Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг зарарини кесиш мақсадида суюқликка иккинчи, шифоли қанотини ботириб олишни маслаҳат берган эканлар.
Шу билан бирга, таъкидлаш лозимки, ҳадисда пашшани ботириб, сўнг олиб ташлаш айтилган, холос. У тушган ичимлик ёки таомни тановул қилиш амр қилинмаган. Кўнгли тортган одам есин, кўнгли тортмаган одам емасин. Бу ерда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам пашшанинг зарарини қандай қилиб йўқотиш ва ҳалол нарсани зое қилмаслик борасида маслаҳат берганлар, холос. Бу нарсани яхшилаб тушуниб олиш, мўмин-мусулмон киши бундай саҳиҳ ҳадис ила собит бўлган нарсага эътироз қилмаслиги керак. Агар у бунга ўхшаш нарсаларни тўғри тушуниб етса, жуда яхши. Агар тушуна олмаса, «Мен тушуна олмаяпман, илмим етмаяпти», деб одоб сақлаши зарур. Дарҳол эътироз билдиришга шошилмаслиги керак. Чунки мазкур нарсани у билмаса, бошқалар билади, бугун билинмаса, эртага ёки юз йил, минг йил ўтгандан кейин билинади. Кўпгина оят ва ҳадисларнинг сир-асрорлари асрлар ўтиб, илм ривожланиши билан кашф бўлмоқда.
“Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизалар” китобидан
https://t.me/yettichinoruz