Yangiyo'l shahar tibbiyot birlashmasi axborot xizmati


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


Ҳурматли каналимиз аъзолари, агар сизда канал админларига мурожаатларингиз бўлса
@yangiyol_shtb_feedback_bot ботига хабар юборинг. Биз сиз билан қисқа муддатларда боғланамиз.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 2⃣0⃣2⃣4⃣:  🟦🟦🟦

✅  Мамлакатимизда миллий фармацевтика соҳаси жадал ривожланмоқда. Бу эса нафақат ички бозорни сифатли ва рақобатбардош дори-дармонлар билан таъминлаш, балки юртимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга ҳам хизмат қиляпти.


📹  ССВ Матбуот хизмати томонидан "Йилнома" рукнида тайёрланган махсус кўрсатувнинг саккизинчи қисмида шу соҳадаги янгилинишлар ва уларнинг натижалари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: YANGIYO'LLIKLAR.uz
#Yangiyol
#Saxovat_MFY

Saxovatdan gapiramiz...

Kecha vada qilinganidek Saxovat mahallasi yetilligi tomonidan tibbiyot muassasalarida davolanayotgan bolajonlar holidan habar olinib yangi yil sovgʼalari Qorbobo va Qorqiz ishtirokida topshirildi.

🔴Barcha yangiyoʼliklarga yangi yil bayrami muborak boʻlsin.

Yangi 2025 yilda "Saxovat" MFY yetilligi faoliyiti 2024 yildagidanda sermazmun foydali va nafdor boʼlishiga ishonamiz.

✅Bizni eshiting Saxovatdan gapiramiz


Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Азиз ҳамкасблар!


Барчангизни кириб келган янги — 2025 йил билан чин қалбимдан табриклайман!


Давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек, “тинчлик ва соғлиқ бўлган жойда, албатта, ўсиш ва ўзгариш, бахтли ва фаровон ҳаёт бўлади”. Бунга эришиш учун ўз билим ва маҳорати, иқтидор ва салоҳияти, куч-ғайратини бахшида этиб, одамларга соғлик, меҳр ҳамда умид улашиб келаётган Сиз, соҳа фидойилари меҳнатини халқимиз алоҳида қадрлайди.

Айни паллаларда ортда қолган уч юз олтмиш олти кунда бажарган ишларимизни сарҳисоб қилар эканмиз, 2024 йил мамлакатимизда, том маънода, “Тиббиёт соҳасида трансформация йили” бўлди, дейишга, ўйлайманки, барча асосларимиз бор.

Хусусан, бу соҳадаги сифат ўзгаришлари энг олис ва чекка ҳудудларда яшовчи одамларимиз ҳаётида ҳам акс этиши учун малакали тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш чоралари кўрилди.

Шу аснода поёнига етган йилда тиббиётнинг бирламчи бўғинида янги ўнга яқин турдаги скрининг текширувлари йўлга қўйилди. Ихтисослашган тиббий хизматда диагностика усуллари 500 дан, муолажа усуллари эса 800 дан ошди. Ҳудудларда юқори технологик операциялар улуши биринчи марта 61 фоизга етди. Бундай ютуқларнинг муносиб эътирофи сифатида 7 та ихтисослаштирилган тиббиёт маркази халқаро аккредитациядан ўтди.

Кириб келган йилда тиббиёт тизимидаги трансформация жараёни бутунлай янги босқичга кўтарилиши кутилмоқда. Шу мақсадда давлатимиз томонидан 2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Эътиборли жиҳати, бу 2024 йилдагига нисбатан анча кўп кӯрсаткичдир.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида давлат тиббий суғуртаси амалиётлари жорий этилади.

“Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилиб, тиббий жиҳозлардан фойдаланиш электрон тизим орқали назорат қилинади. Яна 7 та ихтисослаштирилган марказ ва 2 та олий таълим муассасаси халқаро аккредитациядан ўтказилади.

Юқори технологик жарроҳлик ёрдами кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ҳар бир вилоят бўйича 2 тадан туман (шаҳар) намунавий ҳамда илғор ҳудудга айлантирилади.

2025 йил соғлиқни сақлаш тизимида маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ишлаш, ўз навбатида, соҳага инвестиция киритиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Қисқа қилиб айтганда, тиббиётни, хусусан, патронаж хизматини халққа янада яқинлаштириш, касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш масалалари янги йилда ҳам фаолиятимизнинг устувор мезони бўлиб қолади.

Албатта, ана шу эзгу мақсад ва вазифаларни тўлақонли рўёбга чиқаришда Сиз, шифокору ҳамширалар, тиббиёт соҳаси жонкуярларининг илму салоҳияти ҳамда азму шижоатига суянамиз.

Азиз юртдошлар! Қадрли ҳамкасблар!

Умримизнинг янги саҳифаси бўлмиш 2025 йил янги марралар, улкан зафарлар, қувонч ва шодликлар йили бўлсин!

Сизларга мустаҳкам соғлик, тинчлик-хотиржамлик, ишларингизда омадлар тилайман. Ватанимиз тинч, меҳрибон халқимиз ҳамиша омон бўлсин! 2025 йилнинг қадами қутлуғ ва барокатли келсин!


Асилбек ХУДАЯРОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

—————

Новогоднее
поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: Водители Янгиюля
Пиротехника буюмларини қонунга ҳилоф муомаласи учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185-1-моддасига асосан ЭНГ кам иш ҳақининг 30 баравари (10 млн. 750 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилади.

Шу каби шахсларни аниқлашга каратилган тадбирлар давом эттирилмоқда.


Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Байрам кунлари ҳам тўғри овқатланишга амал қилиш соғлиқ учун фойдали

📊 Статистик маълумотларга кўра, дунё бўйлаб байрам кунлари аксарият одамларнинг вазни 1,5 дан 3 килограммгача ортади. Ортиқча овқатланиш семизликка, у эса, ўз навбатида, метаболизм секинлашиши, юрак-қон томир касалликларининг ривожланиши ва бошқа салбий оқибатларга олиб келади.


Бу ҳолатларнинг олдини олиш, соғлиққа зарар етказмасдан таомланиш жуда муҳим. Бунда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратган ҳолда назоратни йўқотмасликка эришиш мумкин.

📺 Телевизор олдида овқатланманг
Британиялик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар овқатланаётганда гажетдан фойдаланган ёки телевизор кўраётган одам диққатини фақат таомланишга қаратган инсонга қараганда 20 фоизга кўпроқ таом еб қўйишини исботлаган.

🥙 Зерикканингиздан таомланманг
Маълумки, ҳиссий ва жисмоний очлик турлари бўлади, уларни фарқлаш муҳим. Шунчаки нимадир егингиз келаяптими ёки ҳақиқатан очмисиз? Буни билиш учун гастроэнтерологлар бошқа машғулот билан чалғишни маслаҳат беради.

🥘 Агар бу вақтда сиз ҳали ҳам ҳақиқий жисмоний очликни ҳис қилсангиз (ошқозонингизда енгил оғриқ пайдо бўлиб, қурилласа), организмингиз ҳақиқатан ҳам овқатланишни талаб қилаётган бўлади. Аммо чалғиш давомида эътиборингиз ўша машғулотга тўлиқ қаратилиб, овқат ҳақида унутсангиз, унда истагингиз янглиш (ҳиссий) бўлади.

📌 Байрам дастурхони атрофига ўтиришдан олдин оч қолманг
Табиийки, жуда очиққан ҳолда таом тўла дастурхон атрофига ўтирсангиз, истамаган ҳолда кўп ва ортиқча еб қўйиш хавфи юқори бўлади. Шунинг учун олдиндан енгил ва фойдали маҳсулотни танаввул қилиб олиш яхшироқ.

🖇 Танаффус қилинг
Биринчи таомни еганингиздан сўнг, ўрнингиздан туринг, бир стакан сув ичиб олинг ва дўстларингиз ёки қариндошларингиз билан суҳбатлашинг. Бу танаффус тўқлик ҳисси келишига ва ортиқча таом ҳамда ширинликлар еб қўймаслигингиз учун хизмат қилади.

🛌 Етарлича ухланг
Британиялик олимларнинг тажрибаси шуни кўрсатдики, агар инсон 8 соат эмас, балки 5-6 соат ухласа, у кун давомида тахминан 30 фоиз кўпроқ калория истеъмол қилади. Бу гормонал номутаносиблик билан боғлиқ: биринчидан, кам ухлаганда стресс гормони кортизол даражаси ошади (у қорин бўшлиғида висцерал ёғларнинг тўпланиши учун жавобгардир), иккинчидан, тўйинганлик ва очлик гормонлари (лептин ва грелин) баланси бузилади.

Шунинг учун, воқеаларга бой бўлган байрам кунлари ҳам кундалик тартибни сақлашга ҳаракат қилинг ва ухлаш учун камида 8 соат ажратинг.

📉 Байрам кунлари ҳамма ҳам тартибли ва тўғри овқатланиш ҳақида бош қотирмайди. Бироқ, ҳар биримиз бунга онгли муносабатда бўлсак ва таомни мукофот эмас, балки энергия манбаи сифатида қабул қилсак, семириш ва сурункали касалликлардан узоқ бўламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Ҳурматли касбдошлар!

Янги 2024 йил билан чин қалбимдан табриклайман!
Бизнинг масъулиятли ва шарафли меҳнатимиз барчага шифо, бахт ва умид олиб келсин. Янги йилда ҳар биримизга муваффақият, саломатлик ва оилавий бахт тилайман. Биргаликда етишган ютуқларимиз давомли, олдимиздаги вазифалар эса барчамиз учун омадли бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!


Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 2⃣0⃣2⃣4⃣:  🟦🟦🟦

🤱🏻Оналар ва болалар саломатлиги ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланиш индикатори ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳам кейинги йилларда бу соҳа мутлақо янгича ёндашувлар асосида ислоҳ қилинмоқда.


📹  ССВ Матбуот хизмати томонидан "Йилнома" рукнида тайёрланган махсус кўрсатувнинг тўртинчи қисмида 2024 йил давомда ушбу йўналишда амалга оширилган энг муҳим янгиланишлар таҳлил қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
Yangiyo‘l shahar hokimi Ravshan Raimovning shahar aholisiga bayram tabrigi


📌 Assalomu alaykum, aziz hamshaharlar! Siz azizlarni kirib kelayotgan yangi 2025-yil bilan chin qalbimdan samimiy muborakbod  etaman!

Yangi yil bilan tabriklar ekanman, Sizlar uchun 2025-yil xayrli va barakali yillardan biri bo’lib qolishini va ulkan muvaffaqqiyatlar yili bo'lishiga tilakdoshman. Hayotingiz doim mazmunli va qiziqarli bo’lsin. Baxtli lahzalarda hamisha oila hamda do’stlar davrasida bo’lishingizni tilayman. Cheksiz baxt, salomatlik va omad sizlarni tark etmasin!

❄️ Biz ayni daqiqalarda intiqib kutayotgan yangi 2025-yil shahrimiz, viloyatimiz, jonajon yurtimiz uchun yaxshiliklar yili bo’lib kelsin!

Yangi yil barchamizga muborak bo‘lsin!

✨ Bizni kuzatishda davom eting!

Каналга уланиш: http://t.me/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram | 🔖 Web-site


Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Саида Мирзиёева Ўзбекистонда даволанаётган фаластинлик болалар билан учрашди

Уларга совға-саломлар топширди ва Президентимизнинг эзгу тилакларини етказди.

«Шунча қийинчиликларга қарамай, улар қалбида беғуборлик ва мўжиза истагини сақлаб қолгани чиндан ҳам ҳайратланарли. Умид қиламанки, эътибор ва меҳр сўзлари уларнинг кўнглида ёруғ келажакка ишонч уйғотади.

Уларга ва жафокаш Фаластин халқига тинчлик ва фаровонлик тилаймиз»
,

дейди Саида Мирзиёева.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
#bayram_shukuhi


🎄Toshkent viloyati hokimi oʻrinbosari – Oila va xotin-qizlar boshqarmasi boshligʻi Nilufar Normirzayeva, Yangiyo‘l shahar Oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi Zamira Alimova bilan birgalikda shahar markaziy shifoxonasida bo‘lib, davolanayotgan xotin-qizlar holidan xabar olib, bayram sovg‘alarini ulashildi.

✨ Bizni kuzatishda davom eting!

Каналга уланиш: http://t.me/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram | 🔖 Web-site


Forward from: Янгийўлликлар(расмий)®
#такрор_лекин_муҳим_эслатма

Қиш мавсумида коммунал соҳада юзага келиши мумкин бўлган носозликларни бартараф этиш ва қорли, ёмғирли об-ҳавода ко'п қаватли уйларнинг том қисмларидан чакки о'тиш ҳамда уйларнинг иссиқлик тизимларида носозликлар кузатилса Янгийўл шаҳрида хизмат кўрсатувчи Бошқарув сервис компанияларига мурожаат қилишингиз мумкин.

✅ "Stroy Everest Master” БСК раҳбари Ш.Бойқобилов;
📲 Тел: 97-423-00-85
☎️ 70-202-10-54  (97)389-50-88 (диспетчер).

✅ “Янгийўл шаҳар ПБК” БСК раҳбари А.Ҳайдаров;
📲 99-796-44-40
☎️ 70-602-06-61(диспетчер).

✅ "Янги обод коммунал мадад" БСК раҳбари Х.Файзуллаев;
📲 99-400-99-19
☎️ (99)-999-29-41 (55)-903-90-01 (диспетчер).

✅ "Сайёд обод уйлари" БСК раҳбари Ғ.Бобоқулов;
📲 97-544-62-72
☎️ (88)-872-73-73(диспетчер).

✅ "Javohirho‘ja shoxsaroy" БСК раҳбари Ғ.Бобоқулов;
📲 55-903-33-52
☎️ (95)-509-44-40 (диспетчер).

☎️ Иссиқлик манбаи филиали раҳбари Ф.Хайдаралиев; (97)7387971 (97)4116407

@yangiyolliklar


Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Янги йил дастурхони: Тўғри овқатланишни унутманг

🎄Янги йил яқинлашгани сари уй бекаларининг ташвишлари ортади. Улар байрам дастурхонига тортиладиган егулик ва ичимликлар рўйхатини камида бир ой олдин хаёлида шакллантириб олади, кейин эса уларни харид қилишга киришади.


📌 Бироқ байрам дастурхонига тортиладиган ўнлаб турдаги егуликлар, таомлар, пишириқлар ва ширинликлар ҳар қандай одамнинг иштаҳасини қитиқлаб, тўғри овқатланиш меъёридан чиқариб юбориши мумкин.

🩺 Овқат тўлиқ ҳазм бўлмасдан яна таом ейилса, ҳазм жараёни оғирлашади. Жигар, буйрак ва ошқозон ости бези касалликлари бор кишиларда нотўғри овқатланиш туфайли ушбу хасталиклар кучайиши эҳтимоли юқори. Содда қилиб айтганда, овқатга тўлган меъданинг ҳаракат функцияси сустлашади ва ошқозондаги озиқ моддаларнинг шира билан аралашуви қийинлашиб, ҳазм жараёни издан чиқади.

Бу каби нохуш ҳолатларга барҳам бериш учун мутахассислар томонидан, аввало, овқатланиш тартибига қатъий риоя этиш ва кун давомида сабзавотли салатлар, ошкўклар, ҳўл мевалардан оз-оздан ейиш тавсия қилинади. Негаки, табиий маҳсулотлар тез ҳазм бўлади, боз устига, улар меъдамизга оғирлик қилмайди.


⬇️ Мутахассислар қуйидагиларни ҳам тавсия этади:

🎚 бирдагина кўп овқат еб қўймасликка эътибор беринг;

🥗 асосий овқатлардан олдин сабзавотли ва мевали салатларни истеъмол қилиш дуруст;

🥬 овқатни кўкатлар ва хом ҳолдаги сабзавоту мевалардан тайёрланган салатлар билан қўшиб истеъмол қилиш ҳам ҳазм жараёнини меъёрлаштиради;

🍏 ора-орада олма шарбатини ичинг, бу овқат ҳазмида фойдали;

🔎 таом ҳарорати меъёрда бўлиши кераклигини ҳам эсдан чиқарманг;

🫖 овқатлар оралиғида кўк чой ичсангиз бўлади, аммо муздек ичимликдан тийилган яхши;

🚶🏻‍♂️‍➡️ овқатдан кейин ҳаракатланиш тавсия этилади, пиёда сайр қилсангиз янада яхши;

🥘 хамирли, ёғли, қовурилган овқатларда ҳам меъёрни билиш муҳим. Улардан кейин қатиқ ва қатиқли салатлар ва ошкўклар танаввул қилсангиз, тезда фойдасини кўрасиз;

🍗 ёғсиз гўшт ёки парҳезбоп товуқ гўштидан фойдаланинг;

🍪 мевали торт ва калорияси паст ширинликлардан истеъмол қилинг;

⏰ таомларни шу куннинг ўзида тайёрлаш катта аҳамиятга эга ва бу жараёнда кўпроқ ўсимлик ёғларидан фойдаланинг;

🥫 шўр бодринг, тузлама ва консервалардан тийилсангиз, ўзингизга фойда;

🥓 дудланган гўшт маҳсулотлари, майонезли салат ва пишириқлар ҳамда газланган ичимликлардан ортиқча фойдаланмаслик мақсадга мувофиқ.

‼️ Умуман, тўғри овқатланиш нафақат байрам кунлари, балки ҳамма вақтда бирдек муҳим. Бунга амалга қилганлар байрамни яхши кутиб олади ва бир умр саломат бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram



14 last posts shown.