Янгича "Мингбулоқ"


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.
Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Туркман халқининг миллий етакчиси Самарқандга келди

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/712556

@yangicha_mingbuloq


Мингбулоқда қишлоқ хўжалиги бўйича амалий семинар ўтказилди

2025 йилги қишлоқ хўжалиги мавсумига мустаҳкам пойдевор яратиш мақсадида агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Ана шундай муҳим вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги "Истиқбол" ММТПга қарашли “Бахтиёр Абдусаломович” фермер хўжалигида семинар ташкил этилди.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари Анваржон Ҳакимов, туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.

Улар томонидан ғўза майдонларида амалга ошириладиган культивация, ўтоқ ва чопиқ ишлари, ягоналаш, чуқур юмшатиш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, касаллик ва зараркунандаларга қарши самарали кураш усулларини жорий этиш борасида тегишли тавсиялар берилди.

Тадбир иштирокчилари агротехник тадбирларни ўз вақтида ва пухта амалга ошириш орқали юртимизда барқарор ва мўл ҳосил олиш имконияти яратилишини таъкидлаб ўтдилар.

@yangicha_mingbuloq


Ўзбекистон халқаро ислом академиясини Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси этиб қайта номланди

Президент фармонига биноан, Академия исломшунослик ва диншунослик соҳаларида мутахассисларни ҳамда ўқув дастури, қўлланма ва дарсликларни тайёрлашга ихтисослашган таянч давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланди.

Академиянинг асосий вазифалари:

а) исломшунослик, диншунослик, дин психологияси, ислом иқтисодиёти, манбашунослик, халқаро муносабатлар ва эҳтиёж мавжуд бўлган бошқа соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш;

б) таълим жараёнига илғор педагогик технологияларни, илм-фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ҳамда етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари тажрибаси асосида ишлаб чиқилган таълим дастурларини жорий этиш;

в) виждон эркинлиги ва конфессиялараро бағрикенгликни таъминлаш, радикаллашув, экстремизм ва терроризмга қарши курашиш ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосларига оид илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;

г) диний-маърифий йўналишда илмий, илмий-оммабоп адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш, шунингдек, интернет тармоғида таълим ресурсларини жойлаштириш ва мунтазам янгилаб бориш;

д) талабаларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига дахлдорлик, касбга садоқат ҳиссини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёни ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш;

е) мамлакатимизда ва хорижда диний соҳада фаолият олиб бораётган илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш.

Академияга берилган ҳуқуқлар:

а) ўқув-илмий жараёнларга жалб этилган юқори малакали хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб белгилаш;

б) Қўмита билан келишган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли йўналиш ва мутахассисликлар бўйича давлат олий таълим муассасаларида белгиланган базавий тўлов-контракт қийматидан уч баравардан ортиқ бўлмаган миқдорда белгилаш;

в) талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;

г) етук хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳамда Академия вакилларини хорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига малака ошириш ва тажриба орттириш учун юбориш;
д) ўз грифи асосида дарсликлар ҳамда бошқа ўқув ва илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш.

‼️‼️ Шунингдек, Академияга ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган маблағларнинг етишмаган қисми давлат олий таълим муассасаларини сақлаш учун ажратилган маблағлар доирасида тасдиқланган бюджет параметрларига тегишли ўзгартириш киритиш орқали қопланади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Болаларингизни кўп бақириб уришманг. САБАБИ…😨

Бу уларни нафақат психологиясига, балки, жисмоний жиҳатдан ҳам соғлиғига салбий таъсир қилади. Уларга иложи борича ҳар бир қилган айбини секин-асталик билан тушунтириш лозим.

@yangicha_mingbuloq


Joriy yilning 26-aprel va 2-may kunlari Mingbuloq tuman ixtisoslashtirilgan maktabida tashkillangan "Ochiq eshiklar" kuniga taklif qilamiz!

Ochiq eshiklar kunida:

➖Maktabdagi oʻqitish tizimi va metodikasi haqida taqdimot qilinadi;
➖Oʻquvchilar uchun yaratilgan shart-sharoitlar hamda imkoniyatlar bilan tanishtiriladi;
➖O‘quvchilar tomonidan erishilgan yutuqlar tanishtiriladi;
➖ Maktab hududi boʻylab ekskursiya uyushtiriladi.


🗓 26-aprel va 2-may kuni
⏱️ Soat 09:30 dan 14:00 gacha

📞 Murojat uchun:
+99894-504-98-48

📍Manzil:
Mingbuloq tumani, Birlashgan MFY, Bog'i Eram ko'chasi 72-uy

📍Joylashuv 👈

@yangicha_mingbuloq


​​ОҒРИҚГА ҚАРШИ 4 ТА МАХСУЛОТ

Тиш оғриғи Қалампирмунчоқ (3-4 донасини чайнаб оғзингизда ушлаб туринг);

Ошқозон санчиқларида Балиқ (денгиз балиғини кун ора истеъмол қилиб туриш лозим);

Менструал оғриқлар Йогурт (400г дан хар куни истеъмол қилиш лозим);

Белдаги оғриқлар Узум (хар укни 300г дан истеъмол қилиш лозим)

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

@yangicha_mingbuloq


ШОЛҒОМ КЎЗ НУРИНИ ТИКЛАЙДИ

– Йигирма йилча муқаддам кўзим хиралашиб ҳатто 3,5 гача кўзойнак тақишга мажбур бўлган эдим

– Кейин кўз нуримни яхшилаш учун ҳар куни наҳорда 1та шолғом пишириб едим. Кечқурун ётишдан олдин кўзимга бармоқ учида озгина сурма суриб ётдим. Муолажадан кейин бир неча кун ўтгач, кўз ойнагимни бутунлай ташладим

🪞Мана йигирма йилдирки ,энг майда харфларни ҳам бемалол ўқийман

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

@yangicha_mingbuloq


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🥛 Сигир сутидан 8 баравар кўп калцийга эга сут.

• Тоза ичимлик суви ёки қайнатиб совитилган сув - 1 стакан. Кунжут - 2 ош қошиқ

Бундай сут калций, магний, темирга бойлиги билан суяклар учун жуда фойдали ҳисобланади. Сигир сутидан минг баробар минералларга бой ҳисобланади. Албатта тайёрлаб ичинг.

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

@yangicha_mingbuloq


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Иммунитети тушиб холсиз қувватсиз бўлиб юрганлар учун мазали рецепти

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

@yangicha_mingbuloq


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рак касаллигини олдини олувчи махсулот хақида билармидингиз?

✍️ Гречка таркибидаги кварцетин моддаси имунитетга қўшилиб рак хужайраларининг ривожланишини олдини олади...

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

@yangicha_mingbuloq


😴Нечи ёшда қанча ухлаш керак?

🛏 Олимлар инсон ёшига қараб қанча ухлаш кераклигини ҳисоблаб чиқди:

🔸Янги туғилган чақалоқлар (3 ойгача) 14-17 соат
🔸Чақалоқлар (4-11 ой) 12-15 соат
🔸1-2 ёшли болалар 11-14 соат
🔸Мактабгача ёшдаги болалар (3-5 ёш) 10-13 соат
🔸Мактаб ёшдагилар (6-13 ёш) 09-11 соат
🔸Ўсмирлар (14-17 ёш) 08-10 соат
🔸Катталар (18-65 ёш) 07-09 соат
🔸65 ёшдан ошган катталар 07-08 соат


❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

@yangicha_mingbuloq


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Энди банкка бормасдан 2 минутда банк пластик картасини ўзингиз олсангиз бўлади

@yangicha_mingbuloq


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Тезкор

Ҳозиргина Туркияда даҳшатли зилзила содир бўлди 😨

⚡️Туркияда кучли ер силкиниши рўй бергани айтилмоқда — 5-6 балл атрофида бўлгани хабар қилинмоқда.

@yangicha_mingbuloq


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Тезкор
Пропан нархи деярли 4000 сўмгача тушиб кетибди.

Пропанда юриш нархи деярли метан нархига тенг бўлиб қолди.

Яқинларга юбориб қўямиз.

@yangicha_mingbuloq


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❄️“Қамчиқ”да яна қор ёғишни бошлабди

А373 автомобиль йўлининг 142—160 км.лар оралиғида қор ёғмоқда, деб хабар берди Автомобиль йўллари қўмитаси.

Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Кўрувчанлик даражаси 1000 метр.

@yangicha_mingbuloq


Қирғизистонга полиетилен пакетларни олиб кириш ярим йилга тақиқланиши мумкин

Мамлакат иқтисодиёт ва савдо вазирлиги тегишли таклифни берди. Ҳозирда у жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Тақиқ аҳоли саломатлигини сақлашга ва экологик тоза муқобилларни ишлаб чиқишни рағбатлантиришга қаратилган.

@yangicha_mingbuloq


7488105.pdf
1.4Mb
❗️Энди давлат - ўзбек тилини билмаганлар мактабни битира олмайди!

Ҳилола Умарованинг буйруғига асосан Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Яшасин, она тилим!

@yangicha_mingbuloq


🇺🇿🤝🇷🇺 Самарқандда Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари учрашуви бошланди

Учрашувда сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга масалалар юзасидан фикр алмашилмоқда, дея хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

@yangicha_mingbuloq

18 last posts shown.