Оят-ҳадис маъносига тўймаган,
Меҳроблари овозини соғинган,
Таҳонавий, Полампурий танитган,
Ёрқин юлдуз сўнди-кетди, Азизлар!
Суннат деса, табассуми кўринган,
Оят айтса, таъаввуздан бошлаган,
Бухорийнинг тимсолига айланган,
Ёрқин юлдуз сўнди-кетди, Азизлар!
Ҳикмат айтса, саноғига етмаган.
Ҳеч кишини ёмон гумон қилмаган,
Саҳобалар сийратини ушлаган,
Ёрқин юлдуз сўнди-кетди, Азизлар!
Сўнги ваъзи "АЗОН" эди, дейишган
Қавми эса мамнун эди жавобдан,
Тобутида "ТАКБИРИ"ни унсиз тинглаган,
Ёрқин юлдуз сўнди-кетди, Азизлар!
Соғингани китоб эди, Ёронлар!
Гулустондан сўзлар эди ҳар онлар,
Урду тилин равон эди, Эй Ҳиндлар,
Ёрқин юлдуз сўнди-кетди, Азизлар!
Суҳбатидан маст бўлганди ағёрлар,
Ҳазилидан шодон эди ҳаммалар,
Дуосида сахий эди, Эй Малаклар
Ёрқин юлдуз сўнди-еетди, Азизлар!
Кўришганлар минг бор яна талпинган,
Насиҳати асмо-фуодларга муҳрланган,
Надоматлар чексиз бўлди кўришмаган,
Ёрқин юлдуз сўнди-еетди, Азизлар!
Устозларин сўзлар эди мадҳ этиб,
Шогирдларин бўзлаб қолди, ғам ютиб,
Ўчди нури, қолди меҳроб жим бўлиб,
Ёрқин юлдуз сўнди-кетди, Азизлар!
Ҳаётида салафларга ошиққан,
Саҳобийлар амалларин излаган,
Эллик етмай улар билан қовушган,
Ёрқин юлдуз сўнди-кетди Азизлар!
Фозилжон Ахунжанов
12:54
21.06.2021
Меҳроблари овозини соғинган,
Таҳонавий, Полампурий танитган,
Ёрқин юлдуз сўнди-кетди, Азизлар!
Суннат деса, табассуми кўринган,
Оят айтса, таъаввуздан бошлаган,
Бухорийнинг тимсолига айланган,
Ёрқин юлдуз сўнди-кетди, Азизлар!
Ҳикмат айтса, саноғига етмаган.
Ҳеч кишини ёмон гумон қилмаган,
Саҳобалар сийратини ушлаган,
Ёрқин юлдуз сўнди-кетди, Азизлар!
Сўнги ваъзи "АЗОН" эди, дейишган
Қавми эса мамнун эди жавобдан,
Тобутида "ТАКБИРИ"ни унсиз тинглаган,
Ёрқин юлдуз сўнди-кетди, Азизлар!
Соғингани китоб эди, Ёронлар!
Гулустондан сўзлар эди ҳар онлар,
Урду тилин равон эди, Эй Ҳиндлар,
Ёрқин юлдуз сўнди-кетди, Азизлар!
Суҳбатидан маст бўлганди ағёрлар,
Ҳазилидан шодон эди ҳаммалар,
Дуосида сахий эди, Эй Малаклар
Ёрқин юлдуз сўнди-еетди, Азизлар!
Кўришганлар минг бор яна талпинган,
Насиҳати асмо-фуодларга муҳрланган,
Надоматлар чексиз бўлди кўришмаган,
Ёрқин юлдуз сўнди-еетди, Азизлар!
Устозларин сўзлар эди мадҳ этиб,
Шогирдларин бўзлаб қолди, ғам ютиб,
Ўчди нури, қолди меҳроб жим бўлиб,
Ёрқин юлдуз сўнди-кетди, Азизлар!
Ҳаётида салафларга ошиққан,
Саҳобийлар амалларин излаган,
Эллик етмай улар билан қовушган,
Ёрқин юлдуз сўнди-кетди Азизлар!
Фозилжон Ахунжанов
12:54
21.06.2021