368 хил давлат хизматларини уйдан чиқмасдан фойдаланиш имконияти. Бу зўр натижа менимча. Бу биргина my.gov.uz сайти орқали. Бу реклама эмас. Хеч бўлмаганда яхши кетаётган соҳаларни мақтаб туриш керак. Тўғриси электрон давлат хизматлари бизда анча яхши. Буни мен чет элда бўлган ва ўзимиздаги давлат хизматлари соҳасида бироз ишлаган инсон сифатида айтмоқдаман. Лекин камчилик томонимиз шу электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини кенг тарғиб қила олмаётганимиз. Кўпчилик бу хизматлар ҳақида билмаслиги ва фойдаланмаслиги ҳолатга тескари тасаввур уйғотади.