Шундан ҳам билинадики, дардларимизни орттириб, уларга қарши бардошимизни камайтирувчи ва изтиробларимиз алангасини янада юксалтирувчи нарса бу жорий ҳолатимизни биздан афзалроқ ҳолатда бўлганлар билан ёхуд ўтмиш қувончларимиз билан қиладиган муқоясаларимиздир.
Кўпинча кишининг ўз ҳолатини ўзгалар билан таққослаши хато қиёс бўлади. Чунки, бунда қўлидаги имкониятларга эътибор қаратмасдан, қўлдан бой берган нарсаларни зеҳнида асосий ўринга қўяди. Бундай қиёс эса инсонни ғамга туширади, ҳаётдан ҳафсаласини пир қилиб, умидсизлик жарига қулатади, ношукрлик сари етаклайди.
Яъни, бундай нотўғри қиёс ижобийлик бағишламайди кишига, балки, уни депрессияга туширади, Аллоҳга нисбатан ношукр бўлишга ундайди.
Аммо, қачонки, инсон ўз ҳолини ўзидан ёмонроқ ва оғирроқ ҳолатдаги инсонлар билан таққосласа ана шунда ўзидаги эътибор бермаётган, кўрмасдан келаётган, шукрини адо этмаётган кўплаб неъматлар юзага чиқади.
Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифларда дунё масаласида ўзидан пастроқдагиларга назар солиш тавсия қилинади.
Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай дедилар: "ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга боқманг. Зеро, мана шу Аллоҳ таолонинг устингиздаги неъматларини паст санамаслигингиз учун энг лойиқ бўлган ишдир" (имом Муслим ва имом Термизий ривояти).
Ушбу ҳадиси шариф ўз ичига олган ибрат ва ҳикматларни шарҳласак катта бир китоб бўлиши мумкин. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бу муборак ўгитлари мажруҳ қалбларга шифо беради, ярим кўнгилларга таскин ва тасалли бағишлайди, уларни қаноат, шукр ва ризо ҳислари билан тўлдиради. Шунингдек, унга амал қилинганда ўзидан мол-дунё, обрў эътибор, чирой ва жисмоний саломатлик жиҳатидан муфаззал қилинганларга нисбатан ҳасад ва нафрат ҳисларига берилиб кетишдан сақлайди. Нафсни жиловлашга, тавозели бўлишга, сабр, шукр ва зуҳду тақво касб этишга ёрдам беради.
Қачонки, молу дунё ва соғлиқ жиҳатдан ўзимиздан ёмонроқ аҳволда бўлганларга назар солсак, Аллоҳ таоло бизга ато этган кўп неъматларни кўра олар эканмиз.
Толтой айтади: "шикоят қилаётганимиз ҳаёт эҳтимол кимнингдир орзусидир".
@ziyo_ashraf