#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатлари янада мустаҳкамланади
"Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ-68-сон, 21.04.2025 й.) қабул қилинди
🔰Фармонга кўра, диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштиришнинг
устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹жамиятда
диний бағрикенглик ва конфессиялараро тотувликни янада мустаҳкамлашга оид илғор механизмларни жорий этиш;
🔹диний-маърифий соҳада
кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш орқали замон талабларига мос мутахассисларни етиштириш;
🔹
аҳоли орасида бирдамлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат руҳини кучайтириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган долзарб илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш;
🏢
“Бағрикенг жамият – барқарор давлат” тамойили асосида янги ҳамкорлик тизими йўлга қўйилмоқда, ҳамкорлар:
➖Дин ишлари бўйича қўмита
➖Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси
➖Ёшлар ишлари агентлиги
➖Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
➖Ички ишлар вазирлиги
📜 Ушбу ҳамкорлик тизимининг
асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
▫️диний соҳадаги давлат сиёсатини амалга оширишда
давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
▫️
виждон эркинлигини таъминлаш, турли конфессиялар вакилларининг ўзаро
аҳил-иноқ ва ҳамжиҳат ҳаёт кечиришини қўллаб-қувватлаш.
Каналга аъзо бўлиш учунYangi Keles