
“Бир куни хотиним менга деди: “Ҳайит яқинлашди. Бизда ҳеч нарса йўқ!”.
Ниҳоятда танг аҳволда қолдим. Бир савдогар дўстимникига бориб қарз сўрадим. Дўстим менга бир ҳамён берди. Унда бир минг икки юз дирҳам бор эди. Ҳамённи олиб уйимга шошилдим. Уйимга келишим билан Ҳошимийлардан бўлган бир дўстим эшигимни тақиллатди. Чиқиб очдим. Дўстим мендан қарз сўраб келган экан. Мен қайтиб уйга кирдим ва ҳалиги ҳамёндаги пулнинг ярмини Ҳошимий дўстимга бермоқчи эканлигимни хотинимга айтдим. Хотиним деди:
“Сиз ҳеч бир иш қилганингиз йўқ. . Аммо бир авом дўстингиздан қарз сўраганингизда у сизга бир минг икки юз дирҳам берди. Ахир бу келган дўстингиз Ҳошимийлардан-ку! У билан Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ораларида қариндошлик бор-ку! Сиз унга авом киши сизга берган нарсанинг ярмини берасизми?!”.
Мен Ҳошимий дўстимга пулнинг ҳаммасини бериб юбордим. Ҳалиги менга пул берган савдогар дўстим Ҳошимий биродаримнинг уйига келиб пулга эҳтиёжи борлигини айтибди. Ҳошимий биродарим унга мен берган ҳамённи олиб чиқиб берибди. Савдогар дўстим ўзининг ҳамёнини танибди. Сўнгра у менинг олдимга келиб бўлган воқеани айтиб берди. Мен ҳам унга Ҳошимий биродарим билан бўлган воқеани айтиб бердим.
Сўнгра мени вазир Яҳё ибн Холид Бармакий чақиртирди. Мендан бўлган воқеани сўради. Мен вазирга дўстларим билан бўлган воқеани айтиб бердим. Яҳё бизнинг қилган ишимиздан хурсанд бўлди. Кейин бир ғуломига деди: “Ҳалиги пулларни олиб кел!”.
Ғулом ўн минг дирҳам олиб чиқди. Яҳё менга деди: “Мана бу икки мингни ол. Икки минги савдогар дўстингга, икки минги эса Ҳошимий дўстингга. Қолган тўрт мингги хотинингга. У сизларнинг ичингизда энг саховатли инсондир!”.

Аъмаш роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Шундай инсонларни кўрдим, агар улар бир-бирлари билан бир ёки икки ой кўришишмаса “қандайсан?” ёки “аҳволинг қандай?”дан нарига ўтишмас эди. Аммо молининг ярмини сўраса бир-бирларига бера олишар эди. энди шундай инсонларни кўраяпманки, улар бир-бирлари билан бир кун кўришмаса ҳатто товуқларигача сўрашади, аммо бир дирҳам сўрашса бир-бирларига беришмайди!”.

Энди Аъмаш роҳимаҳуллоҳнинг замонида инсонлар шунақа бўлиб кетишган бўлса, бизнинг замонимизда қанақа деб ўйлайсиз?!
Дўст бу руҳнинг бир бўлаги, қалбнинг улфатидир. Бугун муҳаббат билан бир жойда жам бўладиганлар олдин руҳлар оламида жам бўлганлардир. Руҳлар қўшинлардир. Улардан қайси бири олдин улфат бўлган бўлса дунёда ҳам улфат бўлади, олдин бир-бирини ёқтирмаган бўлса дунёда ҳам ёқтирмайди!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Бировга чўнтагингдаги нарсанинг озини бериб туриб унга қалбингдаги нарсани кўпини берма!”.
Дўстларингизни йўқланг!
Уларнинг аҳволига зийраклик билан боқинг!
Улар талаб қилмасдан эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилинг. Зеро баъзи нафслар азиз бўлади. Дардини ўзгаларга очишни исташмайди!
Олдингилар олдига бирор дўсти эҳтиёжини сўраб келса уни дарров раво қилар, сўнгра уйга кириб “нега сўрашидан олдин дўстимнинг аҳволидан хабар олмадим”, дея
нафсига итоб қилар эди. Улар дўстининг ўзидан бошқалар олдига эҳтиёжини сўраб боришини ўзларига ор билишар эди, бундай ҳолда ўзини ёмон дўст деб ҳисоблашар эди.

Улар дўстларини жазоламоқчи бўлишса эҳтиёжларини ўзгалардан сўрашар эди.

Абдулқодир Полвонов таржимаси.

@Akrom_Malik_rasmiy


Президент Шавкат Мирзиёев БМТ минбарида Ўзбек тилида гапирди.

У "Инсон қадри ва манфаатлари" Ўзбекистондаги сиёсатнинг ўзаги эканлигини таъкидлади.

“Ижтимоий ҳимоя: барқарор тараққиёт сари йўл” деган бутунжаҳон анжуманини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди.

Ўзбекистонда мажбурий ва болалар меҳнатига чек қўйилганини айтди.

Таълимда қамров кенгайганини таъкидлаб, битирувчиларнинг 9 фоизидан 38 фоизи олий таълимга кираётганини маълум қилди. 2030 йилда бу кўрсаткич 50 фоизга етишига ваъда берди.

Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсатда Ўзбекистоннинг ўзига хос амбициясини ҳам билдирди: "Марказий Осиёни тинч ва гуллаб-яшнаётган ҳудудга айлантириш" Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий тутуми эканлигини баён этди. Демак, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги сиёсий-ижтимоий, маънавий-маданий муҳитни белгилашда лидер бўлишга даъвогар.

Ўзбекистон Президенти ёшлар масаласига ҳам тўхталди. БМТни "Марказий Осиё ёшларини ривожлантиришга кўмаклашиш"га чақирди. Масала Ўзбекистон чегарасидан минтақа планкасига кўтарилди.

Шавкат Мирзиёев аёллар ва экология масалаларида ҳам сўзлади. Экстремизм муаммосига алоҳида урғу берди.
Президент: "Сўнгги пайтларда айрим мамлакатларда кўзга ташланаётган диний тоқатсизлик, исломофобия ҳолатларига асло йўл қўйиб бўлмайди, деб ҳисоблаймиз", — деди.

Унинг исломобофияга йўл қўймаслик ҳақидаги бу баёноти бугунги Ўзбекистон муҳитида ҳам жуда долзарб.

Шавкат Мирзиёев "Жаҳон миқёсида динлараро бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистонда ЮНЕСКО шафелигида Динлараро мулоқот ва бағрикенглик халқаро марказини ташкил этишни" таклиф қилди.

Шунингдек, "... исломнинг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида 2024 йил Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббусини" илгари сурди.

Президент Афғонистонни яккалатмасликка, афғон халқига инсонпарварлик ёрдамларини сусайтирмасликка чақирди. Афғонистон муаммосини ўзаро мулоқот билан ҳал этиш учун мақбул ечим топиш керак деди ва дунёни бу масалада бирлашишга даъват этди.

Менинг фикримча, Шавкат Мирзиёев нутқи мазмун жиҳатдан юқори саъвияда ва кўтаринки янгради, юксак ғоялар илгари сурилди, энди уларни тўғри ва ўз вақтида амалга ошириш керак, холос.

Акром МАЛИК

20 09. 2023.

@Akrom_Malik_rasmiy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ минбаридан ўзбек тилида нутқ сўзлади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


Ахлоқнинг ҳақиқати салқин жойда қаҳва ичаётиб зоҳир бўлмайди.

Балки оломон ичра, кун иссиғида, қийин вазиятларда ва муносабатлар сўнгида бўй кўрсатади.


Жасур ҲАСАН таржимаси

@Akrom_Malik_rasmiy


СЎЗЛАРГА БЕРКИТИЛГАН СИРЛАР

Айрим қаламкашлар тарбиясизлик тажаллийси бўлган қўпол сўзлар, масалан, сўкишнишларни қўллашни жайдарилик, табиийлик деб ишонади. Ҳолбуки, ундай эмас.

Жамиятдаги ҳар бир қатламнинг луғати бор. Қўллаяжак сўзлар омбори. Дейлик, ҳунармандлар, савдогарлар, деҳқонлар, молбоқарларнинг луғати алоҳида; ўқитувчи, журналист, шоир, ёзувчи, сиёсатчиларнинг сўзлари алоҳида; шунингдек, чиндан зиёли, чиндан илмли ва пок инсонларнинг сўзлари ва тарбиядан мосуво, паст ва юқори, иззат ва хорлик фарқини билмайдиган тоифаларнинг каломлари ўртасида ҳам ер ва осмон каби ажралиш бор.

Асл зотдан бўлган ва насаби олий инсонлар, ота-боболари назокат ва зарофат соҳиб бўлган, оилаларида гўзал қадриятларни сақлаб келаётганларнинг луғатлари бениҳоя чиройли ва ҳашамли, айни пайтда сипо ва ҳайбатлидир.

Уларнинг суҳбатлари шакардай ширин, асалдай ёқимли, гулдай гўзал, булоқдай тиниқдир. Улар ҳар бир калимани териб, териб, саралаб, саралаб қўллайдилар. Уларни тинглаш руҳни поклайди, ақл осмонига қуёшларни чорлайди, кўнгилни тонг насими билан шодлантиради. Улар ҳеч қачон ўз калималарини бузмайдилар.

Аммо илмдан бебаҳра, қулоғи чиройли лутфдан узоқ қолганлар эса оғзига келганини қайтармайдилар, айнан улар сўкинишни ҳақиқий халқона сифат деб билади.

Афсуски, бугун асл тарбия илдизидан сув ичганлар бениҳоя кам.

Ҳақоратга берилиш зотдаги касаллик, сифатдаги айниш ва ақлий ноқисликдир. Ундай одамлардан узоқлашмоқ керак.

Бу ҳақиқатни англаганлар эса таҳқир сўзларини луғатларидан чиқариб, имкон қадар кескин ва покиза калималар билан нутқларини барпо этсинлар, бунинг учун интилсинлар.

Ҳазрат Навоий дедилар:

Олдига қўйганни емак ҳайвоннинг иши,
Оғзига келганни демак нодоннинг иши.

Хунук сўзлар жамият ахлоқини бузади, ишлардан баракани учиради, кайфиятни кишанлайди, инсон таъбини қорайтиради.
Гўзал сўзлар эса аксинча: нур ва ёруғликка етаклайди.

Бу катта масала, мухтасари ҳозирча шу.

Акром МАЛИК

19.09.2023.

@Akrom_Malik_rasmiy


Қачон кетиш керак?

Кетиш аслида, қўрқоқликдир.

Лекин уч ҳолатда жоиз:

1) самарасиз, бефойда тортишувдан жойидан кетиш керак;

2) келажаги бўлмаган ёмон алоқаларни узиб кетиш керак;

3) одамлари сенинг қадр-қийматингни билмайдиган жойдан кетиш керак.

Анвар АҲМАД таржимаси.

@Akrom_Malik_rasmiy

5.1k 3 94 16 130

БУЮК АМАЛ

Аллоҳга иймон келтирган инсонни Иймони учун қадрлаб, уни афв этиш, уни дўст тутиш энг буюк фазилат, жаннат ва раҳматга, мағфират ва нусратга яқинлаштирувчи буюк амалдир.

Акром МАЛИК

@Akrom_Malik_rasmiy


Фурқат шеърларидан намуналар:

Агарчи гард чиқардинг мани вужудима,
Етурмасин сени доманингга бу гардим бод.

Қачонки, юзима, эй моҳ, сен эшик ёптинг,
Икинчи бўлмади хушлуқ эшиги манга кушод.

Юзунг хаёли кўзум қонларини қилур дарё,
Ҳавойи зулфунг олиб умрими, берур бедод.

Нашрга профессор Нурбой Жабборов тайёрлаган.

@Akrom_Malik_rasmiy


ТЕНГЛИК

Фиқҳ фанида тенглик сўзи кафоат, куфу деган сўзлар билан ифодаланар экан. Тенглик бу оламнинг буюк қонуни. Аллоҳнинг одати. Ҳар бир иш ва ҳолатнинг ўз мутаносиблиги бор. Уйғунлик бузилган жойда ҳамма нарса барбод бўлади.
Хусусан, дўст танлашда ҳам тенглик қоидасига амал қилмоқ лозим. Инсон ким биландир Аллоҳ учун дўстлик риштасини боғларкан, албатта, бўлажак дўстининг келиб чиқиши, оилавий муҳити, шахсий сифатлари, ёши, тажрибаси ва илмига диққат қилмоғи лозим. Агар инсон барча шартларни топган ҳолда ҳам ёши ва тажрибаси кам билан дўстлашса, албатта, бу дўстлик бир куни дарз кетади. Шу боис ҳеч қачон бирор инсонга шошиб қалбингизни топшириб қўйманг.
Баъзан улуғлар кичикларни эҳтиром қилади. Иззат кўрсатади ва ўзига яқин олади. Бундан кичиклар ҳаволаниб кетмаслиги, билъакс ўз ҳаддини билиб туриши шарт. Аслида, шогирдига ҳаддан ошадиган даражада илтифот қилган устоз, ходимига бошқарув ишларига аралашадиган даражада изн ва яқинлик берган бошлиқнинг ўзи меъёрларни белгилай олмагани ва уни тутиб тура олмагани учун айбдордир.
Ақлли инсон ўзига имконият эшиклари кенг очилганда ҳам ҳаддини сақлаб тургувчи инсондир. Қадим битикларда: “Ит дарё лабига борса ҳам сувни ялаб ичади” деган ўгит бор экан. Бир эшитишда салбий янграйди. Аслида, дарё ёқасида ҳам сувни ҳаддини билган ҳолда ича билиш буюк фазилатдир. Бугунги оғриқларимизнинг барчаси икки сабабнинг мевасидир: биринчиси, ўз ҳаддимизни билмаганимиздан; иккинчиси, бошқаларга ҳадларни бузишга имкон берганимиздан.
Одамнинг эси ҳар куни киради. Одам бўлмаганнинг эси эса минг йилда ҳам кирмайди.
Оёқлари боғланмаган туйғулар ўз эгасини ҳалок қилади. Ақл билан жиловланмаган ҳислар ёввойилашади. Ёввойилашган туйғуларни қайта ақл қафасига қамаш жуда машаққатлидир. Чунки ихтиёрдан чиққан туйғулар қутуради. У худди бўриларга қўшилиб ваҳшийлашган хонадон итига ўхшайди. Шайтоннинг васвасаси бўри каби туйғуларни йўлдан уради.
Туйғулар ҳар қанча улоқиб кетса ҳам ўз эгасига бўлган мансубликдан кесилмайди. Шунчаки, у кучга тўлиб, соҳибини отга боғланган жасаддек судрайди. Туйғуларни тарбиялаш, уларни маҳкам ушлаш шарт. Эрк берилган ҳислар ҳеч қачон мангу саодат манзилига қараб югурмайди, у жарга қараб шаталоқ отади.
Иймон нурлари ақл кўзларини равшан этсин, тақво озуқаси ақл вужудини кучга тўлдирсин ва туйғулар шиддати тан уловидаги руҳни ҳақиқат сари олиб борсин.

Акром МАЛИК

12. 09. 2023.

@Akrom_Malik_rasmiy

20 last posts shown.

4 780

subscribers
Channel statistics