"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Андижон вилояти Қорасув шахар “Юнус Али Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг расмий-диний маърифий канали.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Ё Расулуллоҳ, менинг иккита қўшним бор, уларнинг қайси бирига ҳадя берай?”, деб сўрадим: У зот: “Икковидан сенга эшиги яқинроқ бўлганига”, дедилар.

Имом Бухорий ривояти.
@yunusalioxund


ГУНОҲКОР ОДАМ

Бир одам кўп гуноҳ қилган эди, гуноҳларидан уялиб, тавба қилди ва тўғри йўлга кирди. Аммо нафси ғалаба қилиб, тавбани унутиб, яна шаҳватга берилди. Яна бир муддат йўлдан адашиб, ҳар хил гуноҳ ишларни қиларди. Шундан кейин дилида шундай бир дард пайдо бўлдики, хижолатдан ўзини қаерга қўйишни билмасди. Ҳаракатлари натижа бермасди, тавба қилай деса, яна бузиб қўяман, деб қўрқарди. Кеча-кундуз қозонда қовурилаётган буғдой донасидай дилида ўт, кўзларидан қонли ёш оқизарди. Агар йўлида чанг-ғуборлар қўнса унинг кўз ёши ювиб ташларди. Бир куни саҳарда қулоғига ғойибдан овоз келиб, мушкулини осон этди. Овоз деди: "Худованди жаҳон дейдики, эй фалончи, аввалда тавба қилдинг, афв этдим. Сен тавбани буздинг – жазолашим мумкин эди, лекин жазоламадим. Иккинчи марта тавба қилдинг яна буздинг. Муҳлат бердим, ғазаб қилмадим. Энди хаёлингда яна тавба қилиш бор, эй бехабар. Яна тавба қилиб, Мен томон қайт, эшикларим очиқ, сен - жиноят қилувчи, Биз - кечирувчимиз".

"Мантиқ ут-тайр"
@yunusalioxund


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДИНИМИЗ ТАЪМАГИРЛИКДАН ҚАЙТАРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@yunusalioxund


Яхши томонга ўзгаришни бошлашга ёрдам берадиган ўн беш маслаҳат:

1. Ўзингизга нисбатан ростгўй бўлинг.
2. Муаммолардан қўрқманг.
3. Керакли одамлар билан вақт ўтказинг.
4. Бахтингизни биринчи ўринга қўйинг.
5. Ҳалол ва мағрур бўлинг.
6. Ҳозир ҳис этишни ва яшашни ўрганинг.
7. Хатолардан чиқариладиган сабоқларни қадрланг.
8. Ўзингизга яхши муносабатда бўлинг.
9. Ўзингизда бор нарсалардан завқланинг.
10. Бахтни топишни ўрганинг.
11. Ўз ғояларингиз ва орзуларингизга имконият
беринг.
12. Кейинги босқичга тайёр эканингизга ишонинг.
13. Янги муносабатлар ўрнатишни бошланг.
14. Инсонларга имкон беринг.
15. Фақат ўзингизнинг олдинги ҳолатингиз билан рақобатлашинг!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@yunusalioxund


Амакиларнинг қизлари никоҳи ҳақида

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Амакиларнинг қизларини бир никоҳда жамлашдан қайтардилар». Қариндошлар орасида узилиб кетиш хавфи борлиги бунга сабабдир. Мазкур қайтариқнинг маъноси ҳам маълум бўлди. Зеро, рашк бор нарсадир. Қачонки амакиларнинг қизлари жамланса, куёв учун иккита амакиси қайнота бўп қолади. Ҳар бирининг қизи бор, қизи борнинг нози бор! Тўғри, улар бир-бирига маҳрам эмаслиги боис никоҳга олса бўлади. Бу ҳадис бир мисол тарзида айтилгандир. Аммо шу ишни кимдир қилса хам бу ерда рашк чиқади, натижада қариндошлар ўртасида узилиб кетиш хавфи содир бўлади. Мазкур ҳадисда бундай никоҳ тақиқланганлиги учун ундан қайтарилган эмас балки, диндорлик нуқтаи назаридан ва Аллоҳ таолонинг динида насиҳат - хайрхоҳлик маъносида қайтарилгандир. Чунки никоҳ иффат учун, обрўни сақлаш учун қилинади. Шу боис бир жиҳатдан иффатланиб ва бошқа томондан динни хароб қилиш ярамайди.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.
@yunusalioxund


Oилада хотиннинг вазифалари

Ҳар бир ақлли, тадбирли хотин бу вазифаларга риоя қилса, ўзи ва эри, фарзандларининг роҳатда яшашларига сабабчи бўлади. Эр доимо ўзи, хотини ва бола-чақасининг фароғатда яшаш йўлларини ахтаради, оиласини маиший жиҳатдан тангликда қолдирмаслик учун елиб-югуриб ишлайди, шу йўлда ҳар турли машаққатларни ўз зиммасига олади. Эрининг хизматларини тақдир қилиб, унинг ҳурмат ва иззатини бажо келтирган хотин ҳамманинг олқишига сазовор бўлади. Ақлли, номусли хотин эрининг шодлик ва қайғусига баробар шерик бўлади. Эри эрталаб ишга кетар экан, уни ширин сўз, хушмуомала  билан кузатиб қўяди, ишдан қайтганда яна шундай гўзал муомала билан қарши олади. Турмуш ўртоғининг кирлари ювилган, кийимлари топ-тоза, покиза бўлишига диққат қилади, овқатни ўз вақтида тайёрлаб келтириб, эри ва болалари билан бирга ўтириб, ўйнаб-кулиб овқатланади, овқат пайтида қовоғини солиб, болаларини уриб, эрининг кўнглини ранжитмайди. «Эрни эр қиладиган ҳам хотин, қаро ер қиладиган ҳам хотин» дейдилар. Шунинг учун одобли, тарбияли хотин эрининг топганини яхшиликка ишлатади, исрофга йўл қўймайди, қаноатли бўлади. Болаларининг тарбиясига эътибор беради. Эрининг
маслаҳатисиз бирор ишга киришмайди. Бўлмағур нарсаларни баҳона қилиб, ҳадеб эри билан жанжал қилиб, ғалва кўтармайди. Эри ножўя бирон иш қилиб қўйган бўлса, мулойимлик билан тушунтириб, уни шу ишдан қайтаради. Эрига доим муҳаббат ва садоқатда бўлади. Унинг ота-она, ака-ука ва қариндош-уруғларини ҳурмат қилади. Эрининг қариндош-уруғлари ёки яқинлари келса, самимий қарши олади. Мана шундай фазилатларга эга бўлган уй бекаси эҳтиром ва олқишларга сазовордир!

«Ҳар қадамда ибрат» китобидан.
@yunusalioxund


"Сен бомдод намозига уйғонган кун,
Шайтонга қарши ўша кунги биринчи ғалабангдир"

Шайх Зулфиқор Ахмад Нақшбандий
@yunusalioxund


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.     

Бугунги   айёмингиз қутлуғ бўлсин!

Бугун 4 январ, 2025 йил.
Ҳафтанинг  Шанба    куни .
  Ҳижрий сана: 1446. Ражаб ойининг туртинчи куни.                                                                                                             https://t.me/yunusalioxund


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БУРЧИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@yunusalioxund


Асака тумани “Бобожонқори” жоме масжидида жума намози шукуҳи

Бугун, 03 январь куни Вилоят бош имом хатиби Устоз Мирзамақсуд домла Алимов Асака тумани “Бобожонқори” жоме масжидининг тубдан янги барпо этилган биносининг очилишида қатнашиб, илк жума намозини ўқиб бердилар.
Ҳаммаларимизга маълумки юртимиз бўйлаб жуда кўплаб масжидларимиз кундан-кунга обод бўлиб бормоқда.
Жумладан, Андижон вилоятида ҳам бир қатор масжидларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, намозхонлар учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.
Бугун эса анашу масжидлардан бири Асака туманидaги “Бобожонқори” масжидининг янги хонақоҳ биноси тубдан янги қурилиб, фойдаланишга топширди.
Вилоят бош имом хатиби Устоз Мирзамақсуд домла Алимов ҳам бугунги жума намозини ушбу масжидда адо этиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб, масжид бунёд этилишида хизмат қилган хомийлар ҳамда уста-қурувчилар ҳаққига дуои-хайрлар қилиб бердилар.

Вакиллик матбуот маркази




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: ЎЗИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ – МУСУЛМОННИНГ ВАЗИФАСИДИР!

🎙 Зайниддин домла Эшонқулов
– Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)


https://www.youtube.com/watch?v=UEtm_McA8tE Жума кунида қори укамиздан кахф сурасини эшитиб турайлик ажойиб қори эди


Аллоҳ таолонинг Ўзи суйган бандаларига ёрдами

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг авлодидан бўлган Абул Аббос Бакрий айтади: «Илм сафари тўрт Муҳаммад - Муҳаммад ибн Жарир Табарий, Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма, Муҳаммад ибн Наср Марвазий, Муҳаммад ибн Ҳорун Руёнийларни Мисрда учраштириб, уларни бир жойда жамлади. У ерда бир муддат яшагач, озиқ-овқатлари тугаб қолди. Оч-наҳор кун кечириб, ҳатто тик туришга ҳам мадорлари қолмади. Очлик уларга ўз ҳукмини ўтказиб, ҳолдан тойдирди. (Шу ҳолда ҳам кундузи дарс олишга овора бўлган бу зотлар) бир кеча ўша тунайдиган манзилларида тўпланиб, барчалари бир овоздан ўзаро қуръа ташлаб, қуръада исми чиққан киши одамлардан тиланчилик қилиб, шериклари учун таом топиб келади, деган фикрда тўхтадилар. Қуръада Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайманинг исми чиқди. Шунда шерикларига: «Менга бироз вақт беринглар, таҳорат қилиб, истихора намозини ўқиб олай», деди-да, тезлик билан намоз ўқиш ҳаракатига тушди. Оч-наҳор ҳамхоналари бир шамнинг атрофида китоб мутолаа қилиб ўтирган эдилар. Кутилмаганда, эшик тақиллади. Эшикни очиб қарасалар, Миср волийсининг қул ходими турар эди. У уловидан тушиб: «Қайси бирингиз Муҳаммад ибн Наср бўласиз?» деди. «Ана у», деб кўрсатишди. Шунда ходим ичига эллик динор солинган ҳамённи унга берди. Сўнг: «Муҳаммад ибн Жарир қайси бирингизсиз?» деди. Улар: «Мана бу», дедилар. У ичига эллик динор солинган иккинчи ҳамённи олиб, унга берди-да, сўрашда давом этиб: «Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма ким?» деди. Улар: «Ана у, намоз ўқияпти», дедилар. У намозини ўқиб бўлгач, унга ҳам эллик динор солинган ҳамённи берди. Сўнг: «Қайсингиз Муҳаммад ибн Ҳорунсиз?» деди-да, унга ҳам бир ҳамённи тутқазди ва бу ҳолатни изоҳлаб шундай деди: «Кеча амиримиз қайлула уйқусида туш кўрибдилар. (Унга бир киши) Анави Муҳаммадларнинг ҳоли абгор, очликдан биқинлари ёпилиб, қовурғалари бир-бирига ёпишиб кетди-ку! Улар очлигини бировга ошкор қилишмайди. Шу боис уларнинг аҳволидан бирор киши хабардор эмас», дебди. Шунинг учун амиримиз сизларга бу ҳамёнларни юбордилар ва (илм олиш учун шу ерда қанча вақт турсангиз, бу вақт ичидаги барча таъминотингиз ўз зиммасида эканига) қасам ичиб, қачон маблағлари тугаса, мени хабардор қилишсин», деб буюрдилар».

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.
@yunusalioxund


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

@yunusalioxund


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.     

Бугунги   Жума айёмингиз қутлуғ бўлсин!

Бугун 3 январ, 2025 йил.
Ҳафтанинг  Жума    куни .
  Ҳижрий сана: 1446. Ражаб ойининг учинчи куни.

Жума айёмингиз мубора болсин.

Пайғамбаримиз ﷺ га БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.

 https://t.me/yunusalioxund


Жаннат ёки дўзаҳ!


Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онамиз Оиша розияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб, “Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра” дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва “Бу борада отам билан маслаҳатлашсам” дедилар.

Чунончи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб воқеъани баён қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра” дедилар.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди”, дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо хурсанд бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу гапни етказган эдилар Абу Бакр қаттиқ йиғладилар. Оиша розияллоҳу анҳо “Нега йиғлайсиз, ахир бу хурсандчилик хабар эмасми” деганларида, “Бу, мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг наздида шу даражада қадрлики, ким унга озор етказса, дўзахийдир” дегани бўлади", дедилар.


@yunusalioxund



20 last posts shown.