Zarnigorbegim ⚜️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Консультация ва мурожаат учун: @help_ZO
Пафоссиз юрист, жиддий мавзулар содда тилда гапириладиган Зарнигор Омониллаеванинг муаллифлик канали. Каналда ҳуқуқий, маърифий ва ижтимоий мавзуларда постлар, шахсий кузатувлар берилади.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Соддалаштирилган тартибда ҳужжат расмийлаштириш имконини берувчи Владимир Путиннинг фармони 10 сентябргача узайтирилди.

Яъни “амнистия” расман узайтирилди. Эсингизда бўлса Қирғизистон узайтиришни сўраб Россияга мурожаат қилганди.

Энди шу кунгача ҳужжатсиз юрганлар, патенти/РВП/ВНЖсини куйдириб қўйганлар 10.09.2025гача Россияда қонуний юриш учун ҳужжат расмийлаштира олади.

Бу имкониятдан албатта фойдаланиш керак.

#янгилик
@zarnigor1


Россияга сизни киритишадими ёки йўқми, олдиндан 100% билишнинг имкони йўқ

❗️Лекин шунда ҳам келиш учун тақиқ бор ёки йўқлигини аэропортда билет харид қилаётиб, суриштиришни тавсия қиламан. Агар аэропортда билет олаётганизда запретингиз бор экан дейишса, кейин бошқа пулга текширинг ёки МВДга ёзинг. Лекин аэропортда билет сотаверса, бу ҳам 100% запрет йўқлигини кафолатламайди. Запретим йўқ экан деб учиб келиб, Москвага қўнгандан кейин киритилмай қолишингиз мумкин. Шу фикрларимга сабаб бўлган бир нечта ҳолатларни келтирсам.

1️⃣ Бир одамнинг маълумотларини ГИСМУ, ЦБДУИГ ва бошқа базалар орқали текширтирдик. Тоза чиқаверди. МВД сайти, реестр ҳам тақиқ йўқ, деб кўрсатди. Билет онлайн олинган эди. Аэропортга борганида запрети борлигини айтиб, самолётга ўтказишмади ҳам. Қўлига отказ қоғозини бериб, қайтаришди.

2️⃣Ёки запретини МВДга ёзиб, маълумот олганмиз. Запрет йўқ, келавер, деб жавоб олганмиз. Самолётга бемалол ўтириб, Москвага учиб келганидан кейин чегарада ҳеч қандай тушунтиришларсиз Россияга киритмай, қайтаришган.

3️⃣Баъзида шу даражада ажойиб ҳолатлар бўлади-ки, суд орқали қўйилган депорти бор одамлар яна қайтиб бемалол келаверади. Россия чегарасидан бемалол кириб келишаверади. Айрим ҳолларда хатто ҳужжат ҳам расмийлаштира олишади. Тажрибамда бир йил олдин, ярим йил олдин, бир ой олдин суд орқали депорт бўлиб, яна бемалол қайтиб кириб келганларни кўрганман. Ҳайрон бўлганман. Лекин ҳақиқат шу - аниқ тақиқ бўлса ҳам айрим нюанслар туфайли Россияга кириб кела олганлар бўлган.

Бу билан депорт бўлган бўлсангиз ҳам Россияга келаверинг демоқчи эмасман. Лекин Россияга келишимга 100% тақиқ йўқ экан, деб ишониб ҳам юборманг, демоқчиман. Текширсангиз эҳтимолли натижа ҳақида хабар топасиз. Бироқ кафолатли натижа ҳақида эмас. Шу нарса эсда туриши керак.

#маълумот
@zarnigor1

2.5k 0 13 33 57

Амнистия 10 сентябргача узайтирилиши ҳақида Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Чунки аввалроқ айнан Қирғизистон амнистия муддатини узайтиришни сўраб мурожаат йўллаган эди.

Дипломатик каналлар орқали сўровларига ижобий натижа олишган шекилли, бир нечта Спутник ва Кремлинга ўхшаган нашрлар амнистия 10.09.2025 гача узайиши ҳақида хабар бера бошлади.

Ҳозирча амнистия узайгани ҳақида расмий ҳужжат йўқ. Бироқ амнистия муддати узайишига шубҳа кам. Чунки биласизлар, амнистия 30.12.2024да эълон қилинган бўлса ҳам аслида ҳужжат қабули март ойига келиб бошланди. Мартадан буён 600 минг киши учун хизмат кўрсатиш эса нореал нарса. Ижро масаласидаги кечикиш туфайли амнистиянинг дастлабки мақсадига етиши бўлмаслиги аниқ эди. Демак, амнистия муддати узайиши мантиқан тўғри қарор.

Лекин бу 10.09.2025 гача чўзиб, документ қилмай юравериш керак, дегани эмас. Қанча тез ҳужжат қилиб олсангиз, шунча яхши. Шунинг учун бугунги ишни эртага қўймасликни қатъий тавсия қиламан

#янгилик
@zarnigor1

4k 1 27 27 57

Госуслугини телефонсиз ҳам очиб беришади. Бу ҳақида Migrant.uz да ёзган эдик.

Агар сим-картасиз Госуслугидан рўйхатдан ўтиш мумкинлигига шубҳа қилаётган бўлсангиз, мана расмни илова қиламан. Имконингиз бўлганда ҳали сим-карта олмаган бўлсангиз ҳам Мои документига бориб, Госуслугидан рўйхатдан ўтиб келинг.

@zarnigor1

2.4k 0 11 73 24

Договор найма жилого помещения.doc
40.0Kb
Участковый келиб, безовта қилаётган бўлса яшаётган жойингиздаги уй эгаси билан ижара шартномасини тузиб қўйган яхши.

Шартнома албатта ёзма бўлиши шарт эмас қонунан. Бироқ ёзма шартнома бўлиши қулайроқ. Шунинг учун ёзма шартнома шаклини илова қилаяпман.

Шу шаклдан фойдаланиб, ичига уй, уй эгаси ва ўзингиз (ижарачи) нинг маълумотларини тўлдириб, ишлатсангиз бўлаверади. Агар уй эгаси қарши бўлмаса, ўзингиз шартномани тузиб, уй эгасига қўл қўйдирсангиз бўлди.

Шартнома тузишда яна алоҳида ёрдам керак бўлса @help_ZO га мурожаат қилишингиз мумкин.

#маълумот
@zarnigor1

3.1k 0 24 15 46

Имконсиз нарсаларни орзу қилаяпсан, дейишса, менинг Аллоҳим Қудратли ва Қодирликда чексиздир, деб айтинг.


#Жумамуборак💚
@zarnigor1


Россия Бош прокуратураси мигрантларнинг пул ўтказмалари ва банк карталари устидан назорат ўрнатилишини маъқуллабди. Назорат ўрнатиладими ёки йўқми, ўрнатилса қачон бўлади - номаълум.

Мигрантларнинг банк карталаридан фойдаланишларига тўсиқлик, чекловлар қўйилмаса, манимча, хоҳлаганича назорат қилишса бўлаверади. Мигрантларнинг яширадиган нарсаси йўқ.

@zarnigor1

3k 0 8 108 37

Россияда ҳужжат бўйича "амнистия" тугашига 13 кун қолди.

Ҳали ҳужжат қилмаганлар, шошилиб қолиши керак.

"Амнистия" кимлар учун?
- Россияга келишга тақиқ олмаган ва шу кунгача ҳужжат қилмаганлар учун. Қолаверса, ҳужжат билан юриб, ҳужжатини "куйдириб" қўйганлар учун.

Ҳужжат расмийлаштириш учун қаерга мурожаат қилиш керак?
- ПВС ёки ММЦ га мурожаат қилинади.

Ҳужжат расмийлаштириш тартиби қандай?
- Аввал ҳужжат тайёрлашга ариза топширасиз. Топширилган ариза билан кейин регистрация қиладиган манзилингиз бўйича ОВМ ОМВД (МВДнинг миграция бўлими)да жарима тўлайсиз. Ундан кейин тўланган жарима чеки билан миграция қайди (регистрация) расмийлаштирасиз.

Агар амнистия вақтида ҳужжат расмийлаштирмаса нима бўлади?
- 1 майдан бошлаб ҳужжатсиз юрганларга қонунчиликдан кўзда тутилган жавобгарлик қўлланила бошлайди - жарима, реестр, Россияга келишга тақиқ, Россиядан мажбурий кетказиш (выдворение) ва ҳ.к.

Амнистия бўйича ҳужжат расмийлаштириш нархи неча пул?
Амнистиясиз неча пул бўлса шунча. Ягона фарқи ҳужжатга топширгач, жарима тўлайсиз. Москвада жарима 7 минг, қолган шаҳарларда 5 минг.

Амнистия яна қачон бўлади?
Ҳеч ким билмайди. Бўладими яна амнистия ёки йўқ, маълум эмас. Шунинг учун ҳозир имкониятни қўлдан бой бермаслик керак.

#саволжавоб
@zarnigor1

3.5k 1 17 28 29

Расмдаги курс Avosend иловасидан эди. Излабсизлар 😅

Иловани ўрнатиш учун линк 👉 avosend.com/referral/02of2f

Манга энг ёқадиган иловалардан бири шу.

Ўзбекистондан Россияга пул ўтказмоқчи бўлсангиз ҳам шу иловадан фойдалансангиз бўлади

@zarnigor1

2.6k 0 15 56 29

Курс роса ишлайдиган бўлиб, зўр кўтарилаяпти-ку 🔥

@zarnigor1


Бунақа ёлғончи ва мошенникларга ишонманг, илтимос.

Бир хоразмлик опамиз алданиб, жуда кўп пул сарфлаган эди.Жуда афсусланганман...

Мани иш профилим битта - @help_ZO холос. Шунинг учун эҳтиёт бўлинг. Алданиб, пулингизни #фирибгарлар га ўтказиб қўйманг.

Илтимос, бир-бирингизни ҳам мошенниклардан огоҳлантириб турсангиз. Яхшилик ҳеч қачон жавобсиз қолмайди. Иноқлик ва огоҳлик учун олдиндан раҳмат.

@zarnigor1


Энг яхши кўрган нашидам билан яна бир марта бўлишмоқчиман.

Пайғамбаримиз ﷺ ҳижрат қилганларида Мадина аҳли ушбу нашида билан уларни кутиб олган экан.

Ансорлар Пайғамбаримизни ( ﷺ) узоқдан яқинлашаётганини кўриб, севиниб кетиб, ушбу нашидани куйлай бошлаган. Не-не зулмлардан кейин узоқ ва оғир йўлни босиб ўтган Пайғамбаримиз ﷺ Мадинага чарчаб, толиқиб келганида эшитган нашида бу. Пайғамбаримиз ўша вақтда нималарни ҳис қилганини тасаввур қиляпсизми? Этингиз жимирлайди. Нашида Пайғамбаримиз ﷺ мусулмонлар учун қанчалик азизлиги ҳақида.

Бу нашидани тарихи учун, Пайғамбаримиз ﷺ эшитганлиги учун, Уларни ўз вақтида севинтирган ва қўллаб-қувватлаган сўзлар ифода этилгани учун яхши кўраман. Сиз ҳам яхши кўришингизни хоҳлардим. Чунки нашида тарихини билганлар уни бошқача эътибор ва муҳаббат билан тинглай бошлайди.

#Жумамуборак💚

@zarnigor1

4.1k 0 17 27 67

Интернетдан икки ҳафта дам олганларнинг мияси 10 йилга ёшариши исботланибди. Тадқиқот иштирокчиларининг нафақат мияси, балки руҳий ҳолати, ҳаётдан қаноатланиш ҳисси, диққатини жамлаш ва бошқари ҳислатлари яхшилангани ёзилмоқда.

Илмий тадқиқот интернетдан воз кечиш тинчлантирувчи дорилардан (антидепрессант) самаралироқ эканини кўрсатмоқда. Лекин тадқиқот иштирокчиларининг 25% тажрибанинг охиригача етиб бора олмабди ва чидолмай яна телефон, интернетга қайтибди.

@zarnigor1

4.8k 0 27 40 50

Рамазон Ҳайити муборак бўлсин, яхшилар 🤲🎉

Мусулмон давлатда мусулмон бўлиш осон. Бегона жойда, мусофирчиликда мусулмончиликни сақлаб қолиш қанчалик қийин эканини Аллоҳ шубҳасиз Билади.

Ушбу қийинчиликларга қарамай Исломга муҳаббат ва чексиз ҳурматингизни сақлаб, имкон қадар мусулмонча ҳаёт тарзини олиб бораётганингиз учун Аллоҳ сизлардан Рози Бўлсин. Қилаётган амалларингизни зиёдаси билан Ўзи савоблантирсин. Йўлингизда енгиллик, шахсингизга савлат ва эзгу ишларингизга омад берсин, илоҳим.

Зарнигор Омониллаева
@zarnigor1

4.2k 0 15 7 126

Бугун Рамазоннинг охирги куни. Закот ал-фитр (фитр закоти, фитр садақаси) тўлашни унутмаслик керак, яхшилар.

Питернинг мусулмонлар идораси кам даромад топадиганларга 100 рубль, ўрта даромад кўрадиганларга 500 рубль, кўп даромад кўрадиганларга 1000 рубль деб фитр закоти нисобини чиқариб берибди. Шу рақамларни ориентир олиб Россиядагилар тўлайвериши керак. Ўзингиз, оилангиз учун тўлайверасиз. Фақат уларни огоҳ қилиб қўйиш керак. Бугун шомгача тўлаб қўйиш керак. Шомдан янги кун - Рамазон ҳайити бошланади, Худо хоҳласа.

Ўзбекистондагиларга Фитр садақасининг миқдори буғдойдан — 10 минг сўм, арпадан — 16 минг сўм, майиздан — 110 минг сўм, хурмодан — 180 минг сўм деб белгиланибди. Даромадингизга қараб, суммани танлаб тўлайверасиз.

Закот ўзингиз яшаётган ҳудуддаги фақир, мискин ва бошқа ночорларга тўланади. Кимга тўлашни билмасангиз, масжидларга мурожаат қилсангиз бўлади. Россияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам масжидларда бу борада қарашиб юборишади.

Аллоҳ закотингизни қабул қилсин, бергувчилардан қилсин.

@zarnigor1


1 июлдан кейин биометрик маълумотларини топширмаган мигрантларнинг сим-карталари ишламайди
Poll
  •   Рост
  •   Ёлғон
  •   Қисман рост, қисман ёлғон
104 votes


Россияга келишдан мақсад кўрсатилган аризани онлайн юбориш пуллик бўлади
Poll
  •   Рост
  •   Ёлғон
  •   Қисман рост, қисман ёлғон
109 votes


30 июндан Москвадаги мигрантлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун биометрик маълумотларини топширган бўлиши керак. Маълумот топширмаганлар давлат хизматларидан фойдалана олмайди
Poll
  •   Рост
  •   Ёлғон
  •   Қисман рост, қисман ёлғон
108 votes


30 июндан Россияга келиш учун аввал нега келаётганингизни кўрсатиб онлайн ариза беришингиз керак
Poll
  •   Рост
  •   Ёлғон
  •   Қисман рост, қисман ёлғон
135 votes


Патент куйган бўлса янги патент олиш учун бир йил кутиш керак
Poll
  •   Рост
  •   Ёлғон
  •   Қисман рост, қисман ёлғон
166 votes

20 last posts shown.