🇺🇿 Xudud Uz 24 🇺🇿


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


Республикамизнинг энг сўнги ва қайноқ хабарлари Xudud Uz 24 каналида!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


❗️Тадбиркорларни электрдан қарзи учун тармоқдан узишни тўхтатиш режалаштирилмоқда.

Президент фармонига кўра, энди тадбиркорларнинг электрдан қарзи борлиги учун тармоқдан узиб қўйиш амалиётидан воз кечилиши мумкин.

Президент имзолаган янги фармонга кўра, жарималарга муқобил сифатида бўлиб-бўлиб тўлаш механизми жорий этилади. Бу, хусусан, бизнес фаолиятини қийинлаштирмаслик учун амалга оширилади.

Бундан ташқари, тадбиркорлар корпоратив картадан мобил иловалар орқали тўловлар қилиши мумкин бўлади. Табиий газ ва электрдан фойдаланиш ҳисоблари ҳам онлайн режимда қулай тарзда назорат қилинади.

Қонун лойиҳаси 2025 йилнинг мартигача ишлаб чиқилиши режалаштирилган.👇

👉 @xududuz24


🚗2024 йилда Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилди?

Статистика агентлигига кўра, ўтган йили энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар:

🔸Cobalt – 164 887;
🔸Damas – 101 912;
🔸Lacetti-Gentra – 12 837;
🔸Tracker – 45 918;
🔸Onix – 41 661;

Бундан ташқари, KIA, Chery, BYD, Haval ва Lada автомобиллари ҳам ишлаб чиқарилган.

👉 @xududuz24


#Дахшат
⚡️Она 8 ёшли ўғлини жазолаш мақсадида қўлини куйдирди

Болалар омбудсманига кўра, 33 ёшли аёл ўтган йил 30 октябрда куни 8 ёшли ўғли уйдаги ширинликларни рухсатсиз егани учун уни жазолаш мақсадида бармоқлари ораси ва танасининг айрим жойларига пахта тиқиб, ёққан.

Натижада бола 1 ва 2-даражали куйиш жароҳатларини олган.

Олмалиқ шаҳар ИИБ онага нисбатан жиноят иши қўзғатди. У яширингани сабабли қидирувга берилган ва 7 феврал куни қўлга олиниб, суд қарори билан қамоққа олинган.

👉 @xududuz24


⚡️ Шовотда профилактика инспектори эри Россияда бўлган аёлнинг уйида ушланди

Профилактика инспектори 31 январ тунда аёлнинг уйида бўлган вақтида эрнинг қариндошлари томонидан ушлаб олинган. ИИВ ушбу ҳаракатлари учун ходимни ички ишлар органлари сафидан бўшатиш масаласи кўриб чиқилаётганини билдирди.

👉 @xududuz24


Аксириш пайтида бурнингизни асло ёпманг.

☑️Аксириш пайтида чиқадиган ҳаво тезлиги 120 м/с.га етиши мумкин.

☑️Шунинг учун ҳеч қачон бурнингизни ёпиб, аксиришни ушлаб туришга уринманг - бу қулоқ пардасини ёриб юбориши мумкин.

❗️Яқинларга ҳам улашинг

👉 @xududuz24


⚡️Илон Маск «Озодлик радиоси» ва «Америка овози»ни ёпишга чақирди

«Ҳа, уларни ёпинг. Европа энди озод (бўғувчи бюрократияни ҳисобга олмаганда). Уларни энди ҳеч ким тинглаётгани йўқ. Бу шунчаки ўзи билан гаплашаётган ақлдан озган радикал сўлчилар бўлиб, улар америкаликларнинг солиқларидан йилига 1 миллиард долларни сарф қилмоқда», деб ёзди миллиардер Х саҳифасида.

👉 @xududuz24


🇰🇵 Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат ядровий кучларини янада ривожлантириш ниятида эканини айтди.

Шунингдек, у КХДР халқи ва армияси Россия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда доимо уни қўллаб-қувватлашини айтди.

👉 @xududuz24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Сербия президенти автомобили ғилдираги ҳаракат вақтида чиқиб кетди

Видеода аввал қўриқчилар тушиб, автомобилни кўздан кечирганини, сўнг президент тушганини кўриш мумкин.

Бунга нима сабаб бўлгани ваколатли органлар томонидан аниқланади.

👉 @xududuz24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Гулнора Каримованинг биографияси...

Сиз эшитган ва эшитмаган фактлар

👉 @xududuz24


#Диққат
🇺🇿🇷🇺Ўзбекистон фуқаролари Россияда ишлаш учун уйда рус тилидан имтиҳон топширишлари мумкин бўлади

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Россияда яшаш ва ишлаш учун рухсатнома (патент) олиш мақсадида рус тили бўйича имтиҳонни ўз юртларида топширади.

Рус тили бўйича имтиҳонни Ўзбекистоннинг ўзида жойлашган миграция марказларида топшириш кутилмоқда.

👉 @xududuz24


⚡️⚡️Шарманда! Тошкентда прокурорнинг катта ёрдамчиси «таблетка» билан ушланди

Тошкент вилояти Зангиота туманида Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси 50 дона «Зардекс» кучли таъсир қилувчи дори воситаси билан қўлга тушди.

👉 @xududuz24


МХХ собиқ терговчиси қамоқхонада 4та бармоғидан айрилди

Абдураҳмон Ташановнинг ёзишича, МХХнинг собиқ терговчиси, лавозимида ишлаган пайтида даҳшатли қилмишларни содир этгани айтиладиган Нодир Тўрақулов 22-сонли колониядаги цехда эҳтиётсизлик ортидан 4 та бармоғидан ажралган.

👉 @xududuz24


❗️Тошкентда тун-у кун ишлайдиган кўчалар сони янада кўпайтирилади

Жумладан, Олмазор туманидаги 17 та кўчадан ўтган 7,3 километр узунликдаги йўлни гастрономик кўчага айлантириш лойиҳаси маъқулланган. Ушбу кўчада 250 та савдо ва сервис объектлари ташкил қилиниб, камида 1,5 минг иш ўрни яратилади.

Президент иштирокидаги йиғилишда, пойтахтдаги яна 26 та кўчани туну-кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантириш, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталарини мингтага кўпайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

👉 @xududuz24


#диққат

‼️Россияда бугундан бошлаб полиция мигрантларни маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун мамлакатдан чиқариб юбориш ҳуқуқига эга бўлди

Ушбу қонун 2024 йил август ойида қабул қилинган ва 2025 йил 5 февралдан кучга кирди. Илгари чет эл фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориш ҳуқуқи фақат судга ва чегара хизматига (киришда) берилган эди.

Россиядаги танишларга юборамиз.


👉 @xududuz24


🇺🇿 🇰🇿 Ўзбекистон Қозоғистонга 2025 йилда 16 млрд. куб метр сув ажратади

Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ва Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитов бу борада келишувга эришди.

Вазирлар Қозоғистоннинг Туркистон ва Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти фермерларининг сув таъминотини яхшилаш имконини берувчи каналларни биргаликда таъмирлашга келишиб олдилар.

👉 @xududuz24


#диққат

⚡️Армияга хизматга навбатдаги чақирув бошланди


Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган чақириқ ёшидаги ўзбекистонликлар чақирилади.

Армияга бормоқчи бўлиб юрган ёшларга юбориб қўямиз!

👉 @xududuz24


Андижонда 13 ёшли қиз билан жинсий алоқани сотиб олмоқчи бўлган эркак 5 суткага қамалди

Андижон вилоятининг Асака шаҳрида суд маҳаллий фуқарони пул эвазига 13 ёшли қиз билан яқин алоқада бўлишга уринганликда айблаб, беш суткага маъмурий қамоққа олишга ҳукм қилди.

Унинг рафиқаси 750 минг сўм жаримага тортилган.

👉 @xududuz24


❗️Айтишларича, Банк раҳбарлари ишдан олиниши кутилмоқда

Маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар сабабли банк бошқарувчиларига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши кутилмоқда. Жумладан, бир неча банкларнинг бошқарувчилари, вилоят бошлиқлари лавозимидан озод этилиши мумкин.

☑️ Ишдан олиниши кутилган банк бошқарувчилари:
▪️Халқ банки – 7 нафар
▪️Агробанк – 7 нафар
▪️Микрокредитбанк – 7 нафар
▪️Алоқабанк – 6 нафар
▪️Ўзмиллийбанк – 4 нафар
▪️Бизнесни ривожлантириш банки – 4 нафар
▪️Ўзсаноатқурилишбанк – 3 нафар
▪️Туронбанк – 2 нафар
▪️Асакабанк – 1 нафар

☑️Бошқа чоралар:
🔸 Марказий банкнинг Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиши кутилмоқда.
🔸 Навоий ва Сирдарё вилоятлари бош бошқармалари раҳбарларига ҳайфсан эълон қилиниши мумкин.

📢 Бу чоралар маҳаллабай ишлаш тизимидаги масъулиятсизлик ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилади.


👉 @xududuz24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#диққат

❗️Жарима баллари кучга кирмаган

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 1-февралдан қоидaбузар ҳайдовчилар учун балли система ишга тушиши хақидаги хабарлар хақиқатга тўғри келмади.

👉 @xududuz24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#билиб_олинг

❗️Ҳайдовчилик гувоҳномасига имтихон топшириш жараёнида 70-80% ўқувчилар ушбу саволга нотўғри жавоб беришмоқда

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олмоқчи бўлган танишларга юбориб қўямиз!
@xududu24

20 last posts shown.