#Мақола
#Мавзу:
Фарзанд-оқ қоғоз.
Қоғозга қандай ёзсангиз шундай ўқийсиз, ерга қандай уруғ эксангиз шундай ҳосил оласиз. Фарзанд тарбияси ҳақида бундай тимсолли гап айтиш, мантиқ жилосидан достонлар уфуриб турадиган ҳикматлар кашф этиш айнан бизнинг халқимизга хос фазилатлардан.
Инсон ўз табиатидаги фазилату қусурларнинг етмиш фоизини оиладан, оиладаги муҳитдан, ота-она ва ака сингилларидан олади. Қолган қисми таълим муассасаларида шаклланиб, маҳаллада камолига етади. Бундан кўриниб турибдики, бола тарбиясида оила-мактаб-маҳалла ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга. Фарзанд тарбиясига ота-она масъул, мактаб бу соҳада кўмакчи, маҳалла эса назоратчи. Бир болага етти қўшни ота-она, деб бежиз айтилмаган .
Тарбия хакида гап кетганда, унинг илдизлари муқаддас динимиз, қадриятларимиз, ота-боболаримизга бориб тақалаверади.
Исломда болалар тарбияси ота-онанинг энг масъулиятли ва узоқ давом этадиган бурчларидир.
Саьид ибн Осс розияллоху анхудан ривоят қилинади. "Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам: "Ҳар бир ота ўз фарзандига яхши одоб ўргатишдан ортик хадя қила олмайди", дедилар.
Тарбияшунос аллома Абдулла Авлоний таъкидлаганларидек: "Тарбия бизлар учун ё ҳаёт-ё мамот, ё нажот-ё ҳалокат, ё саодат-ё фалокат масаласидир".
Шундай экан келажагимиз ворислари, фарзандларимизнинг чуқур билим олишлари учун шароитлар яратиб, салохиятларини юзага чиқаришга камарбаста бўлишимиз зарур.
Ҳазрат Навоий айтганларидек: "Қобилиятли кишига берилган тарбия гавҳар каби қимматлидир". Тарбия ҳамма замонда, ҳамма маконда долзарб мавзудир.
Фарзандларимиз баркамол, яхши инсонлар бўлишини истасак, уларга кўпрок вақт ажратишимиз, истеъдодларини қўллаб-қувватлашимиз, тўғри йўналтиришимиз керак.
Энг асосийси ўзимиз шахсий намуна бўлиб, бобо-бувиларининг насихатларидан бахраманд қилайлик. Динимиз буюрган гўзал амалларни ўргатайлик.
Китобга ошно қалблардан ёмонлик чиқмайди, улар билан маданий тадбирлар, маьрифий сухбатлар қилайлик. Зеро, яхши тарбия бизнинг бахтли кексалигимиздир.
Фарзандларимиз бугун куз қувончимиз, эртага бошимизга дунё куёшиданда нурли тож кийдирувчи фарзандлар бўлиб улғайсинлар.
Бола кулгуси оламни безайди. Аллоҳ берган энг улуг неъмат фарзандларимиз бахтига юртимиз тинч, хаётимиз фаровон, фарзандларимиз бизданда бахтли бўлишсин.
А.Хўжаева,
Наманган вилояти бош отинойиси.
https://t.me/zakiyyauz