Yashnobod tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба Яшнабадского районного хокимията


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Yashnobod tuman hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali/Официальный телеграм канал пресс-службы Яшнабадского хокимията

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


🗣Яшнобод туманида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган адабий кеча ўтказилди

📖 Адабий-маърифий тадбир

♻️Яшнобод туманидаги "Қўйлиқобод" ва "Катта Қўйлиқ" маҳаллалари ҳамда 30-сон "Замондош" маданият маркази ҳамкорлигида "Буюк сиймолар ижоди абадийдир" мавзусида адабий кеча ва концерт дастури ташкил этилди. Унда маҳалла аҳолиси ва ёшлар фаол иштирок этди.

🎭 Ижодий чиқишлар

30-сон "Замондош" маданият маркази ижодий жамоалари томонидан бадиий чиқишлар ва концерт дастури намойиш этилди.

✅ Тадбирда маҳалла аҳолиси ва ёшлар фаол иштирок этиб, Навоий ва Бобур ижодига бўлган муҳаббат ва эҳтиромни яна бир бор намоён қилишди.

🤩 Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

📱 Facebook     📱 Youtube

📱 Instagram    📱 Website


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бугунги кунда олий таълим муассасалари сони 203 тага етди, уларда кундузги таълимда ўқиётган талабалар 700 мингдан ошди.

Талабаларнинг спорт билан қамровини камида 50 фоиздан ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Хорижий давлатларда талабалар спорти катта спорт учун захира бўлиб хизмат қилади. Шу боис мутасаддиларга ҳар бир олийгоҳда камида 3 та олимпия спорт тури бўйича спорт клубини ташкил қилиш топширилди.

Спорт вазирлиги бундай спорт клублари фаолиятига илмий-методик кўмаклашади, Чирчиқдаги Жисмоний тарбия университети базасидан фойдаланишга шароит яратиб беради.

Умуман, аҳолининг оммавий спорт билан қамровини камида 15 миллионга етказиш фавқулодда муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. Бунга фақат Спорт вазирлиги эмас, ҳар бир раҳбар, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари масъул бўлади.

Ногиронлиги бор шахсларнинг спорт билан қамровини 2 баробарга кўпайтириш мақсад қилиб олинди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Мактаб ўқувчиларини спортга жалб этишнинг бугунги ҳолати ҳам талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Энди ҳар бир мактабда яккакураш ва жамоавий олимпия спорт турлари бўйича камида 1 тадан тўгарак бўлиши шартлиги белгиланди.

Бунинг учун Спорт вазирлиги ўз тизимидаги барча спорт мактаблари тренерларини умумтаълим мактабларидаги жисмоний тарбия ўқитувчиларига бириктиради.

Федерациялар ҳар бир туманда биттадан умумтаълим мактабини танлаб, ўз йўналишидаги спорт турига мослаштиради. Уларни малакали мураббий ва спорт инвентарлари билан таъминлайди.

Мактаблар ўртасида олимпия спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил қилинади.

Энг яхши натижа кўрсатган ўқувчилар селекция қилиб борилади, мактаблар эса керакли спорт инвентари билан таъминланади.

Натижа кўрсатган жисмоний тарбия ўқитувчилари алоҳида рағбатлантирилади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Рақамлаштиришни кенг жорий қилиш орқали иқтидорли спортчиларни топиш, саралаш ва уларни тайёрлаш бўйича ҳам янги тизим жорий қилинади.

Бунинг учун алоҳида рақамли платформа ишга туширилади. Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг у ёки бу спортга қобилияти аниқланиб, электрон платформага киритилади. Спорт мактаблари бу мезонлар асосида ўзига ёшларни танлаб, жисмоний ва психологик тайёрлаб боради. Спортчиларнинг кундалик натижалари, эришаётган ютуқлари ҳам ягона электрон тизимга жойлаштирилади.

Спорт федерациялари ҳам энг яхши натижа кўрсатган ёшларни терма жамоа йиғинларига чақириб, уларни селекция қилиб боради. Терма жамоага жалб қилинган ёшлар учун жисмоний кўрсаткичларни мониторинг қиладиган рақамлашган тизим яратилади.

Натижада спортчиларнинг кўрсаткичлари хорижий ёки тор соҳа мутахассисларига онлайн юборилиб, тавсиялар олиш имкони яратилади.

Шунингдек, спортчилар касал бўлганида, улар қандай дори воситаларини истеъмол қилиши мумкин ёки мумкин эмаслиги бўйича платформада онлайн консультациялар бериб борилади. Буни ҳисобига допинг билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олди олинади.

Энг муҳими, бу тизим нафақат спортчилар, балки уларнинг мураббийлари фаолиятини ҳам баҳолаб боришга хизмат қилади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Сўнгги йилларда спортга хусусий сектор кириб келди.

Лекин олимпия спорт мусобақалари ҳалигача фақат давлат спорт мактаблари ўртасида ўтказилаяпти. Яъни, бу мусобақалар хусусий клублар учун ёпиқ. Хусусий клублар фақат ноолимпия спорт мусобақаларида қатнашиб юришга мажбур.

Давлат спорт мактабларига катта маблағ берилаяпти. Лекин, терма жамоалардаги ёшларнинг атиги 20 фоизи шу мактаблардан чиқаяпти.

Эндиликда хусусий спорт клубларининг ягона реестри юритилиши, уларнинг фаолияти бўйича стандарт ва мезонлар яратилиши белгиланди. Ёшларнинг қамров даражасига қараб клубларга бепул спорт жиҳозлари ажратилади. Хусусий тренерларга ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади.

Муҳими, хусусий клублардаги ёшларимиз барча мусобақаларда ўз номидан иштирок этиши мумкин бўлади ва натижасига қараб терма жамоаларга қабул қилинади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 5 та, вилоятларда 1 тадан паст қувватларда ишлаётган спорт мактабини хусусий шерикликка бериш бўйича лойиҳаларни бошлашга кўрсатма берилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Параспортчилар, айниқса ногиронлиги бўлган қизларнинг имкониятига қараб, бошқа спортчилар билан бирга шуғулланишига шароит яратиш муҳимлиги таъкидланди.

Спортчи ва параспортчиларни тайёрлайдиган мураббийларга малака сертификати бериш ва уларни қайта тайёрлаш тизими соддалаштирилади.

Бу тоифадаги ёшлардан терма жамоаларни шакллантириш бўйича селекция тизими бошқа спортчилар билан бир хил бўлиб қолгани кўрсатиб ўтилди. Масалан, бугунги кунда фақат республика мусобақалари совриндорлари терма жамоага қабул қилинаяпти.

Ногиронлиги бўлган спортчилар учун бу тизим мутлақо ўзгартирилади. Бундан буён ёшлар мусобақа натижасига қараб эмас, балки спорт нормативларини бажаришига қараб ҳам терма жамоага қабул қилинади.

Спорт мусобақалари ва спорт йиғинларини ташкил қилишда олимпия ва паралимпия тизимига ўтилади. Энди қаерда қандай чемпионат бўлса, унга ёнма-ён параспорт мусобақаси ҳам ўтказилади, йиғинлар ҳам биргаликда ташкил қилинади.

Бу ҳақиқий инклюзив тизимга айланади, ногиронлиги бор спортчилар учун мотивация ва рағбат бўлади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Сўнгги уч йилда параспорт билан мунтазам шуғулланувчилар 4 карра кўпайиб, 7 мингдан ошди, аёл параспортчилар улуши 29 фоизга етди.

Илгари бу тоифадаги ёшлар учун атиги 33 та мактабда спорт тўгараклари бор эди, бугун бундай мактаблар сони 235 тага етди.

Шу билан бирга, ногиронлиги бўлган шахсларни спортчи қилиб тайёрлашда илмга асосланган методика, стандартлар, ўқув адабиётлари етишмаслиги, содда қилиб айтганда, соғлом спортчилар учун талаблар шундай кўчирилиб қўйилгани сабабли бу соҳада “катта сакраш” бўлмаяпти.

Шу боис ҳар йили камида 100 нафар ногиронлиги бўлган спортчилар ва уларнинг мураббийлари малака ошириш учун хорижга юборилади.

Адаптив спорт турлари ассоциацияси А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган ёшларни спорт билан қамраб олиш бўйича илмий асосланган методика ва стандартларни ишлаб чиқади. Университетнинг Тошкентдаги филиалида адаптив спорт бўйича алоҳида факультет очилади.

Шунингдек, ҳудудлардаги 39 та спорт мактаби параспорт турларига ихтисослашади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йилда икки марта ҳудудларда олимпия спорт турлари бўйича “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилади. Туман ва вилоят совриндорларини ҳокимлар рағбатлантириб боради.

Вилоят босқичи ғолиблари ҳар йили 10-20 декабрь кунлари Олимпия шаҳарчасида ўтказиладиган Президент олимпиадасида иштирок этади.

Мусобақа ғолиблари уй, автомобиль каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Биринчи ва иккинчи ўринни олган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига қабул қилинади.

Бунда 1-2 курс ўқувчиларига стипендия тўлаш йўлга қўйилади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ҳудудларнинг ўзига хослиги, ёшларнинг қизиқиши ва иқтидоридан келиб чиқиб, 56 та спорт мактаби олимпия спорт турларига мослаштирилди. Ушбу мактаблар миллий терма жамоаларга асосий захира бўлади.

Шу боис, ҳудудлардан танлаб олинган энг сара ёшлар бу мактабларда индивидуал режа асосида мақсадли тайёрланади.

Вилоят ҳокимлари олдига ушбу 56 та спорт мактабини ётоқхона ва зарур спорт жиҳозлари билан тўлиқ таъминлаш вазифаси қўйилди.

Спорт вазирлигига бу мактаблар учун илғор хорижий тажриба ва чуқур илмга асосланган методика яратиш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Шунингдек, олдинги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари натижасига қараб, спорт турлари дифференциал ёндашув асосида 3 та тоифага ажратилади.

Бизда бокс, дзюдо, таэквондо, эркин кураш, оғир атлетика йўналишлари устувор бўлиб келган. Лекин бу федерация раҳбарлари хотиржамликка берилмасдан, медаллар сонини 2 карра оширишни ўз олдига мақсад қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга, юнон-рум, аёллар кураши, камондан отиш, қиличбозлик бўйича бизда шароит ҳам, иқтидорли спортчилар ҳам етарли.

Келгуси Олимпия ва Паралимпия ўйинларида бу спорт турлари бўйича натижа кўрсатиш учун ҳозирданоқ хорижий мутахассисларни жалб қилиб, спортчиларни жисмоний ва руҳий тайёргарлиги билан астойдил шуғулланиш топширилди.

Истиқболли бўлган енгил атлетика, велоспорт, эшкак эшиш, сузиш, ўқ отиш каби 22 та спорт тури бўйича лицензияларни 3-4 карра кўпайтириш ва медаллар учун курашга қаттиқ киришиш лозим.

Бундан ташқари, синхрон сузиш, триатлон, волейбол, баскетбол, гандбол, бадминтон каби ривожланаётган 17 та спорт турида лицензияларни қўлга киритиш жуда муҳимлиги таъкидланди.

Ушбу федерация раҳбарлари маҳаллагача тушиб, ёш иқтидорларни аниқлаши, биттадан спорт мактабини танлаб, база қилиши, инфратузилмасини яхшилаши ва малакали мураббийлар билан таъминлаши зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президентимиз олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, селекция тизимини такомиллаштириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди.

Лос-Анжелесдаги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида Олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Миллий Олимпия қўмитасига Президент раҳбар бўлганидек, ҳудудий бўлимларга вилоят ҳокимлари бошчилик қилади.

Ҳокимлар ҳар бир федерация билан ишлаб, олимпия цикли учун махсус стратегиясини ишлаб чиқади ва Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида ҳимоя қилади.

Барча спорт федерациялари раҳбарлари ва вилоят ҳокимлари амалга ошираётган ишлари ва эришган натижалари ҳақида ҳар ойда Олимпия қўмитасида ҳисобот беради.

Спортчиларни келгуси Олимпиадага тайёрлаш учун зарур шароит ва инфратузилмага 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Бу йилнинг ўзида камида 10 нафардан спортчи ва мураббийларни энг нуфузли хорижий спорт академияларида ўқитиш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ҳокимларнинг ҳам бу борадаги масъулияти умуман сезилмаётгани қайд этилди. Улар спорт федерацияларининг ҳудудий бўлимлари раҳбарларини танимаслиги, спортчи ва тренерларни қабул қилмаслиги, спортчилар халқаро мусобақада натижа қилганидан кейингина бундан хабар топиши кўрсатиб ўтилди.

Масалан, ўтган йили олимпия спорт турлари бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатларида спортчиларимиз 58 та медаль қўлга киритди. Лекин Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё спортчилари бу чемпионатларда бирорта ҳам медаль олмаган.

Париж Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қўлга киритилган лицензиялар Навоий ва Қорақалпоғистонда энг кам.

Шу боис ёндашувларни ҳозирдан ўзгартириб, ёшларни спортга, айниқса, олимпия спорт турларига тайёрлаш, уларни селекция қилиш, иқтидорли спортчи ва мураббийларни рағбатлантириш бўйича мутлақо янги тизим яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Спортда адолат ўрнатиш, спортчи ва мураббийларга манфаат олиб келиш ва соҳани рақамлаштириш мутасаддилар, спорт федерациялари раҳбарлари ва ҳокимлар фаолиятини баҳолашда бош мезон бўлиши белгилаб олинди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президентимиз мавжуд салоҳият тўлиқ ишга солинмаётган спорт турларига алоҳида тўхталди.

Масалан, бадминтонда бирорта лицензия қўлга киритилмаган. Камондан отиш спорт тури бўйича бор-йўғи 3 та лицензия олинган.

Олимпия ўйинларида енгил атлетика турлари бўйича 48 та дастур бор. Лекин енгил атлетика федерацияси сўнгги олимпиадада 5 та лицензия қўлга киритди, холос.

Ядро, диск, найза улоқтириш, сакраш спорт турларида бирорта лицензия олинмади. Ёки, 49 та сув спорти дастуридан бор-йўғи 4 таси бўйича лицензия қўлга киритилган.

Ўқ отиш спортини ривожлантириш учун мудофаа тизими ва “Ватанпарвар” ташкилотида барча шароит яратилган. Лекин бирорта спортчимиз Олимпиадага бормади.

Юртимизда яккакураш спорт турлари, миллий кураш ривожланган бўлса-да, юнон-рум кураши бўйича атиги 3 та лицензия олинган.

Ўтган йили байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати илк бор юртимизда ўтказилди. Лекин унда юртимиз бирорта ҳам медаль қўлга киритмади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Кеча қишки Осиё ўйинларида спортчиларимиз сўнгги 26 йилда илк бор фигурали учиш бўйича жуфтликлар орасида олтин медални қўлга киритгани мамлакатимиз спорт тарихида янги саҳифа бўлди.

Шу билан бирга, футбол бўйича Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Бангладешда ўтган Осиё чемпионати ғолибига айланди.

Таиландда велоспорт ва пара велоспорт бўйича Осиё чемпионатида ёшларимиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Президентимиз барча спортчиларимиз, уларнинг мураббий ва ота-оналарини қўлга киритилган юксак ютуқлар билан табриклади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида 2028 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни кучайтириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ўз олдига буюк мақсадлар қўйган халқ фақат соғлом ва бақувват бўлган тақдирдагина кўзлаган марраларига эриша олади. Эл-юртнинг соғлом бўлиши, улкан ишларга қодир бўлишида эса, ҳеч шубҳасиз, жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти беқиёс.

Бугун биз дунёга очиқ, ижтимоий ва иқтисодий ривожланган давлат – Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича ўз олдимизга катта мақсадлар қўймоқдамиз.

Ҳар бир инсон, ҳар бир ота-онанинг орзуси ва нияти жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялашдир. Бунга эса жисмоний тарбия ва спортсиз эришиб бўлмайди.

Бир сўз билан айтганда, спорт – соғлом халқ, соғлом жамиятнинг таянч устунидир. Шу билан бирга, спорт – бу аввало тинчлик элчиси, ҳар бир давлат учун миллий ғурур манбаи
”,

- деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
🇺🇿 Sayyor qabul bugun ham davom etmoqda

Bugungi sayyor qabul Yashnobod tumani "Ishga marhamat" monomarkazida bo‘lib o‘tmoqda.

Sayyor qabulda Respublika ishchi guruhi, Respublika ijtimoiy kompleks va qurilish kompleksi tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralar, Toshkent shahar hokimi va uning o‘rinbosarlari, tuman hokimlari va ularning o‘rinbosarlari, shuningdek, Markaziy bank vakillari ishtirok etmoqda.

Ushbu sayyor qabulda Mirobod, Yashnobod va Mirzo Ulug‘bek tumanlari aholisi o‘z murojaatlarini bevosita mas’ul tashkilot vakillariga yetkazish imkoniyatiga ega.

Fuqarolarni jamoat tartiblariga rioya qilgan holda murojaatlarini bildirishga chorlaymiz.



🇺🇿 Выездной прием продолжается и сегодня

Сегодняшний выездной прием проходит в моноцентре "Ишга мархамат" Яшнабадского района.

В выездном приеме принимают участие представители Республиканской рабочей группы, министерств и ведомств, входящих в состав Республиканского социального комплекса и строительного комплекса, хоким города Ташкента и его заместители, хокимы районов и их заместители, а также представители Центрального банка.

На данном выездном приеме жители Мирабадского, Яшнабадского и Мирзо-Улугбекского районов имеют возможность напрямую передать свои обращения представителям ответственных организаций.

Призываем граждан подавать свои обращения, соблюдая общественный порядок.

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Telegram-bot


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олимпия ва паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего развития олимпийского и паралимпийского движения, выведения массового спорта на новый уровень, а также повышения физической активности населения.

Facebook|Instagram|X

17 last posts shown.