Бюджетни қандай тузиш керак?Молиявий эркинликка эришишнинг муҳим қисми — бу тўғри бюджет тузиш. Буни осон ва самарали 5 та усулда қилиш мумкин:
1. Даромадингизни аниқланг. Яъни ҳар ойда қўлингизга келадиган барча даромад манбаларини ҳисоблаб чиқинг. Масалан, ойлик маош ва қўшимча даромадларнинг барчасини.
2. Харажатларни таҳлил қилинг. Умумий даромадингиздан кундалик, ойлик ва йил давомида қиладиган барча харажатларни ёзиб чиқинг.
Бу жараёнда барча харажатларингизни икки қисмга бўлиб олсангиз осон бўлади:
– Мажбурий харажатлар (озиқ-овқат, транспорт, уй-жой учун)
– Ихтиёрий харажатлар (кинога бориш ёки кўнгилочар тадбирлар учун)
3. Мақсадларингизни аниқланг. Таътилга чиқмоқчимисиз, янги телефон харид қилмоқчимисиз ёки уй сотиб олмоқчимисиз? Мақсадларингизни аниқ ва ўлчаб бўладиган қилиб қўйиш жуда муҳим.
4. 50-30-20 қоидаси. Бюджетни тузишда ушбу усулдан фойдаланинг:
– 50% зарурий эҳтиёжлар учун;
– 30% ихтиёрий харажатлар учун;
– 20% жамғарма ёки инвестиция учун.
5. Бюджетингизни кузатиб боринг. Уларни ҳар ойда кўриб чиқиб, таҳлил қилинг. Бу тўғри йўлда эканлигингизга ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради.
Буларнинг барчаси молиявий эркинлик сари биринчи қадамдир. Уни тўғри тузиб, амал қила олсангиз бўлгани.
https://t.me/+144Tt5_sWqA4MDYy