#кун_тарихи
Бугун - 2025 йилнинг 11 марти, сешанба. Ушбу сана билан бевосита боғлиқ айрим бир муҳим байрамлар, воқеалар, жараёнлар ва шахслар ҳақидаги тарихий маълумотлар
Бутунжаҳон мусулмон маданияти ва киноси (World Day of Muslim Culture, Peace, Dialogue and Film) куни нишонланади.
Коронавирус пандемияси (Coronavirus Pandemic Day) куни.
Европада терроризм қурбонлари хотираси (European Day of Remembrance of Victims of Terrorism) куни ёдга олинади.
Мил. авв. 1425 йил – Қадимги Миср фиръавни ва саркардаси Тутмос III ўз номини тарихга муҳрлаб қўйгани келган.
105 йил – хитойлик Сай Лун ўзидан олдинги изланишларни ҳисобга олган ҳолда бамбук пояларидан қоғоз олган.
222 (таваллуди 204) йил – Рим императори (218 – 222) Марк Аврелий Антонин Гелиогабал ўлдирилган.
1544 (вафоти 1595) йил – олам-жаҳонга таниқли итальян шоири Торквато Тассо бесарҳад ижод оламига келган.
1682 йил – Карл II Челсида аскарлар госпиталини қурган.
1702 йил – “The Dailu Courant” газетаси чоп этила бошлаган.
1744 йил – Лондонда “Sotheby’s” аукцион уйи очилган.
1878 йил – Франция академиясида фонограф намойиш этилган, аммо ушбу ихтиро қаллоблик сифатида рад этилган.
1884 (вафоти 1920) йил – журналист, офицер, турк ҳикоячилигининг мумтоз вакили Умар Сайфиддин туғилган.
1915 (вафоти 1990) йил – психоакустика ҳамда информацион технологиялар соҳасида фаолият юритган, Интернет прототипи ARPANET яратувчиларидан бири Жозеф Ликлайдер олам сир-асрорларидан бохабар бўлиб кетгани келган.
1931 йил – СССРга христиан динининг асосий ақидалари мавжуд “Библия”ни олиб кириш ва сотиш тақиқланган.
1941 йил – AҚШда ленд-лиз ҳақида қонун қабул қилинган.
1955 (таваллуди 1881) йил – британ бактериологи, Нобель мукофоти соҳиби Александр Флеминг омонатини топширган.
1970 йил – буюк мусаввир Пабло Пикассо (1881 – 1973) Барселонадаги музейга ўзининг 800 асарини совға қилган.
1985 йил – Mихаил Сергеевич Горбачев КПСС Марказий Қўмитаси Бош котиби этиб сайланган.
1990 йил – Литва мустақиллиги тикланганлигини эълон қилган.
1993 йил – Грузияда барча аҳолига давлат тилини билиш-билмаслигидан қатъи назар фуқаролик берилган.
1997 йил – Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ислом Каримов “Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини ташкил этиш тўғисида”ги ва “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарорларга имзо чеккан.
1998 йил – Ҳиндистондаги ўрмондан баландлиги 19 метр бўлган энг улкан кактус дарахти топиб олинган.
2006 (таваллуди 1941) йил – Югославия президенти Слободан Милошевич Гаага қамоқхонасида дунёни тарк этган.
2006 (таваллуди 1951) йил – Чили президентлигига сайланган илк аёл (2010 йилгача), 2018 йилда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари этиб тайинланган Мишель Бачелет Заминда зиммасига юкланган миссиясини якунлаган.
2011 йил – Хонсю ороли шарқий қирғоғида “Буюк шарқий япон зилзиласи” номли, шкала бўйича 9 балли ер силкиниши ва цунами оқибатида Сендай шаҳри сувга буткул ғарқ бўлган.
2020 йил – Ўзбекистон Республикасининг “Олий даражадаги “Дўстлик” ордени” таъсис этилган.
2022 йил – ЎзР ФА академиги Беҳзод Юлдашев илмий раҳбарлигидаги ўзбек физик-олимлар гуруҳи жаҳонда биринчи марта янги элементар заррача мавжуд эканлигини экспериментал (тажрибавий) тарзда кўрсатиб берганлар.
2022 (таваллуди 1944) йил – Самарқанд шаҳрида дунёга келган таниқли иммунолог олим, РФ ФА ҳамда РАМН академиги, Россия Федерацияси Иммунология институти директори Раҳим Ҳайитов Москвада омонатини топширган.
2024 йил – Нидерландия пишлоқ ишлаб чиқариш бўйича жаҳон рекордини ўрнатган, 2- ўринни Франция эгаллаган.
➡️📰
"SHARQ TONGI"ning tarmoqdagi rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇Telegram |
Youtube |
Facebook