Xorazm viloyati OITSga qarshi kurashish markazi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


Официальный канал телеграм Хорезмского областного центра по борьбе со СПИДом.
Хоразм вилояти ОИТСга
қарши кураш марказининг
Телеграммдаги расмий канали
Ишонч тел.:
+99899 500-10-03
+99862 225-28-91
Мурожаат учун: @Vrach_maslahati
Веб-сайт: www.xvoits.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 ✏️✏️✏️

Президентимизнинг тегишли Фармонига биноан, Асилбек Анварович Худаяров Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram








Urganch Innovatsion Universiteti talabalari o‘rtasida “1-dekabr-Butunjahon OITSga qarshi kurashish kuni” munosabati bilan “Sog‘lom hayot sari birgalikda!” shiori ostida targ‘ibot tadbiri o‘tkazildi. Tadbirda Xorazm viloyati OITSga qarshi kurashish markazi mutaxassisi A.Y. Qo‘chqarov tomonidan “OIV infeksiyasi profilaktikasi” mavzusida ma’ruza qilindi va talabalar tomonidan berilgan savollarga javob berildi. Tadbir yakunida OIV infeksiyasi profilaktikasiga doir bukletlar tarqatildi.








20.11.2024 y. kuni Jaloliddin Manguberdi nomidagi harbiy akademik litseyi o‘quvchilari o‘rtasida “1-dekabr-Butunjahon OITSga qarshi kurashish kuni” munosabati bilan “Sog‘lom hayot sari birgalikda!” shiori ostida targ‘ibot tadbiri o‘tkazildi. Tadbirda Xorazm viloyati OITSga qarshi kurashish markazi mutaxassisi B.B.Xodjaxanova tomonidan “OIV infeksiyasi profilaktikasi” mavzusida prezentatsiya qilindi va talabalar tomonidan berilgan savollarga javob berildi. Tadbir yakunida OIV infeksiyasi profilaktikasiga doir bukletlar tarqatildi.










19-noyabr kuni Urganch Davlat universiteti Ijtimoiy-iqtisodiy fanlar fakulteti Tarix yo'nalishi talabalari o‘rtasida “1-dekabr-Butunjahon OITSga qarshi kurashish kuni” munosabati bilan “Sog‘lom hayot sari birgalikda!” shiori ostida yoshlar o‘rtasida targ‘ibot tadbiri o‘tkazildi. Tadbirda Xorazm viloyati OITSga qarshi kurashish markazi shifokori B.В.Xodjaxanova tomonidan “OIV infeksiyasi profilaktikasi” mavzusida ma’ruza o‘qildi va OIV infeksiyasi profilaktikasiga doir bukletlar tarqatildi.


Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Суяк тўқималарига қандай қилиб инфекция тушади?

🔎 Суякнинг йирингли шамоллаши ҳақида эшитганмисиз? Бу патология тиббиётда остеомиелит деб аталади. Хасталик инфекцияларнинг суяк тўқималарини зарарлаши билан кечади...

➡️ Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов ушбу касаллик аломатлари, сабаблари, асоратлари, ташхислаш ва даволаш усуллари ҳақида маълумот берди.

💬 — Остеомиелитда суяк тўқимасининг барча элементлари (суяк тўқимаси —остит, кўмиги — миелит, пардаси — периостит ва атроф тўқималар) яллиғланиши кузатилади, — дейди мутахассис. — Хасталик кўпинча одам скелети ғовак суякларининг бўғимга яқин жойида учрайди. Бунга йиринг ҳосил қилувчи микроблар, масалан, стафилококк, стрептококк сабаб бўлади.


🔬 Инфекциялар суяк тўқимасига қандай тушади? Улар организмнинг турли нуқталаридаги йиринг ўчоғи, масалан, чипқондан, яллиғланган муртак безларидан, янги туғилган болаларда инфекция тушган киндикдан қон оқими билан келиши мумкин. Баъзида яллиғланиш сил, захм касалликлари оқибатида ҳам пайдо бўлади.

💉 Шу билан бирга, совуқда узоқ қолиб кетиш, операция чоғида суяк тўқималарига инфекция тушиши, жароҳатлар ўз вақтида даволаманмаслиги, суяклар очиқ синганида, очиқ яралар ифлосланиши бу дардга йўлиқиш эҳтимолини оширади.

Хасталикнинг ўткир гематоген остеомиелит тури одатда 8-17 ёшда рўй беради. У кўпинча бадан совқотганда ёки лат еганда тўсатдан бошланиши мумкин.

🌡 Бемор жунжикиб, ҳарорати 39-40 даражагача кўтарилади, пульси тезлашади, кўз олди қоронғилашиб, ухлай олмайди, алаҳлайди. Сўнгра яллиғланган суяк оғрийди, устидаги тери шишиб, қизаради. Йиринг ёриб чиққанда эса ҳарорат пасайиб, беморнинг аҳволи яхшиланади.


📌 Остеомиелит оқибатида суяклар деформацияси, сохта бўғимлар ҳосил бўлиши ҳам амалиётда кузатилади.

🩺 Шу билан бирга, остеомиелит тез-тез қайталанувчи хасталикдир. Бу жараёнда асоратлар одам танасининг бутун аъзоларига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Оқибатда бўғимлар, асаб тизими, қон томирлари, юрак, буйрак, жигар ва бошқа юмшоқ тўқималарда ўзгаришлар юзага келади.

➡️ Остеомиелитга учраган найсимон суякларда паталогик синиш, суяк тўқимасининг чириши, ўсишдан тўхташи каби ҳолатлар шаклланиши хавфи ҳам мавжуд.


‼️ Агар бемор касаллик бошланганини дарҳол сезиб, вақтида даволанса, асоратларсиз соғайиб кетади. Аммо суяк емирилиб, йиринг қонга тарқалган бўлса, сезиларли асоратлар қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️ЖССТ: Дунёда қизамиққа чалиниш ҳолатлари 20 фоизга ортган

📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича 10,3 миллион беморда қизамиқ касаллиги аниқланган. Хавотирли жиҳати, бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 20 фоиз юқори.


💉 Экспертларнинг хулоса қилишича, хасталаниш ҳолатлари сони кескин ортиши болалар қизамиққа қарши вакциналар билан етарли даражада қамраб олинмаётгани оқибатидир.

🔎 Масалан, мазкур патология профилактикаси учун икки дозали вакциналар қўлланилади. Бироқ 2023 йилда дунё бўйича 22 миллион нафардан ортиқ ўғил-қиз биринчи босқичда эмланмаган. 83 фоиз бола вакцинанинг биринчи дозасинигина қабул қилган бўлса, фақат 74 фоиз ўғил-қиз тавсия этилган иккинчи дозани олган.

📍 Оқибатда ўтган йили Африка, Шарқий Ўрта ер денгизи, Европа, Жануби-Шарқий Осиё ва Ғарбий Тинч океани минтақалари мамлакатларида қизамиққа чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада кўпайган.


📌 Шу туфайли 2023 йили ушбу хасталик қарийб 107,5 минг инсоннинг ҳаётига зомин бўлди. Уларнинг аксарияти беш ёшгача бўлган болалардир.

‼️ Шундан келиб чиқиб, ЖССТ тегишли ҳукуматларни болалар ўртасида ушбу касалликка қарши эмлаш қамровини оширишга чақирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Президент тиббий хизматлар сифатини ошириш, ажратилаётган маблағлар ўз эгасига етиб боришини таъминлаш учун мажбурий тиббий суғурта тизимини албатта қонун билан мустаҳкамлаб қўйиш вақти келганини таъкидлади

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси │ Ниқоб тақинг!
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Туркиянинг Памуккала университети профессори, хирург Onur Birsen 18-22 ноябрь кунлари вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида қорин бўшлиғидаги мураккаб жарроҳлик амалиётларини (семизлик ва қандли диабет, жигар ва ўт йўллари, ошқозон ичак касалликларида) юқори технологик, каминвазив, кесмаларсиз бажаради ва консультациялар ҳамда тиббий кўрикларни амалга оширади. Операциялар, консультация ва тиббий кўриклар мутлақо бепул. Операцияга тайёргарлик кўриш ва консультацияга навбат олиш ҳамда қўшимча маълумотлар учун
☎️ +99891 992 2277 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

📍 Манзил: вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази


Urganch tuman tibbiyot birlashmasi va unga qarashli oilaviy poliklinika mudirlari, shifokorlar va o‘rta tibbiyot xodimlari o‘rtasida 5-7 noyabr kunlari "Havfsiz tibbiy muolaja" tadbirlari doirasida OIV infeksiyasi profilaktikasi bo‘yicha targ‘ibot tadbirlari o‘tkazildi.


Forward from: Respublika OITSga qarshi kurashish markazi-Rasmiy kanali
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Poytaxtimizda Mass-media fondi, UNAIDS hamda Respublika OITSga qarshi kurashish markazi bilan hamkorlikda jurnalist va blogerlar uchun "Stereotipsiz OIV: jamiyatda OIVga nisbatan stigmani kamaytirishda OAVning roli" mavzusida Infokiosk tadbiri o‘tkazildi.

Respublika OITSga qarshi kurashish markazi

20 last posts shown.