Миллий гвардия ходимлари томонидан табиатга 487 миллион сўм зарар етказган "браконьерлар" ушланди
"Қўриқлаш" бош бошқармаси "Айдар-Арнасой" кўллар тизимини муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан кўллар ҳудудида патруллик вақтида ноқонуний балиқ овлаётган 2 нафар фуқаролар қўлга олинди.
Дастлабки суриштирувлар давомида ушбу фуқаролар Арнасой туманида истиқомат қилувчи С.М ва С.С.лар эканлиги, уларнинг ёнида 145 кг балиқ маҳсулотлари ҳамда ов қилиш анжомлари борлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш учун суд органларига юборилди.
Маълумот учун: ҳодиса оқибатида табиатга 487 миллион сўм зарар етказилган.
➥#ТАРҚАТИНГ
ХОРАЗМ ХАБАРЛАРИГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇🏼 ➥
https://t.me/+8zrMpMGhdG4yMzA6