YURTIMIZDA | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


🌎 Янгиликлар канали!
Юртимизда ва дунёда содир бўлаётган қизиқарли ва долзарб воқеа-ҳодисалар ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Мурожаат 👉 @Yurtimizda_murojaatbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб келмоқда

Ҳафта давомида Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими кузатилади. Пайшанба куни ҳарорат +20 даражадан ҳам ошиши мумкинлиги айтилмоқда. Дам олиш кунлари эса, яна бироз совуқ ҳаво қайтади.


@YURTIMIZDA


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Тез озиш фақат касаллик туфайли юз беради!

Тез озганда биринчи мушак кетса бу соғлиқ учун хавфлидир, агар инсон фақат ўзини овқатдан чеклаб озса мушак кетади, агар овқатдан чеклаб жисмонан фаол бўлса ёғ кетади.

@YURTIMIZDA


⚡️ Самарқандда электр ва газ корхоналарининг 7 нафар ходими қамоққа олинди

Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида Самарқанд вилоятида энергетика соҳасида содир этилаётган коррупцион ҳолатлар ҳамда тизимни “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш жараёнида таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир қилганликда айбланган 7 нафар ходимига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

@YURTIMIZDA


Болага телефоннинг зарари қандай?

Асосий зарари бу бош мия тўқималарининг зарарланиши, айрим тадқиқотчилар фикрига кўра, бирданига эмас, балки орадан 15-20 йил ўтгачгина аниқ намоён бўлади. Шу сабабли улар яқин келажакда бош мия ўсмаси билан хасталанган ёшлар сони кескин ошиб кетади, деб ҳисоблашмоқда.

Негаки, ҳар куни атиги 15-дақиқа мобил телефонда гаплашишнинг ўзи мияда саратон ўсмаси ҳосил бўлиши учун етарлидир. 

📌Яқинларга юбориб қўямиз

@YURTIMIZDA


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ибрат

“ГАИ” ХОДИМИГА КЕЛГАН МУРОЖААТ

◀️Икки дақиқа вақтингизни ажратиб бу мурожаатни бир тинглаб кўринг. Қандай хулоса қилиш ўзингизга ҳавола.

❓Фарзандингизга тез югуришдан олдин тўғри юришни, йўлдан қандай ўтишни ўргатганмисиз?

@YURTIMIZDA


⚡️⚡️Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб иш ҳақи 10 фоизга, кейингиси эса 1 августдан яна 10 фоизга ошиши кутилмоқда!

Хабар қилинишича, расмийлар 1 мартдан бошлаб иш ҳақи, нафақалар ва пенсияларни 10 фоизга оширади. Кейин 1 августдан бошлаб 10% га ошади.

Натижада, 2025 йилда иш ҳақи ва пенсияларнинг 20% ўсиши бўлади.

@YURTIMIZDA


Энергетик ичимликлар истеъмол қилишга шошилманг!

☑️ Энергетик ичимликлар бугунги кунда айниқса, ёшлар ўртасида оммалашиб бормоқда. Аммо улар соғлиқ учун фойдали эмас. Баъзи мамлакатларда 18 ёшгача бўлган болаларга энергетик ичимликлар сотиш тақиқланган.

☑️ Энергетик ичимликлар юрак ритмини бузилишига олиб келади, уйқу ва ҳазм қилишда муаммоларга сабаб бўлади. Шунингдек, улар таркибида кўп миқдорда шакар бўлиб, бу диабет хавфини ошириши мумкин.

❗️Яқинларга ҳам улашинг

@YURTIMIZDA


Маҳаллалар йириклаштирилади, яъни бир нечтаси биттага бирлаштирилади

2025 йил май ойида маҳалла раислари сайлови бўлиб ўтиши олдидан уларнинг ваколати 5 йилга узайтирилди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда маҳаллалар йириклашуви бўлади, яъни бир неча маҳаллалар биттага бирлаштирилади. Бунинг натижасида, штатлар қисқариши ва бюджет харажатлари камайиши кутилмоқда.

@YURTIMIZDA


Кимлар 50 ёшдан имтиёзли пенсияга чиқиш мумкин?

Ногиронлиги бўлган болани 8 ёшгача тарбия қилган ногиронлиги бўлган боланинг онасига пенсия тайинлашда талаб қилинадиган 20 йиллик иш стажига ногиронлиги бўлган болага қараган даври қўшиб ҳисобланади.

Эслатма: Юқорида назарда тутилган давр, иш стажи камида 7 йил мавжуд бўлган тақдирдагина қўшиб ҳисобланади.

Мазкур талабларга жавоб берган ҳолда фуқарода камида 20 йил иш стажи мавжуд бўлса, имтиёзли 50 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиши мумкин.


@YURTIMIZDA


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Ўзини «СEС» ходими деб таништираётган фирибгарлар

Улар аҳолидан мажбурий пул ундиришмоқда.

@YURTIMIZDA


Битта китоб ўқиган маҳбуснинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади

Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1-модда киритилмоқда. Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 73, 74-моддалари асосида эса жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш масаласини ҳал этиш вақтида ҳам китоб ўқиганлик инобатга олиниши белгиланяпти.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

@YURTIMIZDA


❗️Олимлар соғлом ҳаёт учун тахминан 8 соат ухлаш кераклигини исботладилар.

Ёшга қараб уйқунинг тахминий миқдори:

0-3 ой - 14-17с
4-11 ой - 12-15с
1-2 ёш - 11-14с
3-5 ёш - 10-13с
6-15 ёш - 9-11с
14-17 ёш - 8-10с
18-65 ёш - 7-9с
(65+)-7-8с

Ушбу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг!

❗️Яқинларга ҳам улашинг

@YURTIMIZDA


Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Олий суд

@YURTIMIZDA


Умра ва Ҳаж зиёратлари учун менингитга қарши мажбурий эмлаш бекор қилинмади

Санитария-эпидемиология қўмитаси Саудия Арабистонига келаётган зиёратчилар учун эмлаш бекор қилингани ҳақидаги маълумотни рад этди.

@YURTIMIZDA


Сурхондарёда юк машинасида 13,5 тонналик супургилар орасида 612 килограммлик «гашиш» гиёҳвандлик моддаси яшириб олиб ўтилаётгани аниқланди.

@YURTIMIZDA


Бўй ўстиришнинг табиий усули

📌 Бўй ўсишида аъзои-танага ижобий таъсир кўрсатадиган омил бу - жийда мевасидир.

📌 Бунинг учун 500 грамм жийда меваси 4 литр қайноқ сувда  20 дақиқа қайнатилади. Сўнгра 3 ош қошиқдан 3 маҳал 2 ой мобайнида ичилади.


🚀 Бу постни фарзандининг бўйида муаммоси бор танишларингизга юбориб қўйишни унутманг!

@YURTIMIZDA


❗️Президент Фармони билан:

2025 йил 1 мартдан бошлаб ёлғиз она (ота)га бир нафар фарзанди учун бола(лар) 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун БҲМнинг 1 ярим бараваригача (562 минг 500 сўмгача) миқдорда моддий ёрдам берилади.

Бунда моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади.


#Диққат

❄️Бугун кундуз куни учун асосий қор ёғиши кутилаётган ҳудудлар...

@YURTIMIZDA


Картадан картага пул ўтказмоқчи бўлсангиз шахсни тасдиқлаш мажбурий бўлади

7 февралдан бошлаб Ўзбекистонда барча банклар ва тўлов ташкилотларининг мобил иловаларида идентификациядан ўтмаган мижозлар картадан картага пул ўтказа олмайди!

Қандай қилиб идентификациядан ўтиш мумкин?
1️⃣ Мобил иловангизни очинг
2️⃣ «Идентификациядан ўтиш» тугмасини босинг
3️⃣ Паспорт маълумотларингизни киритинг
4️⃣ Юзни сканер қилинг (Face ID)

@YURTIMIZDA


#Тезкор

❗️АИ–80 ёқилғисидан воз кечилади 

Президент фармонига кўра, 2025 йил якунига қадар аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ – 80 русумли автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш чекланади.

@YURTIMIZDA

20 last posts shown.