Zayd Qamar


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


ҳозир эса, ягона дардим – ошиқ бўлишдир…

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


ҳайҳот! шам каби эримаётган бўлса инсон, «ёнаяпман» демасин. ёнишдан қўрқса инсон, ишқ эшигидан кирмасин. инсон ё «оташ юракли» бўлсин, ёки оташга мезбонлик қиладиган даражада «юракли»...

• Шамс Табризий


Дининг ва аҳлоқингнинг йўқ бўлиши эвазига қўлга киритадиган илмдан қўл силтаб, уни тарк қил!

• Шайх Али Тантовий


мақомимиз ишқ, усулимиз одобдир бизнинг. эшигимизни эмас, кўнглимизни топганлар келсин!

• Шамс Табризий


Бухоронинг Мир Араб мадрасасида ўтган аср ўрталарида Шаҳобиддин қори исмли улуғ мударрис кўп йиллар дарс берганлар. шу зотнинг ҳикоя қилишларича, ҳар куни эрталаб турсалар, барча устозларнинг ҳужра эшиги олдида қолдирган пойафзаллари ювилиб, тозалаб қўйилар экан. кимдир бу билан чекланмай ҳатто ҳожатхоналарни тозалаб, таҳоратга сув иситиб қўя бошлабди. буни ким қилаётганини билмоқчи бўлиб кўп пойлашибди, лекин бу ҳиммати улуғ шогирд ўзини ҳеч кўрсатмабди. ниҳоят бир куни уни «қўлга туширишибди». андижонлик бир талаба экан. Шаҳобиддин қори ҳижолатликдан ерга қараб турган шогирдга «қиблага қараб, қўлингни дуога оч», дебдилар. у айтганларини қилибди. «ўзинг ҳам олим бўл, зурриёдларингдан ҳам фақат олимлар чиқсин», деб дуо қилибдилар.

дарҳақиқат, устозлар дуоси ижобат бўлиб, бу зотнинг ўзлари ҳам олим бўлдилар, фарзандлари ҳам олим бўлишди, ҳатто бир фарзандлари шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф дунёга машҳур аллома бўлиб етишди, набиралари ҳам исломий илм соҳиблари бўлиб улғайишди.

«Улуғлар шундай яшашган»


илм деганда олий ўқув юртини тамомлаб қўлга киритиладиган бир парча қоғозни тушунмаслик керак. илм бу уйқусиз тунлар, соатлаб китоб титишлар, устозлар эшигига қатнаб, ғурур ва фахрни синдиришлар, қанча илм олса-да, ҳали ҳеч нарсага эришмагани учун надомат чекишлардир.

«Улуғлар шундай яшашган»


Аллоҳим, агар қисматимда бу умматга манфаат келтирадиган ва мени Сенга янада яқинлаштирадиган хайрли ишлар бўлса, умримга гўзал барака бер.

Аллоҳим, агар тақдири илоҳийимда қалбимни иймон тарк этадиган кунлар бўлса, ундан аввал руҳим танамни тарк этсин.

Аллоҳим, бу омонат жонимни Сенга тоат ададича сақла, менга итоат ва ибодат лаззатини туҳфа эт. Ар-Роҳман исмингни устимизда тажаллий этган ҳолда гуноҳларимизни мағфират айла, уларни амал дафтаримиздан соқит қил, токи сўроқ кунида юзимиз қаро, бошимиз хам, аҳволимиз танг бўлмасин.

Аллоҳим, Сенинг маҳбуб қулларинг кўпдир, аммо менинг Роббим фақат Ўзингсан. фақат Сенгагина илтижо қиламан, фақат Сендангина мағфират кутаман.

Аллоҳим, Сенга исён этадиган кунларимизни бизларга ҳаром қил!

Амийн, я Роб!


агар ишқ йўлида ўзингни йўқотмаган бўлсанг, демак ҳали ишқни топмагансан.

• Мавлоно Румий


китобни шундай мутола қилингки, токи унинг қоғози учун қурбон бўлган дарахтлар қисматидан мамнун бўлсинлар!




Зайд ибн Ҳориса

🟢Зайд ибн Ҳориса ▫ Қуръони каримда номи зикр этилган ягона саҳоба. (Аҳзоб сураси, 37-оятда)

🟢Зайд ибн Ҳориса ▫ пайғамбаримизнинг ▫ ўгай ўғиллари. Дастлаб, Ҳадижа онамизга ▫ жиянлари томонидан хизматларини қилиб юриш учун ёрдамчи сифатида совға қилинади. кейин Расулуллоҳ ▫ Зайдни ▫ ёқтириб қолиб, уни ўгай ўғил қилиб асраб оладилар.

🟢Зайд ибн Ҳориса ▫ Исломни қабул қилган биринчи тўрт кишидан бири.

🟢Зайд ибн Ҳориса ▫ ота-онаси топиб келиб, олиб кетишни истаса-да, Расулуллоҳга ▫ бўлган муҳаббати ва садоқати туфайли кетишни истамаган дўст.

🟢Зайд ибн Ҳориса ▫ Расулуллоҳ ▫ билан бирга Тоифга борган ва Тоиф аҳли пайғамбаримизни ▫ тошбўрон қилганларида уларга ўзини қалқон қилган фидоий.

🟢Зайд ибн Ҳориса ▫ Бадр, Уҳуд, Ҳандақ жангларида қатнашган ва Муъта ғазотида ҳалок бўлган қўмондон.

🟢Зайд ибн Ҳориса ▫ Муъта ғазотида шаҳид бўлганларида Расулуллоҳ ▫ дув-дув кўз ёш тўккан мавло.


масъулият ва шараф.


ақлим давом этайлик деяпти,
бироқ қалбим чарчади...


оқиб кетар замон ичра қафасдаман,
фойда берар амаллардан абасдаман,
охири ўлим бўлмиш бу дунёга ҳавасдаман,
уйғотгил мени ё Роб! балки сўнгги нафасдаман.

• Жалолиддин Румий


биз ҳам соғиндик, я Расулуллоҳ.
муносиб бўлмасак-да соғиндик…


таҳорат қиласану, исроф қиласан.
ҳижоб ўрайсану, атир сепиб оласан.
таҳажжуд намозига турасану, биродаринг билан аразлашасан.
рўзa тутасану, ғийбат қиласан.
садақа берасану, миннат қиласан.

кўзингни оч! солиҳ амалларингни тешик халтага солма!

• Шайҳ Муҳаммад Арифий


your every glance feels like a silent poem.


ер бўлсанг, устидан гул униб чиқадиган тупроқ бўл, қақраб ётган саҳро эмас.

ёмғир бўлсанг, қурғоқчиликдан сўлганларга об-ҳаёт бўл, фалокат келтирувчи сел тошқини эмас.

ниҳол бўлсанг, атрофга гўзаллик туҳфа этадиган гул бўл, оёқларга санчиладиган тикан эмас.

қуёш бўлсанг, совқотган таналарни илитгувчи офтоб бўл, борлиқни куйдиргувчи жазирама эмас.

инсонлик-да насиб қисматдир. унутмаки, ким бўлиб туғилганимиз эмас, ким бўлиб яшаганимиз аслида кимлигимизни белгилайди.


қалб агар яшамаса,
кўз кўришни найласин.
қалб агар ҳис этмаса,
қулоқ эшитишни найласин.
қалб агар севмаса,
қўл тутишни найласин!

• Шамс Табризий


«ўзингга кел!» дейдилар.
аслида, қочишга уринаётганим ўзим-ку!..


ишқ уч нуқтадир. ҳар нуқта яширин бир оҳдир. севаман деб хайқира олмасликдир. томоғда тиқилган икки жуфт сўздир. тилинг лол, кўнглинг малол бўлган ондир. кўзлардан сузилмаган икки томчи кўзёшдир. ҳис этилган, аммо ёзилмаган туйғудир. калималарнинг кифоятсиз қолган вақтидир. уч нуқта тугамагандир, тугамайдигандир… ©

20 last posts shown.