Yazdurdiyev | #МарсликОвчи


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Бошқаларнинг ёруғлиги учун ёнаман!
Каналларим:
✈️ @TheMaydon
🎥 @YazdurdiyevMedia
🪐 @SpaceUzbek
📥 Мурожаат учун: @SirliXabarBot
♻️ Реклама: @Aytmoqchi_p

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Электр энергия соҳасида ҳам хизмат вақтида ҳалок бўлганлар жуда кўп. Уларнинг аксарияти инсон кучи имконсиз бўлган бахтсиз ҳодисаларда ҳалок бўлишган.

Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари бўлгач, бу соҳада ҳам ўзгаришлар бўлди, маошлар анча кўтарилди, эскириб кетган корхона бинолари янгиланди. Буни тан олмай иложимиз йўқ.

Лекин энди вазир соҳа ходимлари кунини расмийлаштириш керак. Бу нафақат байрам санаси, балки, хизмат вақтида ҳалок бўлганларни хотирлаш, уларнинг етим қолган фарзандлари, яқинлари ҳолидан хабар олиш учун муҳим кун бўлиши керак.

Ўтганларнинг руҳлари шод бўлсин!

800 0 7 10 21

“Энергетиклар куни” муборак! йилда бир маротаба 14-январьда уйидан совға олувчи соҳа вакиллари. Ҳали вақти келиб, вазир блогер устидан шикоят аризаси ёзишдан бўшаб, мазкур санани расмийлаштириш йўлида иш бошлайди ва бу сана ҳудудларда кенг нишонланадиган бўлади, мен бунга ишонаман. Сизлар энг машаққатли касб эгаларисиз ва буни халқимиз билади, энг катта мукофот ҳам шу. Бошингиз омон бўлсин оғалар🙏🏻


Rotatio – aylanma harakat.
Rus tilida “Ротация” deyiladi.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Видеода ёшлигимдаги икки буюк орзуларим акс этган. Бири ушалмаган, яна бири бугунга келиб, афсуслантирган..


Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжонов ҳаётига суиқасд буюртмасини кимлар бажаргани маълум бўлди. Суиқасд ижрочилари Бислан Расаев ҳамда Шамил Темирханов. Улар Чеченистонда яшайдиган икки Россия фуқароси экани аниқланиб, Интерпол қидирувига берилган.

Жиноятчилар Комил Алламжонов ва Дмитрий Лини ўлдириш буюртмасини бажариш мақсадида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларини ноқонуний кесиб ўтган. Суиқасд иши учун уларга 1,5 миллион АҚШ доллари ваъда қилинган.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Миришкор қуюқ туман ичида


Булут катта тезликда Қовчин томон кетмоқда


Қарши шаҳри


Қаерларда свет ўчди?


Қайси ҳудудга қатновчи таксистлар нархни оширишди?

Мисол учун мен Миришкорга қатнайдиган таксистларнинг 90 фоизи “метан” муаммосига тупуриб, нархни ўзгартирмади. Синовли давр ўтиб кетиши, оқибат муҳимлигини айтишди.


Россияликларнинг жонли мулоқот вақтида Владимир Путинга бераётган қизиқарли саволлардан бири


Лекин шу адлиячилар мард. Шунча танқид қилдик, жиддий танқидларга учради. Лекин буни замонавий мамлакатнинг замонавий органи сифатида тўғри қабул қилди. Зимдан иш қилмади, бошқаларга ариза ёздириб, қозига “давай, жиноийга торт, демади. Бу марднинг иши!


Адлия вазири икки кундан буён Қашқадарёда. Журналист ва блогерлар билан учрашаман, деб қолса эди 😁


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Прокуратура оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича ишларни ўрганишни бошлади

Бош прокуратура ишчи гуруҳи ва вилоят прокуратураси томонидан Миришкор туманида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, туманнинг “Ободон” маҳалласида яшаётган оғир тоифадаги оилалар хонадонига борилиб, уларнинг бандлиги, даромад манбаи, касбий билим ва кўникмалари даражаси ўрганилди.

Индивидуал дастур ижроси юзасидан масъулларга зарур кўрсатмалар берилиб, оилаларни ўрганишда масъулларга "Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият" тамойили асосида ишларни ташкиллаштириш механизми тушунтирилди.


Самурайнинг мақсади бўлмайди. Унинг фақат йўли бор. Йўли эса – ўлимдир!


Меҳнат қонунчилигида ўзгариш бўлиши мумкин. Унга кўра, меҳнат жараёнидаги тазйиқ ва зўравонликни ҳамда ушбу ҳолатлар юзасидан кўрилган чораларни идоравий одоб-ахлоқ комиссиясида ёки касаба уюшмаси вакили иштирокида муҳокама этиш иш берувчининг мажбурияти сифатида белгиланмоқда.

Шунингдек, ишлаётган эркаклар фарзандли бўлганда турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва бошқа фарзандларига қараб туриши учун қисқа муддатли (5 календарь кундан иборат) таътилга чиқиши билан боғлиқ меъёрлар таклиф этилмоқда


Миришкор туманининг “Баҳористон” ЭТК электр таъминоти билан таъминловчи айрим ҳудудларида об-ҳаво инжиқлиги ва бошқа сабаблар билан кеча “свет” ўчган. ЭТК раҳбарияти босқичма-босқич электр таъминоти тикланаётгани ҳақида хабар берди. Айни вақтда корхона раҳбариятининг ўзи “Чаманзор” қишлоғида эканлиги, тез орада электр таъминоти тикланишини маълум қилди.

Бошқа туман ЭТКларнинг ахбороти учун ҳам очиқмиз. Аҳолини хабардор қилиш учун маълумот беришингиз мумкин.


Кун қаҳрамонлари 🫡

Нега қаҳрамонлар, деб жаҳл қилманг. “Свет” об-ҳаво сабаб ўчди. Ҳам совуқ, ҳам тунда кучли шамол бўлди, камига қор ёғди. Бу электриклар эса, фақат таъмирловчилар холос. Улар якшанба куни, изғирин совуқда, оиласи бағрида ўтирмай, столба устида бизнинг чироқларимиз ёниши учун ишлашяпти.

5k 0 11 6 46

ФВБ хабари инкор этилди.

ФВБ “Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди, деб хабар тарқатди. Кўп ўтмай Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати довон ёпилмагани, ҳаракат давом этаётгани, об-ҳавога қараб, кейинчалик вақтинча ёпилишини маълум қилди. Йўллар музламаслиги учун чора кўрилмоқда, дейилган.


Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати:

Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг “Тахтақорча” довонида қор ёғиши давом этмоқда, довон йўлида транспорт воситаларининг ҳаракати давом этмоқда.

Махсус техникалар тўхтовсиз равишда тозалаш ишларини бажармоқда. Музламаларни бартараф этиш учун қум-туз аралашмаси ҳам сепиляпти.

Ҳайдовчилардан об-ҳаво шароити ҳамда йўлнинг ҳолатини инобатга олиб, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини, тартибга солувчиларнинг ишораларига риоя қилишларини сўраймиз.

Шуни эслатиб ўтамизки, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда довонда вақти-вақти билан транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкун бу ҳақида қўшима ахборот бериб борамиз.

20 last posts shown.