Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Кимки намозни муҳофаза қилса, қиёмат кунида у учун (намози) нур, ҳужжат ва нажот бўлади. Кимда-ким уни муҳофаза қилмаса, унга нур ҳам, ҳужжат ҳам, нажот ҳам бўлмайди ва у қиёмат кунида Қорун, Фиръавн, Ҳомон ҳамда Убай ибн Халафлар билан бирга бўлади».
(Имом Аҳмад ривояти).
Айрим уламолар айтишларича, «Намозни тарк этган кимса ана шу тўрт малъун билан бирга қайта тирилади. Чунки уни намоздан ё молу давлати, ё мулк-салтанати, ё вазирлик-мансаби ва ё тижорати машғул қилган.
Кимки намоздан молу давлати сабабли машғул бўлса, у Қорун билан бирга тирилади.
Кимки намоздан мулк-салтанати сабабли машғул бўлса, у Фиръавн билан бирга тирилади.
Кимки намоздан вазирлик – мансаби сабабли машғул бўлса, у Ҳомон билан бирга тирилади.
Кимки намоздан тижорати сабабли машғул бўлса, у Маккадаги кофирларнинг тижоратчиси билан бирга тирилади».
Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу жароҳатланган вақтларида:
«Эй амирал мўминин, намоз (яъни, намозни ўқиб олинг)», дейишди. Шунда у зот розийаллоҳу анҳу: «Ҳа, тўғри. Намозни зое қилган бирон бир киши учун Исломда насиба йўқ», дедилар-да намозни ўқидилар. Жароҳатларидан эса қон оқиб турарди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Намозни тарк этмагин. Зеро, кимки намозни қасддан тарк этса, дарҳақиқат, ундан Аллоҳнинг зиммаси (ҳимояси) соқит бўлади».
(Табароний ривояти).
Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram
Чатда Фикир К,олдириш