👑🌸Ayol Logikasi 🌸👑


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Psychology


Ассалому алaйкум Каналимизга Хуш келибсиз Бизнинг Каналда🤗
💑Бахтли Оила сири
😋Пазандачилик
🤓Фойдали маслахатлар
👸Келин Стйл
😍Гўзаллик
👩‍⚕Саломатлик сирлари;
📚Ибратли хикоялар
Adminka: 🌸🌸
Реклама 👉 @REKLAMA_SIFATLI

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Psychology
Statistics
Posts filter


ОМОНАТГА  ХИЁНАТ ҚИЛМАНГ!

Мунофиқликнинг уч аломати бор, сўзласа ёлғон сўзлайди.
Ваъда бериб ваъдасига вафо қилмайди.
Омонатга хиёнат қилади.

Кунларнинг бирида йўлда кетаётиб, жанжалнинг устидан чиқиб қолдим. Икки киши муштлашгудай бўлиб, баралла нималарнидир муҳокама қилишарди. Қизиқувчанлигим устунлик қилиб, бир тўда одамлар ичидаги қариядан воқеанинг сабабини сўрадим.
Отахон бош чайқаганча, "Омонатга хиёнат - бу жуда катта гуноҳ" - дедию бошқа бирор сўз айтмади.

Воқеанинг асл моҳиятини тушунмаган бўлсамда, сабабини англаб етдим. Уларнинг қайсидир бири унга ишонган инсон омонатига хиёнат қилган кўринади.
Шу ўринда бир ҳикоят эсимга тушди.
Ўғирлик билан ном таратган ўғрибошининг йўлида бир мўйсафид дуч келиб, бир халта тилло танга берибди-да "Бу омонатимни масжиддан чиқгунимча ушлаб турсанг"-деб илтимос қилибди. Ўғри ҳам иккиланмай халтани олибди. Чол эса бемалол намозини ўқиб чиқиб, ўғрибошидан тиллоларни олиб йўлида давом этибди. Бу ҳолатни кўрган ўғрилардан бири нега тиллоларни қайтариб берганини, ўғирлик қилиш учун туғилган қулай имкониятни қўлдан бой берганининг сабабини сўрабди. Шунда ўғрибоши:
— "У менга омонат деб айтди. Қилаётган ишимдан кўра омонатга хиёнат оғир гуноҳ"-деб жавоб берибди.
Баъзан шундай ҳикояларни ўқиб ўйланиб қоламиз. "Биз ҳам омонатларга хиёнат қилмаяпмизми?"-деган савол хаёлимизга келади. Ўз-ўзимизда содир бўлган шундай воқеаларни таҳлил қиламиз. Ўзимизча хулоса ясаймиз.
Зеро, энг катта омонатларга хиёнат қилаётганимизни биламизми?!
Аллоҳ томонидан бизга берилган бу азиз жон, умримиз ҳам омонат. Ўтиб бораётган ҳар бир дақиқамиз орқали оғир гуноҳ қилмаяпмизми? Умримизни бекорчи нарсаларга сарфлаб, вақтимизни ютқазиб, бировларнинг қалбига озор зулм бериб,  омонатларга хиёнат қилмаяпмизми?!
Биров омонат дедими эхтиёт бўлинг!


@AYOLLOGIKASI


Икки_ҳикоя

Кампир ўлибди…

Охирги марта уни икки ой олдин кўргандим… Ҳали ҳамон мактабдаги кичкинтойларга майда-чуйда сотиш билан оввора эди. Бир сиқим писта азоби қийнамоқда… Йигирма йил олдинги ахмоқгарчилик азоби, Аллох ундан рози бўлсин. Биринчи синфда ўқирдим. Мактабдан уйга қайтишга шундай маҳалламиз бошида бир кампир майда-чуйда писта-қанд сотарди. Синфдошлар билан шу ерда тўпланиб мактабга борардик,Шу ердан тарқалардик. Кампир анча қари, кўзлари хира тортиб қолган эди. Бу кампирдан жуда қўрқардим. Ўзимча уни ялмоғизга ўхшатардим. Бунга сабаб боғчамиз ҳам шу бозорча олдидан ўтар, ҳар гал боғчага бормайман деб хархаша қилсам ойимлар шу кампирга бериб юбораман, у сени уйига олиб кетади, деб қўрқитардилар. Шунинг учунми, оша кампир кўзимга ёвузлик сиймоси бўлиб қотиб қолганди. Нима қилиб бўлса ҳам ундан қасд олишни, хўрлашни хохлардим. Бир куни мудраб ётганда шеригим билан бориб бир сиқим писта ўғирлаб қочдик. Ўзимизда йўқ хурсанд эдик… Йиллар ўтди. Ўша ишимиз ахмоқгарчилик эканлигини англаб етдик. Кампир “маркети” ўрнида замонавий “супер маркет” қад ростлади. Кампир эса дараксиз йўқолди. Ён атрофда ҳеч ким танимас экан. Йиллар ўтиб, улғайдик… ҳар гал шу воқеа эсга тушса, бугуноқ кампирни топиб рози қиламан дердим-у, яна ишлар ва муаммолар билан бўлиб эсдан чиқарардим. Бундан икки ой олдин уни кўрдим, ҳар доимгидек кичкинтойларга мактаб панжарасидан туриб писта улашарди. Олдингидан ҳам хокисор эди. Жуда ҳам зарур ишим борлиги учун машинадан тушишни хохламадим. Қайтаётганимда ташлаб ўтарман дедим-ичимда. Аммо… Аммо қайтганимда кампир йўқ эди. Эртасига ҳам… ундан кейин ҳам… Бугун эса уни кўз юмганини эшитдим. Ҳеч кими йўқ экан. Кампирни маҳалла бош-қош бўлиб сўнгги манзилга кузатишибди. Қизиғи ва аламлиси, у шундай икки кўча нарида турар экан… Бугун тушимга кампир кирди. Ёшлик қиёфам эмиш, қўлимда бир сиқим писта, қочаётган эмишман, кампир эса менга қараб жилмаяр эмиш… Уйқу бузилди… Бир сиқим писта азоби қийнамоқда...

.. Самаджон уйланди. Ёш оила тинч ва тотув яшай бошлади. Кунлар кетидан кунлар, ойлар кетидан ойлар ўтди. Эрининг топиш-тутиши яхши, ҳамма нарса етарли эди. Бироқ оила фариштаси – Озодахонда негадир ялқовлик касали бошланди. Кечки овқатдан сўнг кўпинча идиш-товоқ ювилмай, уй супуриб-сидирилмай қолар эди. Самаджон аввалига ўзини билиб-билмасликка олди. Балки вақт ўтиб, яхши бўлар, деб ўйлади. Йўқ, қараса, уй юмушларига бундай муносабат хонадон бекасининг кундалик одатига айланди. Хонадондан гўё файз, барака кетгандек эди.
Оила бошлиғининг боши қотди. Нима қилмоқ керак? Шундай антиқа бир тадбир ўйлаб топиш керакки…
Самаджон эртасига эълонлари кўп газеталарни сотиб олди. Ўзи ҳам уларга эълон ёзиб юборди.
Кунлар шу зайлда ўта бошлади. Кечқурунлари эр-хотин ишдан келганларидан сўнг телефон қўнғироқларининг овози тинмас эди. Қўнғироқ қилаётганлар турли саволлар билан қизиқишарди. Мана, яна қўнғироқ. Озодахон асабий ҳолда бориб гўшакни кўтарди. «Қанақа эълон? Йўқ, сиз янглишиб тушдингиз. Нима?… Ҳа, мана шу манзил… Қайси газетадаги эълонни айтаяпсиз, ўзи?»
Озодахон телефон столидаги бир даста газетага қараб, ундан тегишли эълонни топди. Унда шундай сатрлар бор эди: «Уй юмушларини бажариш учун хонадон бекаси таклиф этилади. Мурожаат учун телефон…»
Шу пайт яна телефон жиринглаб қолди. Озодахон ҳар галгидек, телефон гўшагини кўтараркан, босиқ, лекин ишончли овозда деди: «Йўқ, бу хонадоннинг бекаси бор. Илтимос, бошқа безовта қилманг!..»
Самаджон бу пайтда ойнаи жаҳондан берилаётган концертни томоша қилар, бўлиб ўтаётган гап-сўзларни эса гўё «эшитмас» эди.
Эртасигаёқ оилада муҳит ўзгарди: ҳамма нарса жой-жойида, идишлар ювилган, хоналар ораста. Хонадонга яна аввалгидек файз кирди.
Байт: Эй, дил! Масрурлик бахш этар нима, инсонга? Тинчлик ва аҳиллик ҳаловат жонга.

Обиддин МАҲМУДОВ


@AYOLLOGIKASI


Барча инсонлар кўп амал қилишга уринар экан, сен амалингни кўп бўлишига эмас, балки ихлос билан бажаришга эътибор қарат!

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу


@AYOLLOGIKASI


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак зикрлари...

@AYOLLOGIKASI


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 ОПА СИНГИЛ

Бир бирига талпинишар бедор кўнгил,
Бири лола янглиғ бўлса бири сунбул,
Оқибати достон бўлсин дунёларга,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.

Жигар опа, жигар сингил меҳрибони,
Кўрса яшнаб кетар ахир нур жаҳони,
Доим муштоқ кутар ота хонадони,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.

Нима кутса шуни кўрсин тақдиридан,
Юзи ёруғ бўлиб турсин Ҳақ нуридан,
Айирмасин жигарларни бир биридан,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.


@AYOLLOGIKASI


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌹🌿АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
          🌿🌸ХАЙРЛИ ТОНГ !!!

Душанба тонги муборак бўлсин!   Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
Омин.  🤲
😍Ҳамиша
🥰Омад
😊Қувонч
🤗Тарк этмасин!


❤️ Реаксия босишни унутманг азизларим


@AYOLLOGIKASI












Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌞🍂Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуҳ

🌸🌸ХАЙРЛИ ТОНГ🌸🌸

Бугунги кунингиз хайрли ўтсин...

🍃🌹Сиз бир ҚУЁШ -
кўнгилларни ёритгувчи...

🍃🌹Сиз бир МЕҲР -
бахт чашмасин илитгувчи...

🍃🌹Сиз бир ҚУВОНЧ -
дилни завққа тўлдиргувчи...

🍃🌹Сиз бир ОМАД -
қалбда ғурур ундиргувчи..

🍃🌹Барчамизга янги тонг янги кун, янги имкон,муборак бўлсин!


@AYOLLOGIKASI


Бугун кечки овқатни қайси кафе ёки ресторанда қилмоқчисиз? "Ҳот-дог"ми, ошми, тандирми, балки бирон турк ошхонасидир? Икки кун аввал Чорсу бозори ёнидаги бир хонимчи аёл билан бўлган суҳбатни ҳавола қиламан. Кейин қарор сиздан:

- Ассаламу алайкум. Хоним иссиқми?
- Ваалайкум ассалам. Ҳа, ҳозир олиб келдим.
- Учта солиб беринг. Шу ерда ейман.
- Хўп... Ёқимли иштаҳа.
- Анча йилдан буён хоним сотасизми?
- 9 йил бўлди.
- Боқувчисиз, хўжайин, фарзандларингиз борми?
- Қайнонам билан турамиз. Ёшлари улуғ. Хўжайиним 9 йил аввал автоҳалокатда вафот этганлар. Бир қиз, бир ўғлим бор.
- Ёшлари?..
- Қизим 13, ўғлим 9 ёшда.
- Ўғлиз катта бўлиб қолибди. Нега ёрдамга олиб чиқмисиз?
- Уни ўқитаман. Мактабда ўқийди, мактабдан кейин қўшимчаси бор. Ҳарбий мактабга боради. Кечки олтида келиб уйда дарс қилади.
- Намоз ўқийсизми?
- Алҳамдулиллаҳ! Намозсиз ҳаёт ҳаётми?
- Фарзандларизчи?
- Албатта. Улар ҳам тўлиқ ўқишади. Қизим Қуръон ёд олади. Ўғлим ҳам анча ёдлаб қўйди.
- Бир кунда нечта хоним сотасиз?
- 80 та, 100 та, 120 та. Ҳамиримга қараб.
- Қолиб кетмидими?
- Имкон қадар ҳаммасини сотмагунча ўтираман.
- Кечки 1-2 бўлиб кетса ҳамми?
- Ҳа... Лекин ҳозир 22:00 дан кейин уйга ҳайдашяпти.
- Қанча фойда кўрасиз?
- 50000 атрофи.
- Аллоҳ барокат берсин. Карантинда қийналмадилами?
- Йўқ, алҳамдулиллаҳ. Уйда нарсаларимиз бор эди.
- Захирангиз бормиди ёки бирон хайриячилар ташлаб кетишдими?
- Йўқ, уйимизда бор эди. Май ойида синглим қўй сўйган экан ўшандан 2 кг бериб кетти. Кейин ўзимни уним, ёғим, картошкам бор эди. Ўшалар етти, алҳамдулиллаҳ. Кўпчилик қийналиб қолибди, биз қийналмадик.
- Нега турмушга чиқмагансиз?
-... Болларимни қизғонганман...
- Иншааллоҳ тез-тез келиб хоним олиб турамиз. Сизни тополмасак сўраш учун исмингизни айта оласизми?
- "Қайнонасини келини" деб сўрасангиз танишади.
- Аллоҳ ризқингизга барокат берсин!


@AYOLLOGIKASI


Оилалар тўлиқ бўлсин...

Бу мавзу, ўзбекнинг дардига айланиб улгурди.
—Ойингдан хабар борми?-сўрайман ўқувчимдан.
—Ҳа, телеграмда гаплашиб турибман,-дейди кўзлари жавдираб.
—Кетганларига уч йил бўлиб қолди-я, келиб қолсалар керак
—Йўқ, ҳали қайтмас эканлар. Арабистонда эканлар. Энди яхши иш топибдилар ўзи, -дейди ерга қараб бирдан мени маҳкам қучоқлаб олади, йиғлаб юборади
—Онамни жудаям соғиндим, устоз...Ўпкам тўлади, маҳкам қучоқлайман, елкаларини силайман, бирга йиғлаймиз
Кеча отаси чет элга ишлагани кетган яна битта ўқувчим дарсга келмади. Сабаби, уйига уста чақирган экан, иккита номаҳрам эркак билан онасини ёлғиз қолдиришни истамаган ўқувчим уйида қолибди. Мактабда текширув бор эди. Онасини устани якшанба куни чақирмаганликда айладим, бироз қизишиб кетдим. Хуллас, бечора аёл иложсиз қолганидан "Майли, боламни мактабдан ҳайдаттириб юбора қолинг, лекин жўнатолмайман",-деди. Хаммаси жонига текканлиги гап оҳангидан сезилиб турарди. Аслида, ичимда ўқувчимни орияти учун алқаб турибман, аммо биздан ҳам давоматни талаб қиладилар, ўз кўнглимда бурчимни адо этяпман... Яна йиғладим, бироз туриб қайтиб қўнғироқ қилдим, бугунча қолиши мумкинлигини айтдим...
Бундан ўн йил олдин бир ўқувчимнинг ҳам онаси, ҳам отаси болаларини холасига ташлаб Россияга ишлагани кетди, Шу кетган бўйи ўқувчим мактабни битирганда қайтиб келди
Ота-она меҳрига тўймаётган болалар... Моддий жавобгарликни бўйнимизга оламиз-у, маънавий жавобгарлик ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз...
Чегарадан турнақатор бўлиб юртига қайтиб келаётган ватандошларимга разм соламан. Оғир юк халталарни оғирлигидан кўтариб эмас, судраб олиб ўтадилар...Ким билади, бу халталарда қизалоғига олган қўғирчоғи борми? Мен уларнинг
бола-чақасининг олдига қувониб, ошиқиб келаётганига ишонаман.
Болалигимда отам беллари оғриб, ётиб қолдилар. Адам бемор бўлиб ётибдилару, қувончимни кўрсангиз. Ёнларидан бир зум кетмайман. Ўшанда мендан бахтли одам йўқ эди. Сабаби, ўта банд бўлганликларидан биз адамларни уйда кам кўрар эдик. Бирга ўтказган ўша уч куним хотирам қатларида эртаклар оламида сайр қилган кунларим сифатида ёдимда қолган...
Ота-онаси ўзга давлатларда юрган болаларга жуда ҳам қийинлигини сезиш у қадар мушкул эмас, шунчаки, ўз фарзандингизни улар ўрнига қўйиб кўринг...
Бугун жуда кўп ўзбек хонадонлари болалар олдида қарздор. Аслида, бола бобо ва бувилар тарбиясини ҳам олиши керак, уларнинг бағрида эркаланиши, эртак тинглаши, бирга номоз ўқиши керак... Бобо-бувилар у ёқда турсин, ота-онасининг дийдорига тўймаётган болаларнинг нима гуноҳи бор?
Феруза

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


@AYOLLOGIKASI



15 last posts shown.