Янгиликнинг зўри бор.
Самарқандда Шайбонийлар дахмаси зиёратгоҳга
айлантирилар экан.
Видеоси.
Бу охирги йилларда
Шайбонийхон ва унинг сулоласи атрофида олиб борилган баҳслар маълум таъсирга эга бўлганини кўрсатади. Ҳозирча бу вилоят даражасидаги ташаббусга ўхшаяпти — Самарқанд миқёсида таклиф бериляпти ва энг юқорилардан қандайдир тақиқ йўқ. 10 йил олдин душман, эслашга арзимайдиган майда персонаж деб ҳисобланган тарихий шахс яқин йилларда миллий қаҳрамонга айланиб қолса ажабмас.
Беихтиёр янги метро бекатларига ном беришда
Убайдуллахон номини таклиф қилганимда "ўтмайди, қабул қилинмайди" деб чопворишгани эсимга тушиб кетди. Балки ўшанда таклиф киритсак, ўтиб ҳам кетарди. Самарқанддаги таклиф каби. Тушунишимча, қандайдир кескин қаршилик ҳам, жуда катта қизиқиш ҳам йўқ, шунчаки бировнинг иши йўқ. "Ким эди ўзи бу? Ҳа, шунақами, зўр, босинглар" дегандай муносабат.
@AsanovEldar