Advokat Amirov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ушбу каналда адвокат Амировнинг ҳуқуқий йўналишда фикр-мулоҳазалари, муносабатлари ва маслаҳатлари бериб борилади
Мурожаат учун👇
Ёрдамчим:+998907998777
@Advokat_907998777

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Давоми;

стационар савдо объектлари, умумий овқатланиш корхоналари, кинотеатрлар, театрлар, цирклар, концерт, кўрик ва кўргазма заллари ҳамда оммавий дам олиш учун мўлжалланган бошқа ёпиқ иншоотлар;
   •  клублар, дискотекалар, компьютер заллари, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёхуд бошқа кўнгилочар (бўш вақт ўтказиладиган) жойлар;
   •  музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари ва маърузахоналар,  маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездлар, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонлари (шу жумладан тамбурлари), дарё кемалари, шаҳарда, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро қатнайдиган автобуслар, таксилар, йўналишли таксилар ҳамда шаҳар электр транспорти, ҳаво кемалари, ер ости ўтиш жойлари, транспорт бекатлари ва автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари, аэропортларнинг, темир йўл, автомобиль вокзалларининг ва сув транспорти бекатларининг бинолари;
   •  давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бинолари;
   •  соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва ташкилотлари, таълим муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, иш жойлари бўлган хоналар, кўп квартирали уйларнинг йўлаклари, шунингдек уйлар олди ҳудудида жойлашган болалар ва спорт майдончалари, хиёбонлар, боғлар, кўчалар.


Қаерлар жамоат жойи ҳисобланади? (1-кисм)

Қонун ҳужжатларида ва юридик жавобгарлик хусусида сўз борганда «жамоат жойи» атамаси жуда кўп учрайди. Бундай ҳолларда ҳуқуқбузарлик (жиноят) содир этиш жойи холис тарафнинг мажбурий аломати эканлиги сабабли аниқ тушунчага эга бўлмай туриб шахснинг қилмишида ҳуқуқбузарлик (жиноят) таркиби бор ёки йўқлиги ҳақида тўлиқ ишонч билан гапириб бўлмайди. Бошқача айтганда, киши ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилиш-тортилмаслиги ҳақида бир қарорга келиш жуда мушкул бўлади.    

Муаммо шундаки, бизда «жамоат жойи» тушунчаси таърифига ягона бирхиллаштирилган тарзда ёндашилмайди. Қонун ижодкори бошқа йўлдан бориб, айрим ҳужжатларга унинг амал қилиши татбиқ этиладиган жамоат жойлари рўйхатларини киритган. Қуйида бунга бир нечта мисол келтирамиз. 

«Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддаси •  

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ғайрат Дўстов суд залидан озод қилинди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov




Toshkentda “zapravka”lardagi sharoitni tanqid qilgan fuqaro qamaldi

Sud qaroriga ko‘ra, fuqaroga nisbatan 15 sutka ma’muriy qamoq jazosi tayinlagan.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
BIR MASHINAGA IKKI MARTA KREDIT OLINDI


Simeone: "Barsa"ning ofsaydlar qopqoni bizga qarshi ishlamaydi ?

Jurnalist: Nega ?

Simeone: Biz hujum qilmaymiz😅




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Марказий банк огоҳлантиради!

Банк ходимлари сизга телефон қилиб, шахсий маълумотларингизни сўрашмайди. Мессенжерлар орқали суҳбатни таклиф этишмайди ва Марказий банк муҳри туширилган ҳужжатларни юборишмайди!

https://t.me/centralbankuzbekistan/10717


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Янгийўл судясидан “ноёб” ҳукмлар

Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди. Суд ҳукмига кўра, у “олий маълумотли, ишли йигит” бўлган. Тергов пайтида қамоқда бўлган йигит суд залида қамоқдан озод қилиб юборилган. Орадан бир ҳафта ўтиб эса ЙТҲда бир кишининг ўлимига сабабчи бўлган, “маълумоти ўрта-махсус ҳамда ишсиз” ҳайдовчига айни шу судя ҳукми билан 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Ҳар икки ишга бир судя – Улуғбек Ибрагимов раислик қилган.

Манба: Кун.уз




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Диққат #Ана_холос

Янги ҳаёт туманида 5 йилдан бери газсиз яшаётган янги "новостройка"дагилар

Кўп қаватли уйда на кадастр, на газ бор экан.

Қиш келди, ҳали совуқ кунлар олдинда, мана бу одамлар "газсиз нима қиламиз" деб мурожаат қилиб чиқишибди

ИТЛИМОС ИШОНЧЛИ ЖОЙДАН УЙ СОТИБ ОЛИНГ!


❗️Айбсизлик презумпциясининг талаби бузилмоқда

Ижтимоий тармоқларда айбсизлик презумпцияси талаби бузилиб, 34 миллиард сўм ишлаб топди деб аниқ факт билан маълумот бериб, жиноят содир этишда айбдорлиги исботланмаган шахснинг Бухоро вилояти, Жондор тумани, Зарафшон маҳалласида яшовчи 17 ёшли ўсмир деб аниқ маълумотларни халққа кўрсатиш учун тарқалмоқда.

Бундай йўл тутишдан мақсад нима?
Обуначиларни кўпайтиришми, лайк сонини оширишми ёки кўришлар сонини оширишми? Тергов сири ҳисобланган маълумотлар яъни 34 миллиард сўм нега жамоатчиликка ошкор қилинмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасига асосан, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасига асосан, Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Advokat_Amirov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Buxoroda 2,6 mln dollarlik kriptoaktivlar bilan savdo qilgan 17 yoshli o‘smir ushlandi

Buxoro viloyati IIB Kiberxavfsizlik bo‘limi xodimlari litsenziya olmasdan, 34 milliard so‘m (2,6 mln dollar) qiymatdagi kriptoaktivlar bilan muomalada bo‘lgan o‘smirni ushladi. Endi u 5 yilgacha qamalishi mumkin.

👉 https://kun.uz/68376892

Kun.uz rasmiy kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ана_ҳолос

💵 Бухоронинг Жондор туманида яшовчи 17 ёшли вундеркинд бола криптовалюта операциялари орқали 34 МИЛЛИАРД СЎМ ишлаб топибди

Ёш бола томонидан айлантирилган миллиардлар тезда ИИБ ҳодимлари томонидан аниқланиб, болакайнинг ноқонуний ҳаракатига чора кўрилибди.

@Militsiya_Uzb👈🏽


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши барча ватандошларимизни бугунги байрам – Конституция куни билан самимий муборакбод этади!

Юрт тинчлиги, мамлакат тараққиёти бардавом бўлсин!


Судьяларга сунъий интеллект (ChatGPT4) таърифи:

“Буюртма асосида қарор қабул қиладиган судья” – одил судлов принципларига зид бўлган ҳолат. Бундай судьялар қарорларини қонун ва адолатга эмас, балки маълум бир шахслар ёки гуруҳларнинг манфаатларига мувофиқ чиқаради. Бу нафақат суд тизимига ишончни сусайтиради, балки жамиятда қонун устуворлигини ҳам заифлаштиради.

Судьянинг вазифаси ҳар қандай ҳолатда ҳам қонунларга амал қилиш ва адолатни таъминлашдир. Агар судья ташқи босим ёки шахсий манфаатлар асосида қарор қабул қилса, бу қонунчиликка ва одоб-аҳлоқ қоидаларига зид ҳисобланади.

“Журъатли ва қатъиятли судья” – бу қонун устуворлигини ва адолатни таъминлаш йўлида ҳар қандай босим ёки таҳдидларга қарамай, мустақил ва холис қарор қабул қиладиган судьядир.

Бундай судьялар:

Қонунга содиқ бўлади
– қарорлари қонун ва адолат принципларига асосланган бўлади, эмаски шахсий манфаатлар ёки ташқи таъсирлар.

Босимга берилмайди – ҳар қандай сиёсий, иқтисодий ёки ижтимоий босимга чидамли бўлиб, ўз принципларидан чекинмайди.

Адолатни ҳимоя қилади – ҳар қандай вазиятда ҳақиқатни аниқлашга ва ҳаққоний қарор чиқаришга интилган ҳолда иш тутади.

Масъулиятли ва профессионал – ўз вазифасига жиддий ёндашиб, қонунни чуқур тушунади ва амалда тўғри қўллайди.

Бундай судьялар жамиятда қонун устуворлиги ва адолатни таъминлашда муҳим роль ўйнайди ва инсонларнинг суд тизимига бўлган ишончини оширади. Улар танқид ёки таҳдидларга қарамай, ўз фаолиятида асосий қимматларни ҳимоя қилади.

Ушбу таърифларга (сунъий интеллектнинг фикрларига) қўшиласизми?

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev


Р А С М И Й А Х Б О Р О Т
(тергов судьяси лавозимига тайинловларга доир)


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (10.06.2024 йил, ПФ-89-сонли) билан 2025 йилнинг 1 январидан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилмоқда.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида 21-28 ноябрь кунлари Судьялар олий кенгашининг тергов судьяси лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлашга доир йиғилишлари бўлиб ўтди, якунда тегишли тайинловлар амалга оширилди.

Алоҳида қайд этиладики, тергов судьяси лавозимига тайинлаш тўғрисидаги Кенгаш қарорлари 2025 йилнинг 1 январидан кучга киради. Унгача тайинланган тергов судьялари аввалги лавозимида фаолиятини давом эттиради.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

20 last posts shown.