#SAVOL
Assalmu aleykum 2 nafar voyaga yetmagan farzandim bor erm ishsiz qancha aliment tulaydi?
#JAVOB
✳️ Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 99-моддасига кўра, Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми; икки бола учун — учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.
☝️Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
✳️ Оила кодексининг 140-моддасига кўра, Ушбу Кодекснинг 99-моддасига асосан вояга етмаган болаларга тўланадиган алимент қарзининг миқдори алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади миқдоридан келиб чиққан ҳолда алимент ундирилмаган вақт учун ҳисоблаб чиқилади. Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади. Агар қарзни бундай белгилаш тарафлардан бирининг манфаатларига жиддий путур етказса, манфаатларига путур етказилган тараф судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни инобатга олиб, қарзнинг пул билан тўланадиган қатъий суммасини белгилаши мумкин.
БУ НИМА ДЕГАНИ⁉️
📝 Қонунга кўра, расмий иш жойига эга бўлмаган шахс Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақини топяпти деб ҳисобланада ва алимен ҳисобланаётганда шу кўрсаткич эътиборга олинади.
❕Масалан, Статистика агентлигининг маълумотларига қараганда, 2022-йилда Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи 3 млн 200 минг сўмни ташкил этади, алиментни шунга кўра ҳисоблайдиган бўлсак, 2 та бола учун 1 миллиондан бироз кўпроқ алимент тўланиши лозим.
П.С: Доим алимент ҳақида саволга жавоб берсам, бир одамнинг "Аёлларга ўргатавериб, эркакларни эзворяпсан" деган гапи хаёлимга келаверади, тавба, нима ўзини фарзандига таъминот берса, ёмонми? ёки туғдириб ташлаб кетавериш керакми?
Умуман олганда ўз фарзандини таъминлашни қонунан ҳам, диний томондан ҳам, виждонан ҳам тўғри деб биламан!
🫵 Bizga qo'shiling:
https://t.me/yuridik_blog