⚡️Алишер Қодиров Энергетика вазирлигини танқид қилди
Депутат Алишер Қодиров энергетика соҳасида мавжуд муаммолар ва олиб борилаётган ишлар ҳақида аҳолига тушунтиришдар етарлича берилмаётганини айтиб эътироз билдирди. Бу ҳақда "Миллий тикланиш" партияси ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Энергетика вазирлигининг тарғибот ишлари сустлигидан аҳоли вазиятни тушунмаганлиги сабабли, ижтимоий тармоқларда муҳокамалар, ҳатто асоссиз эътирозлар кўпайиб кетмоқда.
"Бугун электр энергиясининг 75 фоизи газни ёқиш орқали ишлаб чиқарилаётгани, тармоқдаги муаммолар, "яшил энергетика"ни ривожлантириш борасидаги ишлар, лойиҳалар кўлами ҳақида одамларга ким маълумот беради?"— дейди депутат.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor