"ЮНУСОБОД" ЖОМЕ МАСЖИДИ | "YUNUSOBOD" JO'ME MASJIDI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Andijon viloyati Bo'ston tumani Yunusobod jome masjidining rasmiy kanali

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#mutolaa #farosat #saodat
Фаросат соҳиблари саодатлидир

🔴 Кишининг маърифати юксалгани сари ундаги фаросат нури ҳам кучайиб бораверади. Фаросат – кишида тез ва тўғри фаҳмлай олиш қобилияти, заковат, диддир.

📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминнинг фаросатидан қўрқинглар. Чунки у Аллоҳнинг нури ила қарайди”, дея марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривояти).


📚 Уламоларимиз ушбу ҳадисни шарҳлаб: “Мўминнинг фаросатидан қўрқинг” яъни маъсиятларнинг ошкорасидан ҳам, махфийсидан ҳам сақланинглар. Эҳтимол, мўмин киши қилаётган гуноҳларингизни басират кўзи ила кўриб турар, натижада унинг олдида изза бўласизлар. Чунки комил мўмин сизлар яшираётган нарсага Аллоҳ таоло ато этган қалб кўзи билан назар солади ва ҳақиқатни ҳис этади”, дейишган...

🟢Батафсил

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

  ❗️ Бугунги кунда қандай муаммоларга учраяпмиз?

   🤲 Иймон келтирганларга нажот берилади

   ✅ Аҳли сунна мустаҳкам илмларга суянади


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ

Бугун шанба
—8 февраль 2025
—9 шаъбон 1446


🤲 Аллоҳим, бизни илм билан бадавлат қил, ҳилм билан зийнатлантиргин. Тақво билан азиз қил. Офият билан гўзал қил!


Улашинг ↘️
👉 https://t.me/bostonziyo


Намоз вақтлари
07.02 - 13.02

Бомдод  06-30
Пешин   13-00
Aср         16-10
Шом       17-45+5
Ҳуфтон  19-30

✅Жума намози 12:45

@bostonziyo


Намоз вақтлари
07.02 - 13.02

Бомдод   06-30
Пешин    13-00
Aср          16-10
Шом        17-45+5
Ҳуфтон    19-30

✅Жума намози 12:45

@bostonziyo


#Қуръон #Каҳф #қироат
📖 Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.

———
📕 Каҳф сураси
🎙 Шайх Алижон қори

📖 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


#kun_hikmati
🟢 ИЛМ УСТУНСИЗ УЙЛАРНИ БУНЁД ҚИЛАР...

Илм устунсиз уйларни бунёд қилар,
Жаҳолат эса иззат ва шараф биноларин вайрон этар.


#ilm #ustun #uy #bunyod

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#duo #azon #iqoma
🤲 АЗОН ВА ИҚОМАТНИ ЭШИТГАН КИШИНИНГ АЙТАДИГАН ДУОСИ


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


🕌 Азон ва иқоматни эшитган киши муаззин нима деса, ўшани такрорлайди. Фақат «Ҳаййа ъалал солаҳ, Ҳаййа ъалал фалаҳ», деганда:

لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ», деб айтади.

«Ассолату хойрум минан навм», деса:

صَدَقْتَ وَبَرَرْتَ

«содақта ва барорта» ёки

صَدَقَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، الصَّلاَةُ خَيْرٌ مِنَ النَّوْمِ

«содақа Расулуллоҳ ассолату хойрум минан навм», дейди. Агар «қод қоматис солаҳ», деса:

أَقَامَهَا اللهُ وَأَدَامَهَا


«ақомаҳаллоҳу ва адамаҳа», дейди. Агар «ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ», деса, «ва ана ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ», деб, ортидан:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَسُولاً وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا

«Розийту биллаҳи Роббан ва биМуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росулан ва бил Ислами дийна», дейди.


Азоннинг ҳаммасини эшитиб бўлганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб, ортидан мана бу дуони ўқийди:

اللهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَةِ القَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مُحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ

«Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ»
(Эй бу комил дуонинг ва қоим бўлган намознинг эгаси Аллоҳим, Муҳаммадга васила ва фазилат бер, у зотни ваъда қилганинг мақтовли мақомда тирилтир). Сўнгра хоҳлаганича дунёвий ва ухровий дуоларни қилаверади.


Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон азонни эшитсанглар муаззин нима деса, ўшани айтинглар», дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🕌 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).


📕 Каҳф сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).

📕 Духон сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума кечаси "Ҳа мим" (Духон сураси)ни қироат қилса, мағфират қилинади", дедилар.

Набий алайҳиссалом: "Ким жума кечаси "Ҳа мим"ни ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади", деганлар.

📕 Ёсин сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади...", деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).

📕 Ҳуд сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳуд сурасини жума куни ўқинглар", деганлар.

📕 Оли Имрон сураси.
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтадилар: "Кимки кечаси "Оли Имрон" сурасини ўқиса, унга кечани бедор ўтказганлик савоби ёзилади".

Бир асарда: "Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, 70 минг фаришта кечгача истиғфор айтади".

📕 Ихлос, фалақ ва наас сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

🤲 Жума куни ушбу дуони 4 марта ўқишни ҳам унутманг:
"Аллоҳумма йаа ғоний, йаа ҳамийд, йаа мубдиьу, йаа муъийд, йаа роҳийм, йаа вадууд ағниний ъан ҳаромика ва битоаътика ъан маъсиятика ва бифазлика ъамман сиваак".

Даврон НУРМУҲАММАД

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz | https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal | @andijonhanafiylari


🌺 Жума муборак бўлсин!

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

Улашинг
↘️
👉 https://t.me/bostonziyo


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ

Бугун жума
—7 февраль 2025
—8 шаъбон 1446


🤲 Аллоҳим, Ўзинг Ягонасан, Сенинг шеригинг йўқдир. Агар бизни нафсимизга ташлаб қўйсанг, у бизни яхшиликдан узоқлаштиради, ёмонликка яқинлаштиради. Барча қилган ва қиладиган, яширин ва ошкора гуноҳларимизни афв эт!


Улашинг ↘️
👉 https://t.me/bostonziyo


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРГАН БАНДАСИГА СИНОВ ЮБОРАДИ!

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, ун(инг боши)га мусибат туширади”.
Имом Бухорий, Молик, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ва Баззор ривояти.

Шарҳ: Бу ҳадисда ҳар бир мўмин ва мўмина банда учун башорат берилмоқда. Зеро ҳар қандай одам касаллик, ғам-ташвиш сабабидан келувчи моддий ёки маънавий оғриқлардан, ташвишлардан холи бўлмайди. Ушбу ривоятга кўра, Аллоҳ таоло Ўзи яхши кўрган бандалари бошига мусибат, дард, алам, беморлик каби ташвишларни солади. Нега шундай, деб сўрайдиган кишиларга жавоб шуки, бу билан Аллоҳ уларнинг гуноҳлари ўчирилиб, илоҳий даргоҳдаги мақомлари, жаннатдаги мартабалари кўтарилишини хоҳлайди. Бунинг яна бошқа ҳикматлари ҳам борки, мусибатга Аллоҳ учун сабр қилган банда кўп яхшиликларга эришади, муваффақият қозонади. Мусибат етганида Аллоҳдан норози бўлмай, чиройли сабр қилган банда ўзи ўйламаган ютуқ ва марраларни забт этади.

“Жаннат калити” китобидан.

Асқаралиев Абдулатиф
Бўстон туман “Абдуназар ота”
жоме масжиди имом хатиби


♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/bostonziyo


БОЛАГА МЕҲРИБОНЛИК ҚИЛИШ

Болага меҳрибонлик кўрсатиш ота-онанинг вазифаси ва боланинг ҳаққидир.
Инсон зоти доимо меҳр-муҳаббатга эҳтиёжли бўлади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда ҳам муҳтожлар. Аслида, меҳр-муҳаббат дини бўлмиш Ислом, шунинг учун ҳам болаларга меҳр-муҳаббат кўрсатишни ота-оналарга вазифа этиб юклаган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳузурларида Ақраъ ибн Ҳобис Таймий ўтирганда Ҳасан ибн Алини ўпдилар. Шунда Ақраъ: "Менинг ўнта болам бор. Улардан бирортасини ўпганим йўқ", деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга назар солдилар-да, сўнг: "Раҳм қилмаганга раҳм қилинмас". дедилар".
Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта болажон зот эдилар. Ул зот болалар ичида набиралари Ҳасан ва Ҳусайнни жуда ҳам яхши кўрар ва уларга меҳрибонлик кўрсатар эдилар.

"Бахтиёр оила" китобидан.


Солижон домла Жумабоев
Бўстон туман "Дўрмонча" жоме масжиди имом хатиби

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/bostonziyo


КАМТАРЛИК

☪️ Ракб Мисрийдан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Нуқсонсиз (ўзини хор қилмаган ҳолда) камтарин бўлган, заифликсиз ўзини хокисор тутган (яъни, куч-қуввати бўла туриб камтарин бўлган), ҳалолдан топиб инфоқ қилган, бечораҳол мискинларга раҳм қилган, фиқҳ ва ҳикмат аҳлига аралашиб юрган кишига тубо бўлсин! Ўзини хокисор тутган, касбини чиройли қилган, қалбини (ёки хулқини) ислоҳ қилган, одамларга ёмонлик қилмаган кишига тубо бўлсин! Билганига амал қилган, ортиқча молидан садақа қилган, беҳуда сўзлардан тийилган кишига тубо бўлсин!” (Табароний, Байҳақий ва Қузоий ривоят қилган. Ривоят санади заиф).
📌 Арабча “Тубо” сўзи “қандай яхши”, “бахт-саодат бўлсин!” “жаннат номи” ёки “жаннатдаги дарахтлардан бири” маъносини англатади.
❗️Одатда, бирон айб-нуқсони бор одам ўзини паст олиб, одамлар олдида мақтанмайди, камчилиги ҳақида гапиришларидан чўчиб туради. Ҳеч қандай айби йўқлар эса кўп ҳолларда мақтанчоқ бўладилар, кибрланадилар, ўзларидаги хусусиятларни санаб, одамлар олдида катта кетадилар. Аммо ҳақиқий мўмин банда айб-нуқсони бўлмаса-да, одамлар олдида тили қисиқлик жойи йўқ бўлсаям, ўзини камтар тутади, хокисор бўлади, ҳаққа бўйин эгади, барчага бирдек ширин муомала қилади. Мана шу ҳақиқий камтарликдир. Зеро, кибрга ундайдиган сабаблар етарлича топиладиган инсоннинг камтарлик либосини ўзига лозим тутиши айни мақталган сифатдир.
📎 Яна бир жиҳат ҳам борки, камтарин одам ўзининг обрўсини ҳам сақлай билади, тавозеъ қиламан, деб ҳурматини йўқотмайди. Кишининг мартабасини пасайишига сабаб бўладиган ҳар қандай хатти-ҳаракат камтарлик эмас, хорликдир.
✅ Камтарлик шундай хислатки, сиз уни ўзингизга сингдирсангиз, одамлар наздида ҳурматингиз ошиб боради. камтарлик зинҳор мартабанинг тушишига сабаб бўлмайди, обрў-эътиборнинг тушишига олиб келдими, демак у камтарлик эмас, бачканалик ва хорликдир.


📙 “Камтарлик ва кибр” китобидан олинди

Отабек домла Ёрқулов
Бўстон туман "Акбарали қори ота"  масжиди имом хатиби


♻️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/bostonziyo


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲ СЎРАГАННИ ЯХШИ КЎРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#munosabat #etiqod
🗣ЭЪТИҚОД ЭРКИНЛИГИ ВА ИЖТИМОИЙ АДОЛАТНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

🤲 Аллоҳ таолога беҳисоб шукрки, тараққиётимизнинг янги даврида қабул қилинаётган қонун-қоидалар ва меъёрий ҳужжатлар инсоннинг эътиқод эркинлиги, ижтимоий адолатни таъминлаш, унинг қадр-қимматини ҳурмат қилиш ҳамда ҳуқуқ-эркинликларини ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда.

✅Янги Ўзбекистонда ислоҳотларнинг барчаси халқимиз эҳтиёжларини таъминлаш, одамларни рози қилиш ва ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилганини ўз ҳаётимизда гувоҳи бўлаяпмиз. Бугун рўёбга чиқаётган ўзгаришлар ва янгиланишлар замирида Асосий қонунимиз ва унга асосланган норматив ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти мужассам. Чунки мазкурларда «Инсон ва унинг қадр-қиммати» деган улуғ тушунча марказий ўринга қўйилган. Шу нуқтаи назардан, Давлатимиз Раҳбари барча ислоҳотларнинг асосий мақсадини «Одамларни ҳаётдан рози қилиш – асосий мезон» деган юксак тамойилга қаратмоқда.


🗣Таъкидлаш жоизки, тараққиётимизнинг янги даврида инсонларнинг эътиқод эркинлигини таъминлаш халқимизни маънан юксалтириш ва илм-маърифатли авлодни тарбиялашга хизмат қилмоқда. Айниқса, мўмин-мусулмонларимиз ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун барча шароитлар яратилди, мамлакатимиз бўйлаб юзлаб масжидлар очилди, Қуръони карим курслари фаолият юритмоқда. Ҳаж квотаси 3 баробар оширилди, умра зиёратчилари бир неча юз мингни ташкил этмоқда. Натижада қарийб 800 минг мўмин-мусулмонларимиз ҳаж ва умра ибодатларини амалга ошириш бахтига эришдилар...

💬БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


ОТА ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Роббнинг розилиги отанинг розилигида ва Аллоҳнинг ғазаби отанинг ғазабидадир”.
Шарҳ: Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилиш хусусида шундай марҳамат қилган: “Аллоҳга ибодат қилингизлар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангизлар! Ота-оналарга эса яxшилик қилингизлар!..” (Нисо, 36).
“Анкабут” сурасининг 8- оятида эса: “Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия қилдик (яъни ота-она хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин, уларга яхшилик қилиш фарзанднинг бурчидир)”, деган
Демак, ота-она номига сазовор бўлган шахс борки, динимизда улар эҳтиромга лойиқ зотлар сифатида қадрланади. Юқоридаги ҳадиси шариф матнида келган “Раббнинг розилиги” отанинг розилиги ва “Аллоҳнинг ғазаби” отанинг ғазабида эканининг ўзи ҳам, Исломда уларнинг қадри қанчалар юксак эканига далолат қилиб турибди.
Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда иккала ўринда ҳам “ота” сўзи ўрнига “ота-она” сўзи келтирилган ва буни ровийдан шак дейилган. Ҳадис китобларининг баъзи жойларида “ровийдан шак” деган сўзга кўзимиз тушади. Бу эса ўша ҳадиси шарифни кучсиз эканига эмас, балки фақат ўша лафз ҳақида ровийнинг шакда эканини ифодалайди. Яна ҳам аниқроқ айтсак, ровий шу иккала сўздан қайси бирини айтганлари ҳақида шакка тушганини тушунсак бўлади.
Дунёда ҳеч бир буюк шахснинг сўзи ёки у ҳақидаги маълумотлар, охирзамон пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари ва ҳаётлари сингари аниқлик билан сақланиб қолинмаган. Ҳаттоки, ўзимиз ҳам бундан бир неча кун олдин ўзимиз айтган сўзларни сўзма-сўз айтиб беришимиз амри маҳол. Лекин саҳобалар ва улардан кейинги масъулиятли мусулмон уламоларнинг шарафли хизматлари сабабли, ҳадислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан қандай эшитилган бўлса, худди шундайлигича бизгача етиб келган.
Имом Термизий бу ҳадиси шарифни мавқуф деганлар. Ота дейилганда ўзининг асл ота ва бобоси киради. Ота-онани рози қилишлик билан Аллоҳнинг розилигига эришилади. Уларни ғазаблантириш билан Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлинади. Агар бу амр ва қайтариқлар фарзанднинг шахсига зулм бўлса ҳам, Аллоҳ таолонинг шариатига хилоф бўлмаса, фарзанд савоб умидида ота онанинг бу ишига сабр қилади.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда шундай дейилади: Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот: “Бир мусулмон инсоннинг мусулмон ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бўлса, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар фақат бири бўлса бир эшикни очади. Агар фарзанд ота-онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, ундан ўша шахс рози бўлмагунича, Аллоҳ рози бўлмайди”, дедилар. “Ота-она унга зулм қилган бўлса ҳамми?” – дейилди. “Зулм қилган бўлсалар ҳам” – дедилар.
Имом Таҳовий: "Фарзанд мубоҳ нарсаларда бўйсунади. Наҳй қилинган нарсаларда эмас”, дейдилар.
Тоҳир Фатаний: “Агар икковлари дунёвий ишларда унга зулм қилсалар, кўнади ва бўйсунади, охират ишларида эмас” деган.
Имом Ғаззолий: “Кўпчилик уламолар ота онанинг итоати шубҳали нарсаларда вожиблигини айтганлар. Тўлиқ ҳаромда вожиб бўлмайди. Чунки, шубҳани тарк қилиш вараъга киради. Ота онанинг итоати эса мажбурийдир", деганлар.

Уламолар яна қуйидагиларни айтадилар: “Агар ота-онанинг ҳаққига баробар риоя қилиш мумкин бўлмай қолса, улуғлаш ва эҳтиром маъносида ота устун қўйилади. Чунки, насаб ундандир. Хизмат ва инъом юзасидан онанинг ҳаққи устун қўйилади. Мисол учун, ота-она ташқаридан кириб келганда ота учун ўриндан турилади. Фарзанд бирор нарса ҳадя қиладиган бўлса онасидан бошлайди. Фарзанд ота-онадан фақат биттасига нафақа беришга қодир бўлса, онасига беради.
Демак ота-онани рози қилиш бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фақат ва фақат яхшиликка сабаб бўлишини унутмаслик лозим. Аллоҳ таоло барчаларимизга, ота-оналаримизни рози қилиб, Аллоҳ таолонинг розилигига эришмоғимизни насиб қилсин!


Мухамадали домла Ўсканов
Бўстон туман бош имом хатиби


https://t.me/bostonziyo


Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/bostonziyo


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ

Бугун пайшанба
—6 февраль 2025
—7 шаъбон 1446


🤲 Аллоҳим, Ўзинг Ягонасан, Сенинг шеригинг йўқдир. Агар бизни нафсимизга ташлаб қўйсанг, у бизни яхшиликдан узоқлаштиради, ёмонликка яқинлаштиради. Барча қилган ва қиладиган, яширин ва ошкора гуноҳларимизни афв эт!


Улашинг ↘️
👉 https://t.me/bostonziyo

20 last posts shown.