ALRISALAH | ibratli kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Edutainment


«ALRISALAH»–(Ishonchli xabar) Qalblarga hidoyat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal🌙
📌 BIZNING KANALIMIZDA:
🎞 IBRATLI VIDEOLAR
🎥 TA'SIRLI MARUZALAR
💽 AJOYIB NASHIDALAR
📝 HIKMATLI MAQOLALAR

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#YusufAlayhissalom

🎥 Yusuf Alayhissalom | 10-ҚИСМ

👇👇
@ALRISALAH_UZ


ҲАР ИШНИНГ БИР ХАЙРИ БОР...

Бир куни Абу Жаҳл Пайғамбар алайҳиссаломнинг йўлини тўсиб, у зотга азият бериб, қўполлик қилди. Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу Макка ташқарисида ов қиларди. У қайтиши билан аёли: «Эй Абу Умора, Абу Жаҳл жиянингизга қилган ишларни кўрганингизда эди», деб бўлган воқеани айтиб берди. Буни эшитган Ҳамза розияллоҳу анҳу қаттиқ ғазабланди. Жиянига бўлган муҳаббати жўш уриб, шиддат отига минди. Абу Жаҳлни излаб чиқди. Абу Жаҳл Сафо ва Марва орасида Қурайш киборлари билан ўтирган эди. Ҳамза розияллоҳу анҳу камон ўқи билан Абу Жаҳлнинг бошини жароҳатлади. Кейин Расулуллоҳга бўлган муҳаббати туфайли: «Мен унинг динида бўлиб турган ҳолимда сен Муҳаммадни урасанми? Гувоҳлик бераманки, у Аллоҳнинг элчиси ва Унинг ҳузуридан ҳақ динни олиб келган», деди.

Изоҳ: Ҳамза розияллоҳу анҳу ўша вақтга қадар мусулмон бўлмаган эди. Абу Жаҳлнинг қилмишидан жуда ғазабланиб шундай дегач, сўзига хилоф қилмаслик учун ҳам иймон келтиради. Орада бироз вақт ўтгач шайтон васваса қилишга уринади. Аммо у Расулуллоҳнинг олдига бориб, яна иймон келтиргач, янада собит бўлди. Шундай қилиб, иймон неъмати аввал тилига, кейин дилига тушади. Гарчи Абу Жаҳлнинг хунук қилмишидан дилимиз хуфтон бўлса-да, шу воқеа туфайли ҳазрати Ҳамзанинг иймонга келиши кўнглимизни чароғон этади.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.

👇👇
@ALRISALAH_UZ


МУҲАББАТ

Муҳаббат - кимгадир ёки нимагадир инсон табиатининг чексиз мойиллиги, рағбати, кимнидир-ниманидир беҳад ёқтириши, муҳаббат қўйган кишисидан ёки нарсасидан лаззатланишидир. Банданинг Аллоҳга ҳақиқий муҳаббати эса унинг кўнгли турли хил гуноҳлардан тозаланганида пайдо бўлади. Чунки ишқи илоҳий - ёқувчи, ёндирувчидир. Бундай муҳаббатнинг банданинг икки дунё муҳаббатидан юз ўгириши, бутунлай воз кечишида ифодаланади. Аллоҳнинг бандасига муҳаббат қўйишининг аломати - банданинг Аллоҳни севишидир. Аллоҳнинг бандасини севиши Унинг иродаси Ўзига бўлиб, бандага кўплаб лутфу карам этиши, яқинлаштириши ва юксак маънавий ҳолу даражалар билан тақдирлаши шаклида ифодаланади. Аллоҳнинг иродаси нимага боғлиқлигига кўра турлича номланади. Бу ирода умумманфаатга алоқадор бўлса, “раҳмат” дейилади. Агар эзгуликка дахлдор бўлса, у хос яхшиликка “ишқ" - "муҳаббат” деб номланади. Аллоҳни севадиган аҳли муҳаббат мўминлар уч тоифага бўлинадилар: оддий, мумтоз ва хос мумтозлар. Ким Аллоҳни кучли севса, уни ҳамма севади. Барча аҳли ислом Аллоҳ ва унинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламни севиш ҳар бир мўминнинг бурчи экани ҳақида ягона бир фикрга келганлар. Аллоҳнинг Элчиси соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Аллоҳ бирор-бир бандасини севиб қолса, шундай дейди: "Эй Жаброил, мен фалон бандамни севиб қолдим, сизлар ҳам уни севинглар!" Шунда бутун осмонлар аҳли уни яхши кўриб қоладилар, сўнгра барча ер аҳли уни қабул қиладилар" (Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Муслим ривояти). Яна ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг Исо алайҳиссаломга шундай бир ваҳий этганини келтирган эканлар: "Бандамнинг қалбига қараб, унда дунёга муҳаббат топмаганимда, унинг кўнглини Ўзимнинг муҳаббатим билан тўлдираман” (Аҳмад Зиёуддин Кумушхонавий, “Жомеъул усул фил авлия китоби, 335-бет). Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилган эканлар: "Аллоҳни севишнинг аломати - Аллоҳнинг зикрини севишдир!” (Ажлуний, "Кашфул ахфо”, Ойша розияллоҳу анҳодан Абу Наъийм ва Дайламий ривоят қилган; Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинган, Байҳақий ривояти).

«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.

👇👇
@ALRISALAH_UZ


Намозда Хушуъ. 42-қисм

Мавзуга доир савол-жавоблар
• Хушуъсиз ўқилган намоз қабул бўладими?
• Қандай қилиб намозда хаёлни бир жойда жамлаш мумкин?
• Намозда аъзолар қай ҳолатда бўлиши керак?
• Намозда нигоҳ қаерга қаратилади?

Зиёуддин Раҳим
Намозда Хушуъ китобидан
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👇👇
@ALRISALAH_UZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 СЎЗДА ҲАМ ҒУЛУ КЕТМАНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар
3-қисм

👇👇
@ALRISALAH_UZ


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шаввол ойи рўзасини тутяпман. Ҳижома қилдирсам рўзам очиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қон олдириш рўзани бузмайди, лекин одамни ҳолсизлантириб қўйса, макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇👇
@ALRISALAH_UZ


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шаввол ойида тутиладиган рўзани бир куни жумага тўғри келиб қолса нима қилиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шаввол рўзасини кетма-кет тутаётганда рўзанинг бир куни жума кунига тўғри келса, зарари йўқ. Лекин Шаввол рўзасини бўлиб-бўлиб тутаётганда фақат жума кунида рўза тутиш макруҳ. Жума кунининг ё аввалидан, ё ортидан яна бир кунни қўшилса, макруҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇👇
@ALRISALAH_UZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Видеолавҳа

29. Тилла тиш қўйдириш мумкинми?

👇🏾👇🏾
@ALRISALAH_UZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
👇👇
@ALRISALAH_UZ


Бахтли ҳаёт сари. 47-қисм

• Оёқ хасталикларни даволаш усуллари
• Эслатма
• Асалнинг шифобахш хусусияти
• Камқонлик давоси
• Лимоннинг фойдалари
• Қон босими юқори кишиларга 10 маслаҳат


Зиёвуддин Раҳим
Бахтли ҳаёт сари китоби
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👇👇
@ALRISALAH_UZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бир эҳсоннинг савоби...

👇👇
@ALRISALAH_UZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ёлғон гапрмаслик ҳақида...

👇👇
@ALRISALAH_UZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ЖУДА_ГЎЗАЛ_ҚИРОАТ

👇👇
@ALRISALAH_UZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Қалб, Аллоҳни севмоқ учун яратилгандир.
Агар севгилинг У бўлмайдиган бўлса,
қуллигинг бошқасигадир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу


👇
@ALRISALAH_UZ


#Sher
Қайтар дунё

Устоз Қобилжон қори

👇👇
@ALRISALAH_UZ


ЎЗ ОИЛАСИГА БАХИЛЛИК ҚИЛИШ
#оила

❓818-САВОЛ: Бахиллик ва хасислик ҳақида, ўз оиласига, бола-чақасига бахиллик қилиб оиласи билан ажрашиб кетаётган биз ёш оилаларга кўпроқ маслаҳат беринг?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркак маблағ сарфлаши мумкин бўлган энг савобли ўрин унинг оиласига сарфлаган маблағидир.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар:

دينارٌ أنفقْتَهُ في سبيلِ اللهِ ، ودينارٌ أنفقتَهُ في رقَبَةٍ ، و دينارٌ تصدقْتَ بِهِ على مسكينٍ ، ودينارٌ أنفقتَهُ على أهلِكَ ، أعظمُهما أجرًا الذي أنفقْتَهُ على أهلِكَ
الراوي : أبو هريرة أخرجه مسلم (995)

"Аллоҳ йўлида, қул озод қилиш учун, мискинга садақа қилган ва аҳли аёлингга сарф қилган диноринг ичида энг ажри савоби улуғи аҳли аёлингга сарфлаганингдир". Имом Муслим ривояти. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇👇
@ALRISALAH_UZ


МАШИНА ОЛИБ СОТИШДАГИ ҲОЛАТ
#ҳалол_ҳаром

❓817-САВОЛ: Мени оилам машина олиб сотиш билан шуғулланишади. Улар бозордан янги лекин унча мунча қаралмай ҳайдалган машина олиб уйда 2 ҳафта куни тун меҳнат қилиб уни таъмирлаб янги балон ва шунга ўхшаш янги нарсаларни қўйиб, худди автосалондан чиққандай қилиб қўйишади. Янгилигини исботлаш учун бирка яъни олд ойнасига қоғоз ёпиштириб ўриндиқларига селофан кийгизишади. Шу ишлари тўғрими? Шу ишлари ҳалолми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ўша машинани сотаётганда таъмирлаб сотилётганини очиқ айтиб савдолашилса, буни зарари йўқ. Уни ювиб, одамларни кўзига чиройли қилиб бозорга олиб чиқишнинг зарари йўқ. Чунки ҳар қандай товар бозорга чиройли ҳолда олиб чиқилади. Муҳими ўша машинани айбу нуқсонлари бўлса, яширмаслик керак. Лекин уни камчиликлари яширилса, км кўрсаткичлари камайтирилса, бозорга олиб чиқиб сотиб олувчига ёлғон маълумотлар билан алдаб сотилса, бу савдо ҳалол бўлмайди.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам таом сотаётган одамнинг олдидан ўтаётиб: "Қандай сотаяпсан?" деб сўрадилар. У хабар берди. Шунда у зот саллаллоҳу алайҳи васалламга, қўлингни у(таом)нинг ичига тиқ, деб ваҳий қилинди. У зот қўлларини тиқсалар ҳўл экан. Бас, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: « Ким алдаса, биздан эмасдир», дедилар. Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилган.

Муслим ва Термизийнинг лафзида: «У зот: «Эй, таом эгаси! Бу нима?!» дедилар.
«Ёмғир теккан эди, эй, Аллоҳнинг Расули», деди.
«Буни одамлар кўришлари учун таомнинг устига қилсанг бўлмасмиди! Ким алдаса, мендан эмас!» дедилар»
. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


👇👇
@ALRISALAH_UZ


#Ҳадис_415

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кўли билан ва тили билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир»

✍Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар розияллоҳу анҳудан)

👇👇
@ALRISALAH_UZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Видеолавҳа
👆Исро ва Меърож ҳодисаси

👇👇
@ALRISALAH_UZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 БУЮК ВАЗИФА

Бу кеча яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нималар берилди?

Бу кеча - беш вақт намоз фарз бўлди,
Аллоҳга шерик қилмай, гуноҳларига тавба қилганларнинг кечирилиши ҳақидаги хушхабар берилди ва
"Бақара" сурасининг сўнгги уч ояти нозил бўлди...

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

(ТАСАДДУҚ Ё РАСУЛУЛЛОҲ КИТОБИДАН)

👇👇
@ALRISALAH_UZ

20 last posts shown.