Йўл ҳаракати хавфсизлиги, 12 баллик жарима тизими бўйича онлайн аудио-трансляция ташкил этиладиБу мавзу ҳақида
28 февраль куни, соат 16.00 да каналимизда вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий-амалиёт бўлими бошлиғи Шерзод Эрназаров ҳамда вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати ходими Хуршид Сафаров билан онлайн-чат уюштирилади.
Онлайн трансляцияда сиз
12 баллик жарима тизими, ЙТҲларнинг олдини олиш учун қилинаётган ишлар, йўл ҳаракати хавфсизлигини такомиллаштириш муносабати билан қонунчиликка киритилган ўзгаришлар юзасидан ҳолатлари бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар билан иштирок этишингиз мумкин.
Шунингдек, саволларингизни бугундан ушбу хабарнинг изоҳ қисмида ёки
@zarafshonbot орқали жўнатишингиз мумкин.
***
Ҳурматли каналимиз обуначилари! Яна қайси мавзу ва масалаларда онлайн трансляция ўтказишимизни истайсиз. Таклифларингизни изоҳда қолдиринг.
✅
@Zarnews_uz