Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Оч юриш рак хужайраларини нобут қилади, организмни қайта тиклайди

Яқинларга ҳам юборинг!


Ажойиб дунёда яшаяпмиз...

Йўқсиллар овқат илинжида километрлаб йўл босишмоқда. Бойлар эса ўша овқатни ҳазм қилиш учун шунча юришмоқда.

Нельсон Мандела


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ботир Зарипов жанобларига жўнатиб қўйинглар ! Зора ўрганиб ҳолдан тойган Бухоролик тадбиркорларга яна умид пайдо бўлса балким...


— Кулги умрни узайтириши ростми?
— Бу кимнинг устидан кулишингга боғлиқ. Масалан, Гондурасда баъзи амалдорларнинг устидан кулсанг, умрингни қисқартириб қўйиши мумкин...


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇿 Бугун 16 февраль воқеаларига 26 йил тўлди

1999 йилнинг 16 февраль куни Тошкент шаҳрининг бир нечта нуқталарида портлашлар содир этилганди. Илк портлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси биносида содир этилган эди.


Диққат ! Тезкор ! Пешку туман ахолиси уйма уй юрган фрибгарлардан сақланинг. Ҳозирда туманимизда уйма уй юриб одамларга ўзини бир кадаст палатасидан, бир ягона дарчасидан ва яна бир қарасангиз туман ҳокимлигидан деб таништириб ҳеч қаерга рўйхатга олинмаган уй рақамларини турли нархларда 30-100 минг сўмгача пуллаб юрмоқда. Бу фрибгарларга энг ачинарлиси Маҳаллалар уюшмаси Пешку туман бўлими бошлғи С.Сирожов хизмат ваколатидан чиқиб сохта "рухсатнома" таёрлаб берган.  Афсуски бу фрибгарлар бундан бир йил муқаддам сохта QR кодлик уй рақамларини бериб бутун бошли Бухоро вилояти ахолисини чув тушириб миллиарлаб даромад қилишга эришган эди. Майли бир янглишибди деб индамаган эдик. Бу безбет сохтакорлар энди эса бир йил олдин берган рақами нотўғри эканлигини содда халққа уқтириб янги рақам олиш кераклигини айтиб янгидан янги найрангларни ишга солмоқда. Бутун бошли Пешку туман аҳоли хонадонларини чув тушириб рақам тарқатиб шилгани етмагандек, одамларни шахсий малумотларини йиғиб олиб кетмоқда.  Ушбу сохта кадастр, ягона дарча ва ҳоказо ташкилотларга ишловчи уддабуронларни ва унга ҳуқуқий томонидан кўмаклашган мансабдорларни ҳаракатига ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ҳуқуқий баҳо беришини сўраймиз.




#Қоялар_ва_соялар

Бундан икки-уч сана муқаддам ўзини неожадид ҳисобловчи тўда бўлар эди. Улар “Ё ватан, ё шарофатли ўлим!” деган пафосли сарлавҳа билан мақола эълон қилгани, "Аё, халойиқ, бизга босим бўлмоқда", деб мурожаатнома тарқатгани аниқ эсимда. Ҳолбуки, биз – матбуот котиблари уларнинг таъмагир ва муттаҳам кишилар эканини билардик. Улар очиқчасига бизнинг устимиздан куларди, ёздиқларида илмоқли гаплар билан айнан маткотибларнинг ғашига тегишни севарди. Мен бу гапларим билан ўзбек журналистикасини шарманда қилган "Компроматузб" жамоасини назарда тутаяпман.

Бугун жадидлик даъвосида юрган гўрсўхталарнинг жуда кўпчилиги ҳам ўша – бурунги қаллоблардан ортиқ эмас. Ҳар иккаласи битта тўда аслида. Уларнинг хос белгилари: тилда адолат, дилда адоват; луқма даражасида қалами бор, таҳлилга тоби йўқ; фақат ўзига маълум индикаторлар билан жамиятга, даврга баҳо бермоқчи бўлади ва буни одатда умумхалқ фикри сифатида дастаклайди; тўдасига аъзо бўлмаган соғлом фикрли журналист ва блогерларни тинимсиз айблайди; давлат бошқаруви, ижро тизимининг кун тартиби ҳақида етарлича тасаввури бўлмаган ёшларни атрофига тўплаб, уларнинг бугуни ва келажагини барбод қилади.

Сувни тинимсиз лойқалатиш, медиа маконда бетартиб хаос пайдо бўлганига "тепа"ни ўбдон инонтириш ва ўз раҳнамоларини иқтидорга келтириш сингари ўйинлар бор бу тўпнинг ичида. Ким билиб, ким билмай шу маслакка хизмат қилаяпти.

Буларнинг шовқинига учиб, эйфорияга берилаётган ёшлар диққатига: булар асло ўзбек журналистикасининг устозлари, қоялари, улуғлари эмас. Устозларимиз, улуғларимиз бошқалар, уларни таниб олинг ва бу талотўп ичинда қутқу кўланкалари, иғво чечаклари сари эмас, асл устозлар сари интилинг. Миллатимизнинг маънавий устунларига эргашинг. Яна бир гап. Булар танқид деб номлаётган хом-хатала битиклар конструктив танқид эмаслигини тушуниш учун 80-90-йиллар ўзбек матбуотини, ҳаёт ҳақиқати билан тўйинган ҳақиқий таҳлилни, танқидий чиқишларни ўқинг.

Сўзим якунида яна бир фикрни айтмоқчиман. Бугунги ўзбек журналистикаси миллат олдида недир қарздор бўлса, янги даврнинг маданий, иқтисодий, ижтимоий қиёфасига тўлақонли чизгилар йўқлиги учун, қутқуларга альтернатив фикрлар тахчиллиги учун қарздор. Майдонни сўзи ҳам, ўзи ҳам ночор-у нопок кимсаларга бўшатиб бергани учун қарздор. Турли "сўзбўрон"лардан ҳамма безор бўлди.

Беҳзод Қобулов


Ҳақиқий қаҳрамонлар!

Футбол бўйича Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди.

Ҳал қилувчи учрашувда жамоа Индонезия ампутантлар жамоасини 6:0 ҳисобида енгиб қитъа чемпионлиги шоҳсупасига кўтарилди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бир қоп пулим бўлса нима қилардим!


Ромитандаги Қоқиштувонда фуқаро уйида шер боласини ушлаб юрган экан

Фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш суд органларига юборилибди. Шер боласи эса вақтинчалик ҳайвонот боғига жойлаштирилибди.

Қизиқ, шер боласини қаердан олган экан? Мушуги туғиб бермагандир? Агар, четдан олиб кирган бўлса, божхонада нега ушлаб қолишмаган?


Хитойда бир киши шундай оч ва чарчаган едики, чидай олмай нок ўғирлаб еди одамлар ўғрини ушлаб, жазолаш учун император ҳузурига олиб келишди.

Ўғри императорни кўриб, унга деди: Ҳурматли Император, мен оч эдим, чидай олмадим, ўғирлаб едим. Мени кечиришингизни илтимос қиламан. Агар мени кечирсангиз, сиз учун бебаҳо совға бор дейди
Император истеҳзоли кулди: Сенга ўхшаган одамда мендек император учун қийматли бўлган нима бўлиши мумкин?
Ўғри кафтидаги нок уруғини узатади ва: Агар сиз бу уруғни эксангиз, олтин мева берадиган дарахт бир кунда ўсиб чиқишини кўрасиз дейди
Император кулиб: Ундай бўлса, олтин меваларни кўрсам, кечираман деди.
Ўғри: Император ҳазратлари, мен бу уруғни эка олмайман, чунки мен ўғриман. Бу уруғни фақат умрида ўғирлик қилмаган, бошқаларга нисбатан адолатсизлик қилмаган, ёлғон гапирмаган одам эксагина олтин мева беради. Акс ҳолда уни экганни заҳарлаб, мисли қурилмаган дард билан ўлдиради. Султоним, бу уруғни фақат сиз эка оласиз
Император қовоғини чимирди, бир муддат ўйлади, сўнг қўпол овоз билан: Мен боғбон эмас, императорман, ўша уруғни бош вазирга беринг деди
Ўғри уруғни бош вазирга узатганда, бош вазир ваҳима ичида императорга юзланиб, эътироз билдирди: Экиш ва парваришлашда мен жуда нўноқман ҳазратим, сеҳрли уруғни исроф қиламан. Менимча, бу уруғни хазиначи экиши керак
Бош ғазначи дарҳол баҳона топиб: Бу вазифани бошқа бировга топширди.
У ерда бўлганларнинг барчаси бирин-кетин баҳона топиб уруғ экиш вазифасидан қочишди.
Кейин император вужудга келаётган сукунатда бироз уйланиб қолди. У рўпарасидаги бош вазир, ғазначи ва барча амалдорларга тикилиб
Келинг, бу ўғрига уруғнинг олтин мева беришини ва уни хурсанд қилишини биргаликда кўрсатамиз деди.
Чўнтагидан бир тилла танга олиб, ўғри ушлаб оладиган қилиб ирғитди.
Сўнгра ҳамма секин чўнтагидан олтин чиқариб ўғрига бергунича кутиб турди
Кейин кулиб: йўқол бу ердан эй Ўғри, бу сабоқ бугун ҳаммамизга етарли деди.

Хулоса сиздан...


Қуръонни ёққан ироқлик Швецияда ўлдириб кетилди

Қуръонни ёқиш акциялари ташкилотчиси 38 ёшли Салвон Момика Стокҳолм жанубидаги Сёдертелье шаҳрида ўқотар қуролдан олган жароҳатлари билан топилган.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бухорода автомобилини ЙПХ ходими устига ҳайдаган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қлишича, ходим тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.


Пешку туман тиббиёт бирлашмаси туғруқхоносида таъмагирлик, дори дармонларни талон тарож қилиш, атайлабдан суний навбат пайдо қилиб тиббиёт ходимлари эса уларни қабул қилмаслиги, мавжуд тиббиёт ходимлари ўз касб уставини билмаслиги аниқланибди ! Энг қизиги бу ҳолатни биз эмас, сиз эмас яп янги туман ҳокими шахсан бориб аниқлаб ўзининг расмий каналиги "тап" тортмасдан биз қора халқ солиқ тўловчиларга маълум қилмоқда. Жимгина келишиб соққани олмайдими ? Бунча бу одам биз қора халқни уйлайди. Ахир Вахоб Ҳамидович қанчадан қанча қийналиб корупционер кадрларни топиб келиб аранг бир тиббиёт соҳасида бизнесини юритиб юрган эди. Бу янги ҳоким келиб бир кунда ҳамасини дабдала қилди қўйди. Бечора "балницадаги қоракўзлар" энди бир орзи ҳавасини жойга қўйиб арзимаган 500-600 млн турадиган шалдироқ машиналарда юрган эди. Эҳ чакки бўптида ! Вазият шу туришда давом этса одамлар касалхонага бориб соғаядиган бўлишади. Ҳалиям эрта қайтинглар бу йўлдан баракатопгурлар !


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ташқи кўринишга қараб баҳо берманг!


Bir kishi har kuni ishdan kelib xotiniga:
- Choy damla, bor, - derkan.
Bir kun xotinining jahli chiqib:
- Har kuni shu ahvol. Bor choy damla, ovqating tayyormi, - deysiz. Qachon biz ham madaniyatli insonlarga o‘xshab adabiyot, ilm-fan, san'at, tarix haqida gaplashamiz, - debdi.
Bu gap erini o‘yga solibdi. Ertasiga eri ishdan kelib xotiniga:
- Jonim "Telba"ni o‘qiganmisan?
- Yo‘q.
- Shavkat Rahmon va A'zam O'ktam degan shoirlarni eshitganmisan?
- Kim ular?
- Hech yo'q "Shaytanat"ni o'qiganmisan?
- Yo‘q, kinosini ko'rganman.
- Zulfiqor Musoqov kim?
- Tanimayman.
- Tur, unda choy damla deganakan))


🇧🇾 Экзитпол маълумотига кўра, Беларусдаги президентлик сайловида бор йўғи 87,6% сайловчи Александр Лукашенкога овоз берган

Иккинчи ўринда Сергей Сиранков (2,7%) қайд этилган, ундан кейин Гайдукевич (1,8%), Канопацкая (1,6%) ва Хижняк (1,2%) ўрин олган. Сайлов бюллетенуда “Барчасига қарши” вариантини белгилаганлар 5,1%ни ташкил қилган.
Лука молодес !


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Пешкуда инстаграм ижтимоий тармоғида бир фуқаро "Пешкуда бугун" номли сарлавҳа очиб туман ҳудудида ҳаракатланиб юрган оддий фуқароларни "бегона мошин" йўлда юрибди деб уларни сақлаб уриб дўпаслаш ёки шунга ўхшаш безориликни тарғиб қилмоқда. Афсуски демакратик давлатларда автотранспорт воситалари бегона ёки бегона эмасга ажратилмаган.


Си, Путин ва Трамп туш кўриши ҳақида...

20 last posts shown.