Ой санаб, кун санаб, дунёга келишини кутиб юрган фарзанди нобуд бўлиши – бўлажак она учун улкан қайғу.
Ота-оналар кўп берадиган савол: нега? Нима учун шундай бўлди? Афсуски, бу саволга бир сўз билан жавоб бериш қийин, сабаблар кўп ва мураккаб.
Ҳомиланинг нобуд бўлишига олиб келувчи энг кўп учрайдиган сабаблардан бири – плацента ва қоғоноқ суви муаммоларидир. Онада юрак-қон томир, қон касалликлари, буйрак етишмовчилиги, камқонлик, назоратсиз ёки ташхисланмаган диабет каби хасталиклар бўлиши ҳомила учун катта хавфдир.
Шунингдек, ҳомиладорларда кузатиладиган кечки гестоз ҳам ҳомила ўлимига олиб келиши мумкин. Бу касалликда қон босими ортиб кетиб, организм шишади. Шунингдек, сил, заҳм, гепатит, қизамиқ, қизилча, грипп ва бошқа инфекцион касалликлар ҳомилани жиддий зарарлайди. Бунда ҳомила ё она қорнида нобуд бўлади, ёки жиддий нуқсонлар билан дунёга келади.
др: Нигина Козимжоновна