Аттестация/Тоифа/Тестлар


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Edutainment


Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment
Statistics
Posts filter


#Аттестация_2025

30-савол: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қандай ваколатларга эга?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини ўз ваколатлари доирасида амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, трансчегаравий ҳудудларда, шунингдек табиий ва техноген хавф юқори бўлган ҳудудларда сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни ташкил этади;

кучли зилзилалар юз бериши хавфи пайдо бўлганда уларнинг оқибатларини бартараф этишга доир зарур чоралар кўради;

сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ва давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

сейсмик хатарни ва кучли зилзилалар оқибатларини баҳолашга доир илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказишда, услубий тавсияларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

сейсмопрогностик мониторинг амалга оширилишини ташкил этади ва назорат қилади;

аҳолини ва давлат органларини кучли зилзилалар тўғрисида тезкор хабардор қилади;

...

Манба: «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, ЎРҚ-713, 8-модда.

Аттестация/Тоифа/Тестлар


зилзила эпицентри — бу нима?
Poll
  •   зилзила ўчоғига тўғри келадиган ер юзасидаги нуқта
  •   зилзила зарарлари умумий миқдори
  •   зилзиланинг максимал бали
223 votes


#Аттестация_2025

28-савол: Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини айтиб беринг.

Жавоб:
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

сейсмик хавфсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

сейсмик хавфсизлик даражасини ошириш бўйича чоралар кўриш;

фойдаланишда бўлган, шунингдек фойдаланишга топшириладиган бинолар ва иншоотлар зилзилабардошлигининг мониторинги ҳамда назоратини амалга ошириш;

республика ҳудудида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар олиб бориш;

республика ҳудудида жойлашган сув омборларининг ва бошқа гидротехника иншоотларининг зилзилабардошлиги устидан назоратни амалга ошириш;

мазкур соҳада замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

сейсмик хавфсизликни таъминлашнинг илмий асослари ва технологияларини такомиллаштириш;

давлат органлари томонидан зилзилалар натижасида инсонларнинг соғлиғи ва ҳаётига ва аҳолининг мол-мулкига зарар етказилишини, шунингдек йўқотишлар хатарини (моддий, иқтисодий ва бошқа) камайтиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;

илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш ҳамда сейсмик хавфни, сейсмик хатарни ва зилзилалар юз бериши эҳтимолини прогноз қилишнинг, шунингдек иншоотлар зилзилабардошлигининг замонавий усулларини амалиётга жорий этиш;

мазкур соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.


Манба: «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, ЎРҚ-713.

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

27-савол: Аҳолини ва мутахассисларни фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш тартибини тушунтиринг.

Жавоб:
Аҳолини ва мутахассисларни фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш
Аҳолини мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида, ишлаб чиқаришда ҳамда яшаш жойида фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ўргатиш умумий ва мажбурийдир.

Фавқулодда вазиятлар давлат тизимининг раҳбарларини ва мутахассисларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида, малака ошириш муассасаларида, курсларда, махсус ўқув-услубият марказларида ҳамда иш жойида амалга оширилади.

Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлашга доир тадбирларга услубий раҳбарлик ва уларни назорат қилиш махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

Аҳолини ва мутахассисларни фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш тартиби қонунчиликда белгиланади.


Манба: Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 17.08.2022 йилдаги ЎРҚ-790-сон

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

25-савол: Ёнғинни ўчирувчи моддалар зарарлилиги бўйича қандай таснифланади?

Жавоб:
Ёнғинни ўчирувчи моддалар (ЁЎМ) уларнинг инсон соғлиғи ва атроф-муҳитга кўрсатадиган таъсирига кўра қуйидагича таснифланади:

1. Зарарли бўлмаган моддалар:

Инсон соғлиғи ва атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмайдиган моддалар.

Масалан: сув, инерт газлар (азот, аргон), қум ва тупроқ.

2. Кам даражада зарарли моддалар:

Тўғри ишлатилганда инсон соғлиғига сезиларли хавф солмайди, аммо узоқ вақт таъсир қилса, салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Масалан: ҳаво-механик кўпиклар ва айрим кукунлар

3. Ўртача даражада зарарли моддалар:

Инсоннинг нафас олиш йўлларига ва терига таъсир қилиши мумкин.

Масалан: Углерод II оксиди (CO₂) юқори концентрацияда нафас олишни қийинлаштиради, галогенланган углеводородлар айланиш тизимига салбий таъсир кўрсатади.

4. Юқори даражада зарарли моддалар:

Кичик миқдориёқ инсон ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкин ёки узоқ муддатли таъсир оқибатида жиддий касалликларга олиб келади.

Масалан: бромэтил, фреонлар ва айрим хлорорганик моддалар.

5. Атроф-муҳит учун хавфли моддалар:

Биосферага салбий таъсир қилиб, озон қатламини бузади ёки сув ва тупроқни ифлослайди.

Масалан: фреонлар ва бошқа галогенланган углеводородлар, айрим кимёвий кукунлар

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

24-савол: Фуқаро муҳофазаси тузилмалари фуқароларни жалб этиши учун қандай талаблар қўйилган?


Жавоб:
Фуқаро муҳофазаси тузилмаларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:
18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар, 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар қабул қилинади, сафарбарлик кўрсатмасига эга бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар, I, II, III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ҳомиладор аёллар, саккиз ёшга тўлмаган болалари бор аёллар, шунингдек уч ёшга тўлмаган болалари бор, ўрта ёки олий тиббий маълумотли аёллар бундан мустасно.


Манба:
"Фуқаро муҳофазаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 26.05.2000 йилдаги 80-II-сон, 20-модда.

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

23-савол: Фуқаро муҳофазаси тузилмалари, уларни тузиш, фаолиятини олиб бориш тартиби қандай?


Жавоб:
Фуқаро муҳофазаси тузилмалари

Фуқаро муҳофазаси тузилмалари қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш учун ҳудудий-ишлаб чиқариш принципига кўра ташкил этилади.

Фуқаро муҳофазаси тузилмалари:
бўйсунувига кўра — ҳудудий (вилоятлар, туманлар ва шаҳарлардаги) ҳамда объект (халқ хўжалиги объектларидаги) тузилмаларига;

белгиланган вазифасига кўра — умумий мақсаддаги (зарарланиш ўчоқларида қутқарув ишларини олиб бориш учун) тузилмаларга ва махсус тадбирларни бажарувчи хизматлар (қидирув ишларини олиб бориш, тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғинларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва уларни ўчириш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳоказо) тузилмаларига бўлинади.


Манба:
"Фуқаро муҳофазаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 26.05.2000 йилдаги 80-II-сон, 20-модда.

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

22-савол: Фуқаро муҳофазасининг вазифалари нималардан иборат?

Жавоб:
Фуқаро муҳофазаси вазифалари қуйидагилардан иборат:

аҳолини ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан ҳимояланиш усулларига ўргатиш;

объектларни ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан ҳимоялаш ҳаракатлари ва усулларига тайёрлаш;

бошқарув, хабар бериш ва алоқа тизимларини ташкил қилиш, ривожлантириш ва доимий шай ҳолатда сақлаб туриш;

халқ хўжалиги объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан тадбирлар комплексини ўтказиш;

аҳолини, моддий ва маданий бойликларни хавфсиз жойларга эвакуация қилиш;

фуқаро муҳофазаси ҳарбий тузилмаларининг шайлигини таъминлаш;

аҳолини умумий ва якка муҳофазаланиш воситалари билан таъминлаш тадбирларини ўтказиш;

аҳолининг ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтидаги ёки шу ҳаракатлар оқибатидаги ҳаёт фаолиятини таъминлаш;

радиацион, кимёвий ва биологик вазият устидан кузатиш ва лаборатория назорати олиб бориш;

қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ўтказиш;

ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида зарар кўрган ҳудудларда жамоат тартибини йўлга қўйиш ва сақлаб туриш;

аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш юзасидан бошқа тадбирларни амалга ошириш.


Манба:
"Фуқаро муҳофазаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 26.05.2000 йилдаги 80-II-сон, 2-модда.

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

21-савол: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ёнғин хавфсизлиги қоидалари" қайси соҳаларга тадбиқ этилмайди?

Жавоб:
Ушбу Қоидалар:

ўрмон хўжалиги ҳудудларида;

кон қазилма ва шахта иншоотларида;

портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва улар утилизация қилинаётганда;

саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланилган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда;

ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни белгиламайди.


Манба:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.10.2020 йилдаги 649-сон

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

20-савол: Материал ва қурилиш конструкциялрининг ўтга чидамлилигига кўра бинолар нечта даражаларга бўлинади?

Жавоб:
Материал ва қурилиш конструкцияларининг ўтга чидамлилигига кўра бинолар қуйидаги 5 та даражага бўлинади:

🏢 I даража (юқори ўтга чидамлилик)
Бундай биноларнинг асосий конструкциялари ёнмайдиган материаллардан (бетон, гилишт, металл) тайёрланади.
Ўтга чидамлилик вақти: камида 2 соат ва ундан кўп.

🏢 II даража (ўтга чидамли)
Асосий конструкциялар ёнмайдиган ёки қийин ёнувчи материаллардан иборат.
Ўтга чидамлилик вақти: тахминан 1,5 соат.

🏢 III даража (ўртача ўтга чидамли)
Девор ва устунлар ёнмайдиган материаллардан, том ва ички конструкциялар эса ёнадиган материаллардан тайёрланади.
Ўтга чидамлилик вақти: тахминан 1 соат.

🏠 IV даража (паст ўтга чидамли)
Конструкцияларнинг асосий қисми ёғоч ёки бошқа ёнувчи материаллардан иборат, аммо улар оловга чидамли ишлов билан қопланган бўлади.
Ўтга чидамлилик вақти: тахминан 30 дақиқа.

🏚 V даража (ёнувчи)
Барча конструкциялар ёнадиган материаллардан тайёрланган ва олов тез тарқалади.
Ўтга чидамлилик вақти: 15 дақиқадан кам.

Манба:
ШНҚ 2.01.02-2004. Бинолар ва иншоатларнинг ёнғин хавфсизлиги.

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

19-савол: Материал ва қурилиш конструкцияларининг ўтта чидамлилиги деганда нимани тушунасиз?

Жавоб:
Материал ва қурилиш конструкцияларининг ўтга чидамлилиги — бу уларнинг олов таъсирида маълум бир вақт мобайнида ўзининг тузилиши ва вазифасини сақлаб қолиш қобилиятидир. Бу тушунча ёнғин хавфсизлиги соҳасида жуда муҳим бўлиб, бинолар ва иншоотларнинг хавфсизлигини таъминлашда асосий мезонлардан бири ҳисобланади.

Қурилиш конструкцияларининг ёнғинга бардошлик чегараси ва уларнинг шартли белгилари Ўз РСТ 30247.0-94 бўйича ўрнатилади.

Манба:
ШНҚ 2.01.02-2004. Бинолар ва иншоатларнинг ёнғин хавфсизлиги.

Аттестация/Тоифа/Тестлар


"ФВДТ" соҳавий ушбу қисқартманинг ёйилмаси тўғри берилган қаторни топинг
Poll
  •   Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тизими
  •   Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими
  •   Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш давлат тизими
  •   Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими
1031 votes


#Аттестация_2025

18-савол: Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг режимларини тавсифлаб беринг.

Жавоб:
Прогноз қилинган ёки рўй берган фавқулодда вазиятнинг кўлами ва ҳолатига қараб ФВДТ муайян ҳудудда қуйидаги режимлардан бирида фаолият юритади:

кундалик режим — муайян ҳудудда, объектда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлмаганда;

юқори тайёргарлик режими — фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлганда;

фавқулодда вазият режими — фавқулодда вазиятлар рўй берганда ва фавқулодда вазиятлар даврида.

Манба:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.04.2023 йилдаги 171-сон, 1-илова 4-боб.

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

17-савол: Ёнадиган қурилиш конструкциялари нима?

Жавоб:
Ёнадиган қурилиш конструкциялари — бу олов таъсирида ёниб кетиши ёки ёнғин тарқалишига ёрдам бериши мумкин бўлган қурилиш элементлари. Уларнинг асосий қисмлари ёнувчан материаллардан иборат бўлади, шунинг учун улар ёнғин хавфини оширади.

Ёнадиган қурилиш конструкцияларига мисоллар:

Ёғоч конструкциялар – Ёғоч деворлар, устунлар, том каркаслари ва поллар.

Ёғочдан ясалган рамкали деворлар – Ичи изоляция материали билан тўлдирилган бўлса ҳам, ташқи ёғоч қоплама ёнувчи ҳисобланади.

Пластик ёки синтетик материаллардан тайёрланган конструкциялар – Масалан, ПВХ панеллари ва полимер изоляцияси.

Ёғоч-пластик ёки ёғоч-металл аралашмаси – Агар ёғочнинг улуши катта бўлса, бундай конструкциялар ёнувчи ҳисобланади.

Органик толали панеллар (Фанера, ДСП, ОСП) – Ёниши осон ва тез тарқалади.

Битумли материаллар – Масалан, битумли том қопламалари.

Қурилишда ёнғин хавфини камайтириш учун кўпинча ёнадиган конструкцияларга алоҳида ишлов берилади: уларга махсус оловга чидамли қопламалар сурилади ёки конструкциянинг ички қисмлари ёнмайдиган материаллар билан ҳимоя қилинади.

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

16-савол: Қийин ёнадиган қурилиш конструкциялари нима?

Жавоб:
Қийин ёнадиган қурилиш конструкциялари — бу олов таъсирида ёниши қийин бўлган ёки ёнмайдиган, аммо юқори ҳароратда маълум даражада шикастланиши мумкин бўлган конструкция турларидир. Уларда асосий материаллар кам ёнувчан ёки ёнмайдиган бўлади, бироқ баъзи элементлари ёниши мумкин.

Қийин ёнадиган қурилиш конструкциялари мисоллари:
Темир-бетон конструкциялари – Бетон ёнмайди, лекин унинг ичидаги металл арматура юқори ҳароратда деформация бўлиши мумкин.

Гил-симент деворлари – Гил ва цемент ёнмайди, аммо улар олов таъсирида ёрилиши мумкин.

Металл каркасли деворлар (ичи минерал юпоқ билан тўлдирилган) – Металл ёнмайди, минерал юпоқ эса олов тарқалишини секинлаштиради.

Гипсокартон деворлари (оловбардош турлари) – Гипснинг таркибида сув бўлиб, бу олов тарқалишини секинлаштиради.

Фиброцемент панеллари ва ёпмалар – Сувга ва оловга чидамли бўлиб, ёнмайди.

Минерал толали изоляцияли қопламалар (базальт ёки шиша толали плиталари) – Юқори ҳароратга чидамли ва ёниши қийин.

Аттестация/Тоифа/Тестлар


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қачон ташкил этилган?
Poll
  •   1996 йил 4 март
  •   2019 йил 15 апрель
  •   1991 йил 10 декабрь
  •   1998 йил 10 март
1949 votes


#Аттестация_2025

15-савол: Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фавқулодда вазиятлардан муҳофаза килиш соҳасидаги ваколатлари.

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг функциялари:

1. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (кейинги ўринларда — ФВДТ) фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва давлат назоратини амалга ошириш.

2. Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилишга доир ишларни мувофиқлаштириш ва ФВДТ таркибидаги ташкилотларнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш.

3. Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогноз қилишнинг ягона тизимини бошқариш ва назоратини олиб бориш.

4. Фавқулодда вазиятларда қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш.

5. ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини сейсмик жараёнлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.

6. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарларини, шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун жалб этиладиган кучларни фавқулодда вазиятлар шароитларида ҳаракат қилишга тайёрлашни ташкил этиш.

7. ФВДТ функционал қуйи тизимининг:
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш хизматини;
Сейсмик хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.


...

Манба:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 10.04.2019 йилдаги ПҚ-4276-сон;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.04.2023 йилдаги 171-сон.

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

14-савол: Экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар, уларнинг таснифланишини тушунтиринг.

Жавоб:
Экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар
1. Қуруқлик (тупроқ, ер ости)нинг ҳолати ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар:
ҳалокатли кўчкилар — фойдали қазилмаларни қазиш чоғида ер остига ишлов берилиши ва инсоннинг бошқа фаолияти натижасида пайдо бўлувчи ер юзасининг ўпирилиши, силжиши;
тупроқ ва ер остининг саноат туфайли келиб чиққан токсикантлар билан ифлосланиши, оғир металлар, нефть маҳсулотлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида одамларнинг соғлиғи учун хавф солувчи концентрацияларда қўлланиладиган пестицидлар ва бошқа заҳарли химикатлар мавжудлиги.

2. Атмосфера (ҳаво муҳити) таркиби ва хоссалари ўзгариши билан боғлиқ бўлган вазиятлар:
ҳаво муҳитининг қуйидаги ингридиентлар билан экстремал юқори ифлосланиши:
олтингугурт диоксид, диоксид ва азотли оксид, углеродли оксид, диоксин, қурум, чанг ва одамлар соғлиғига хавф солувчи концентрацияларда антропоген тусдаги бошқа зарарли моддалар;
катта кўламда кислотали зоналар ҳосил бўлиши ва кўп миқдорда кислота чиқиндилари ёғилиши;
радиациянинг юқори даражаси.

3. Гидросфера ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар:
ер юзаси ва ер ости сувларининг саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши оқовалари: нефть маҳсулотлари, одамларнинг заҳарланишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган таркибида оғир металлар, ҳар хил заҳарли химикатлар бор бўлган чиқиндилар ва бошқа зарарли моддалар билан экстремал юқори даражада ифлосланиши;
бинолар, муҳандислик коммуникациялари ва уй-жойларнинг емирилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган сизот сувлар даражасининг ошиши;
сув манбалари ва сув олиш жойларининг зарарли моддалар билан ифлосланиши оқибатида ичимлик сувнинг кескин етишмаслиги.


Манба: "Техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнинг таснифи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 27.10.1998 йилдаги 455-сон.

Аттестация/Тоифа/Тестлар


#Аттестация_2025

13-савол: Ёнмайдиган курилиш конструкциялари нима?

Жавоб:
Ёнмайдиган қурилиш материаллари ва конструкциялар ёнғин хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Улар юқори ҳарорат таъсирида ёнмайди ёки аланга тарқалишига йўл қўймайди. Қуйидагиларни мисол келтириш мумкин:

🧱 Ёнмайдиган Қурилиш Материаллари:
Бетон – юқори ҳароратга чидамли ва ёнмайди.
Металл (по‘лат, алюминий) – ўзидан олов чиқармайди, лекин ҳарорат таъсирида деформацияланиши мумкин.
Ғишт (керамика ва силикатли) – иссиқликка чидамли ва ёнмайди.
Шиша – ёнмайди ва тутун чиқармайди.
Минерал плиталар (базальт, шиша толали материаллар) – иссиқлик изоляциясида қўлланилади.
Гипсокартон (ёнмайдиган тури) – аланга тарқалишига қарши туради.
Тош ва мармар – табиий материаллар бўлиб, юқори ҳароратга бардошли.

🏗 Ёнмайдиган Қурилиш Конструкциялари:
Темир-бетон каркаслар – бино конструкциясини мустахкамлайди ва оловга чидамли.
Металл каркаслар – саноат бинолари ва омборларда қўлланади.
Ғиштдан қурилган деворлар ва устунлар – олов тарқалишини олдини олади.
Ёнғинга чидамли эшиклар (EI30, EI60, EI90) – биноларнинг муҳим қисмларини ҳимоя қилади.
Ёнмайдиган шифт ва пол қопламалари – олов тарқалишини секинлаштиради.
Вентиляция тизимлари учун ёнғинга чидамли каналлар – тутун ва иссиқлик тарқалишининг олдини олади.

Аттестация/Тоифа/Тестлар


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Статик заряддан ёнғин келиб чиқишини мумкинлигини билармидингиз?

Каналга уланиш👇
💠@qutqaruvchi_uz

20 last posts shown.