✨ НАВОИЙ СИЙМОСИГА ЭҲТИРОМ
Буюк мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ўтказилаётган тадбирлар, шеърият кечаларида шоир ижоди ва ҳаёти янада кенг талқин қилинмоқда.
Шу муносабат билан Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида бўлиб ўтган тадбирда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, филиал ўқитувчи ва талабалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими ушбу улуғ шахснинг ўзбек тили ва адабиёти ривожига, қолаверса, давлат арбоби сифатида ўз даврида аҳоли фаровонлиги, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшганлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, унинг асарлари юксак тарбиявий ва бой мазмунга эга эканлиги билан улкан аҳамият касб этишини, шу боисдан ҳар бир ёш шоир ижодий меросини ўрганиши лозимлигини билдирди.
Шундан сўнг филиал талабалари томонидан шоир шеърлари ва ғазалларига басталанган куй ва қўшиқлар ижро этилди.
📱
@YangiKQ