Хабар олмай қўйдинг, болам.
Қамиш босди мозоримга.
Тиловат йўқ хеч номимга.
Тинчим йўқдир маконимда,
Хабар олмай қўйдинг, болам.
Бомдодларда каломинг йўқ,
Ўнгу сўлга саломинг йўқ,
Балким жуда ишларинг кўп,
Хабар олмай қўйдинг, болам.
Жоним болам, эҳтиёт бўл.
Дўстман деган ағёрлар кўп.
Юртда бўлсанг, гар кўнглим тўқ.
Хабар олмай қўйдинг болам.
Отанг қабри нурабди-да.
Ғишти кўчиб қулабди-да.
Ақли пастлар кулибди-да,
Келиб, кўриб тузат, болам.
Тахмондадир жойнамозим,
Чанг бостирмай олгин розим.
Унда зикр айтсин қизим,
Шунга олиб бергин, болам.
Безовта руҳ кезар сарсон.
Жоним болам, чексанг фиғон,
Сен оғрима, юргин омон,
Бир бор хабар олгин, болам.
Аканг, опанг х,олини сўргин.
Бору йўғинг баҳам кўргин.
Бу дунёда даврон сургин.
Йўқлаб тургин, жоним болам.
Соғиндимку, жоним болам....
Қадрдонларга улашинг
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |
💞@ZamzamaS_gif_tabriklarhttps://t.me/addlist/MJkQvxqRHTllMDky