МЕҲР ВА САХОВАТ КЎРСАТИЛДИ
✔️ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “ВАҚФ” хайрия жамоат фонди ҳамкорликда Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Юнусобод тумани “ИНСОН” ижтимоий хизматлар маркази билан биргаликда тумандаги ижтимоий реестрда турувчи кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари жамламаси тарқатилди.
✅Ушбу хайрия тадбири давомида Собиробод, Мурувват, Биллур, Анорзор, Отчопар 1, Минор, маҳаллаларидаги юзлаб оилаларга кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Мазкур акция кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш ва жамиятда меҳр-мурувват муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган.
⏫Тадбир иштирокчилари ва ташкилотчилар хайриянинг аҳамияти, жамиятда бирдамлик ва ўзаро меҳр оқибат ҳақида таъкидлаб, бу каби саховат ишлари давом эттирилишини маълум қилишди.
Бизни
https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг
Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱
Facebook |📱
Instagram