Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Болаларингиз соғлом туғилиши ва шу билан бирга сиз ҳам ўзингизни яхши ҳис қилишингиз учун асосий икки қоидага буйсунишингизга тўғри келади.
Биринчидан, ота-онанинг ёши катта аҳамиятга эга. Илк туғруқ учун энг қулайи 19 ёшдан 25 ёшгача, охиргиси эса 35 ёш. Отанинг ёши эса 40 дан ошмагани маъқул. Сабаби шундаки, инсон ёши улғайгани сари қандайдир яширин сурункали касалликлар орттириб олган бўлиши эҳтимоли бор.
Кейинги туғруқларнинг ораси эса биринчиси билан яқин бўлмаслиги керак. Чунки аёл организми туғруқдан кейин камида икки ярим, уч йил давомида ўзини тиклаб олади. Бу вақт давомида онанинг ўзини тутиб олиши нафақат унинг ўзи учун, балки кейинги туғилажак фарзандининг соғлиғини таъминлаш учун ҳам муҳимдир.
Ҳозирги кунда жуда кўпчилик аёлларда учраётган анимия, яъни камқонликнинг сабабларидан бири ҳам айнан туғруқлар орасининг яқинлигидир. “
“Ёшлигимда тез-тез туғиб олиш қулай”, дегувчилар ҳам топилиши мумкин. Ва қарабсизки, туғилган бола мияси гемоглобин пастлиги туфайли кислород етишмаслигидан қийналади.
Шунинг учун ҳурматли онажонлар, ҳомиладор бўлишдан олдин умр йўлдошингиз билан маслаҳатлашиб, туғишни режалаштириб олганингиз маъқул.
Шундагина сизда ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом фарзанднинг соғлом онаси бўлишга имконият туғилади.
др: Нигина Козимжоновна❤️