Мукофотлаган ҳақида ҳикоялар
ЁЗЁВОН ФАХРИ
Ижод аҳли турфа, бири яхши ёзади,
сўзамол эмас, бирови сўзга чечан,
бир сатр тузукроқ “нарса” ёзолмайди.
Ўктамхон Солиевага ҳам воизликда,
ҳам қаламда, хонандаликда истеъдодни
Аллоҳ юқтирган.
Оддий қишлоқ муаллимаси, бошланғич
синф ўқитувчиси бугунги Ўктамхон
Солиева даражасига осонликча
эришмади. Тинмай ўқиш, ўз касбига
фидойилик, болажонларга онадай
меҳрибонлик уни Чўлигулистон
мактабидан секин-асталик билан
туман, вилоят миқёсига танитди. Бугун
Ўктамхонни Тошкенту Самарқандда
ҳам ўз мухлислари, ижод аҳли орасида
орзиқиб кутадиган дўсту устозлари
бисёр.
Таниқли ижодкорлар Муҳтарама
Улуғова, Қутлибека Раҳимбобоева
Ўктамхонни ўз сингилларидай
ардоқлашлари, ижодий
ҳамкорликларини ўз кўзимиз билан
кўрганмиз. Ўзбекистон халқ шоираси,
вилоят ёзувчилари сардори, сенатор
Энахон Сиддиқова Ўктамхонни ўз
қизидай авайларди.
Ўтган ёзда Толқудуқда Фарғона,
Андижон, Наманган ижодкорлари
иштирокида “Ёзёвон илҳомлари”
анжумани бўлди. Анжуманни кузатиб
ўтириб, ҳудди пойтахтда ўтаётган
ижодий давралар кўз олдимизга келди.
Телевизордаги кўрсатувлардан кам
давра бўлмади. Бунда воиз, бошловчи
Ўктамхонни истеъдоди шундоқ кўриниб
турди.
Бугун Ўктамхон Солиева кириб борган
давралар чамандай файзли бўлиб
кетади. Ундаги очиқ чеҳра, юзидаги,
кўзидаги меҳр ёшу кексага бирдай
юқади. Яқингача Ўктамхон Солиева
Ёзёвонда ягона Ўзбекистон Ёзувчилари
уюшмаси аъзоси эди. Иккинчи бўлиб,
аъзоликка шоиранинг шогирди
Қобилжон Шерматов қабул қилинди. Бу
бизнинг фахримиз.
Яна шоира публицист, воиз Ўктамхонни
бир жиҳати, у ниҳоятда шогирдпарвар.
Йилт этган истеъдодни у “қулоғи”дан
ушлаб, то элга танитгунча тиним
билмайди. Энг эрка шогирди Қобилжон
Шерматов ҳозир роман ёзди, олийгоҳни
тамомлаб, вилоят газетасида ишлаяпти.
Чекка қишлоқда яшовчи ногирон йигит
Мард Раҳмонни китобини чиқаргунча
қанча елиб-югурди.
Ёш истеъдод Мадаминжон
Солижоновни қисса ёзганидан ҳудди
ўзи ёзгандай қувонди. Мадаминжонни
етаклаб вилоятдаги шаҳару
туманлардаги мактабларда китоб
тақдимоти ўтказиш, учрашувлар
ташкиллашдан чарчамади. Эркин
Воҳидов номидаги ижод мактабида
бугун ўқиётган истеъдодли йигит-қизлар
Ўктамхонни атрофида гирди-капалак
бўлишини бир кўрсангиз. Бу бағри
кенглик, бундай олийҳимматлилик ҳар
кимга ҳам насиб этавермаган.
8 март – Халқаро хотин-қизлар
куни муносабати билан
мукофотлаш
тўғрисида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Фармони эълон
қилинди.
Юртдошимиз, Эркин Воҳидов номидаги
ижод мактаби ўқитувчиси, Ўзбекистон
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира
Ўктамхон Солиева Президент фармони
билан II даражали «Соғлом авлод учун»
ордени билан мукофотланди.
Юксак мукофот қутлуғ бўлсин!
Табриклаймиз!
Ўктамхон Солиева билан ҳар қанча
фахрлансак арзийди.
Азимжон ХУДОЙҚУЛОВ,
Малик БОЙ МУҲАММАД,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзолари.