Xolis.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Олим Ходжамов расмий канали

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Мўминнинг гапи ҳикмат, сукути тафаккур, назари ибрат ва амали яхшиликдир. Агар шундай бўлсанг, ҳали ҳам ибодатда экансан.

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш👇
https://t.me/Ahli_ilmlarning_Hikmatli_Suzlari?livestream


#Биласизми

Энг биринчилар

• Зилзилага оид биринчи асар Дамашқийнинг (вафоти 1176) «Китоб-ул-залзала» асаридир. Кейинчалик ўн бешинчи асрда ёзилган Жалолиддин Суютийнинг машҳур «Кашф уз-залзал ал-васфил-залзала» китобидан бошқа сейсмологияга доир асар бўлмаган.
• Аммор ибн Али ўн биринчи асрда биринчи марта кўз пардаси жарроҳлигини ўтказган.
• Абул Қосим Заҳравий Ғарбда замонавий жарроҳлик отаси, деб тан олинган, у жарроҳликда икки юз хил асбоб ишлатган. Олим туғишда қўллаган усул Ғарбда беш юз йил кейин жорий бўлди.
• Усмонли салтанат ҳукмдори Султон Муҳаммад Фотиҳнинг устози Оқшамсиддин (1389-1459) Пастордан тўрт юз йил аввал микробни кашф қилган.
• Умуртқа сили ва артрит (бўғимлар шамоллаши) касаллигини биринчи бўлиб аллома Абул Қосим аниқлаган, Потт эса ундан 700 кейин буларни «кашф этди».
• Дунёдаги биринчи ҳисоблаш машинаси 1623 йили олмон профессори Вилгелм Шиккард томонидан кашф қилинган. Аммо бу машина ҳақидаги маълумот фақат 1958 йилдагина маълум бўлди.
• «Ўлат» микробини топгани учун Р. Кочга Нобел мукофоти берилган, ваҳоланки бу микробни ундан 150 йил олдин Қамбур Восим (вафоти 1761 йил) топганди.
• Кунгабоқарнинг ватани Мексика. Уни ўн олтинчи асрда Оврупага олиб келиб экишган, Ўрта Осиёга эса уни ўн тўққизинчи асрда рус деҳқонлари тарқатишди.
• Инсоният лавлагидан икки минг йилдан буён фойдаланиб келган бўлса-да, ундан қанд олишни фақат 1747 йилга келиб петербурглик доришунос Константин Кирхов кашф этган.


БЕТАРАФ БЎЛМАНГ!
Мусулмон киши бетараф бўлмайди.
Мусулмон киши дунёда ҳодисалардан бир четда яшамайди.
Мусулмон киши дўстлари билан ҳодисаларни бунёд қилади, уларга асос солади. Бировлар асос солган ҳодисаларда иштирокчи бўлмайди. Ҳеч йўқса ўзининг фикрий ва эътиқодий йўлига эга бўлади.
Бетарафлик қуруқ ва арзимас инсонлар йўлидир. Ҳатто ҳайвонлар ҳам бетарафликни билмайди. Иброҳим алайҳис саломни ўтда ёқишганда калтакесак олов янада яхшироқ ёниши учун оловга пуфлаган экан. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни ўлдиришга амр қилганлар. Ё тарафдор бўласиз ёки қарши томонда бўласиз!

Ҳатто ўсимликлар ҳам бетарафликни билмайди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам масжидда бир хурмо тўнкаси устига чиқиб хутба қилар эдилар. У зотга минбар ясаб беришгач, хутбани минбарга чиқиб қиладиган бўлдилар. Тўнкани тарк қилдилар. Шавқнинг кучидан тўнкадан инграган овоз чиқа бошлади. Набий алайҳис салом минбардан тушиб уни қучоқладилар. У тинчланди.
Ҳадисларда келишича, Ғарқад яҳудийларнинг дарахтидир. Қиёмат яқин келиб мусулмонлар яҳудийларни қира бошлагач, улар тошлар ва дарахтлар ортига беркинар экан. Ҳамма тош ва дарахтлар ўз ортида яширинган яҳудийни айтиб берар экан. Фақат Ғарқад ўсимлиги айтмас экан.
Мана ҳатто ўсимликлар ҳам бетараф эмас. Тарафдор ёки қарши!

Ҳатто жамодотлар ҳам бетараф бўлмас экан. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Биз Уҳудни яхши кўрамиз, Уҳуд ҳам бизни яхши кўради!", деганлар. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам янги пайғамбар бўлганларида у зотга Маккадаги баъзи тошлар салом берар эди!

Бугун эса баъзи бир ақл ва виждон соҳиби бўлган инсон аталмиш зотлар: "Мен бетарафман!", демоқда!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


"Ким кўнгли синиқ инсонларга ёрдам берса, Аллоҳ таоло уни хавф-хатарлар ичидан қутқариб олади".
Ҳаётингизга бирор хатар соя солар экан, ўзингиз танимаган бирор қалби ўксиган инсонни хурсанд қилинг...


#Тезкор

Ўзбекистонда ҳозирча 12 та Умра компанияси 1 млн доллардан пул қўйиб янги ЛИЦЕНЗИЯ олди!

Булар билан танишиб олинглар:
1. “Иҳлос травел 1” МЧЖ; Андижон
2. “Юксак травел Аир” ХК; Фарғона
3. “Муҳташам травел” МЧЖ; Наманган
4. “Мусаффо туризм хизмати” МЧЖ; Наманган
5. “Рисола травел лух” МЧЖ; Наманган
6. “Хоразм умра жамияти” МЧЖ Хоразм
7. “Ҳикмат Умра Травел” МЧЖ; Тошкент
8. “Real Dreams” МЧЖ; Тошкент
9. “Travel with family” МЧЖ; Тошкент
10. “Sofa Marva tour” МЧЖ; Тошкент
11. “B2 Мanagement” МЧЖ; Тошкент
12. “Safar time exclusive” МЧЖ; Тошкент

❗️Огоҳ бўлинг! «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.

Хабарни Умрага бормоқчи бўлган яқинларга юбориб қўямиз.

Обуна бўлинг 👉 @ANDIJONLIKLAR


​​​​ЁШИ 35, 40, 50 ва ундан юқорига чиққанлар учун тавсиялар:

1. Йилда бир марта қон олдиргин (ҳижома), гарчи бирор касаллик ва дардинг бўлмаса ҳам.
2. Чанқоқлик ёки сувга эҳтиёж сезмасангда, доим сув ичиб юришга одатлан. Соғликка путур етишидаги асосий муаммо- танадаги сув етишмовчилигидир.
3. Дунёнинг иши зиммангда бўлса ҳам спорт билан шуғуллан. Пиёда юриш, сузиш ёки бирон турдаги спорт билан шуғулланиб, аъзоларни ҳаракатлантириб туриш лозим.
4. Овқатланишни камайтир. Одам боласи учун қаддини тутиб туришига бир неча луқма кифоя қилади. Овқатга жуда иштаҳа қўйиб, очкўзларча ейишни бас қил. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай емасдан ҳам қўйма, балки миқдорини озайтир.
5. Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қил. Бирор жойга боришни истасанг пиёда юриб бор. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга юриб боришни одат қил.
6. Ғазаб ва асабийлашишни тўхтат. Ишларга кўз юмиб, бепарвороқ бўлишга ҳаракат қил. Безовта бўлинадиган ишларга аралашаверма. Бундай қилишинг соғлигингга путур етказади ва кўринишингни хунуклаштиради.
7. Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўл. Ўзинг ва атрофингдагилар ҳаққини паймол қилма. Мол дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол дунёга хизмат қилиш учун эмас.
8. Бирор кишини деб нафсингни ҳасрат ва надоматга тўлдирма. Амалга ошира олмаган нарсангга ҳам афсус чекиб ўзингни койима. Ўзингни билмаганга солиб ол. Балки унутишга ҳаракат қил.
9. Тавозуъли ва камтар бўл. Мол дунё, мансаб, куч қувват ва нуфузинг такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади.
Тавозуълик – одамларни сенга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингни оширувчи фазилатдир.
10. Сочингга оқ оралаши ҳаётинг охирлаганини англатмайди. Балки, афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан, келажакка умид ва Аллоҳнинг зикрига машғуллик билан вақтингни ўтказ. Сафар қил ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўл.
11. Ҳеч қачон намозни қолдирма. Намоз, дунёда ҳамда мол дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган охиратда фойда келтирувчи қоғозингдир.

✅❗️Бу маълумотларни имкон борича бошқа гуруппаларга ҳам етказайлик! Аллоҳ рози бўлсин!

👉 @Zarur_maslahatlar


Men bir vositachiman.

Kitob muallifi 📗ADHAM SHARQOVIY
Ijroda 🎙BILOL ZOKIROV

Bizga qo‘shiling
👉@mutolaa571


#JUMA_MUBORAK

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram


АЁЛЛАРГА НАСИҲАТ

Жобир розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан ҳайит намозини ўқидик, азон ва қомат ўқилмасдан, хутбадан олдин намоз ўқий бошладилар. Кейин Билол розияллоҳу анҳуга эргашиб хутба ўқигани турдилар. Тақвога буюриб, тоат-ибодатга ташвиқ этдилар, инсонларга насиҳат қилдилар. Кейин масжид орқасидаги аёлларнинг ёнига бориб: “Садақа беринг, чунки кўпингиз дўзахнинг ўтинисиз!” деб панд-насиҳат қилганларида ёноқлари қизарган бир аёл ўрнидан турди ва: “Эй Аллоҳнинг Расули, нега кўпимиз дўзахга ўтин бўламиз ?” деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом бунга жавобан шундай марҳамат қилдилар: “Чунки сиз жуда кўп нолийсиз, эрингизнинг неъматларини кўрмайсиз”. Шунда аёллар зираклари ва узукларини Билолнинг кийимига қўйиб садақа бера бошлади.

📖 “Ҳикматлар хазинаси” китобидан

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
Ибрат излаганга — ибратдир дунё


ҲАССОС ҚАЛБ
Ҳаёт бу курашдан иборат экан. Ҳиссиёт соҳиблари аксар ҳолатда узоқ яшамас экан...
Киндий шоир Абу Тамом ҳақида шундай деган эди:
"Бу киши узоқ яшамайди. Чунки у қалбидан ёнади, юрагини парчалайди!".
Дарҳақиқат, Киндийнинг фиросати рост чиқди. Абу Тамом ўзини-ўзи адо қилди. Қирқ уч ёшида вафот қилди!
Ўткир қилич ўз қинини еганидек унинг ҳассос қалби танасини еб битирди!
-----------
Баъзан бетаъсирларга ҳавасим келади!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Пайғамбар Юсуф алайҳиссалом зиндонга тушганларида у киши билан бирга яна икки йигит ҳам бор эди. Юсуф алайҳиссалом уларнинг орасидаги энг покизаси эдилар. Шунга қарамасдан зиндондан иккисидан кейин кечикиб чиқдилар.

Фазилатли бўлишларига қарамасдан зиндонда бир неча йил қолиб кетдилар. Йигитларнинг бири хизматчи бўлиш учун зиндондан чиқди. Иккинчиси осилиш учун у ердан чиқди.

Юсуф алайҳиссалом зиндондан чиқишни узоқ вақт кутдилар. Оқибатда зиндондан чиқиб Мисрнинг вазири бўлдилар.

P.S.: Орзу умидлари амалга ошиши кечикаётганлар билиб қўйишсин! Аллоҳ бир нарсани олиб қўйса, ҳикматга асосан олиб қўяди. Бир нарсани қолдирса, раҳматига биноан қолдиради. Бир нарсани кечиктирса, неъматни кўпайтириш учун кечиктиради. Шундай экан, Аллоҳга бўлган гумонингизни чиройли қилинг!

https://t.me/Ishqim_Sen


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#xabar #yil #elon
📢 2025 йил юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди

🟢Бугун, 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

💬 Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

🗣Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.


Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Arab tilidagi kun hikmati

Imom Buxoriy 10 yoshga yetganlarida Rosululloh ﷺ hadislaridan 70 mingtasini yod olgan edilar. Mashhur “Sahihul Buxoriy” asarlarini taʼlif qilishga kirishganlarida esa, yod olgan hadislarining soni 600 mingtaga yetgan edi.

📖 Arab ijtimoiy tarmoqlaridan.


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
​​АЁЛ КИШИНИ КАФАНЛАШ
#жаноза

❓1454-CАВОЛ: Аёлларни шариатимизга мувофиқ кафанлаш ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аёл кишини кафанлашдаги суннат бешта кийимдир: Диръ (кўйлак), химор (рўмол), изор (лозим), лифофа (бошдан оёққача марҳумани ўрайдиган мато), хирқа (кўкрак қисмига боғланадиган мато). Кафанлаш учун энг камида учта кийим: изор, лифофа ва химор ишлатилади. Бу кифоя кафанидир.
Диръ (кўйлак) - бўйин тагидан, то оёқ остигача ўрайдиган мато, енгсиз ва ямоқсиз.
Изор – лозим маъносида бошнинг тепасидан, оёқ остигача бўлган мато, тириклар изори эса белдан пастига кийиладиган кийим туридир.
Лифофа – изор сингари лекин, кафанликни тугиб қўйиш учун тепа ва паст тарафлардан бироз ортиқроқ бўлади.
Химор – марҳуманинг бошини ўрайдиган мато, рўмол.
Хирқа - марҳуманинг кўкрагини ўраб қўядиган мато. Хирқа аёлнинг кўкрак қисмидан киндигигача ёки оёғигача етадиган бўлиши керак.
Кафанлашнинг кўриниши ҳақида Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
أَمَّا الْمَرْأَةُ فَيُبْسَطُ لَهَا اللِّفَافَةُ وَالْإِزَارُ وَاللِّفَافَةُ فَوْقَ الْخِمَارِ وَالْخِرْقَةُ تُرْبَطُ فَوْقَ الْأَكْفَانِ عِنْدَ الصَّدْرِ فَوْقَ الثَّدْيَيْنِ وَالْبَطْنِ كَيْ لَا يَنْتَشِرَ الْكَفَنُ بِاضْطِرَابِ ثَدْيَيْهَا عِنْدَ الْحَمْلِ عَلَى السَّرِيرِ ، وَعَرْضُ الْخِرْقَةِ مَا بَيْنَ الثَّدْيِ وَالسُّرَّةِ هَكَذَا ذَكَرَ مُحَمَّدٌ فِي غَيْرِ رِوَايَةِ الْأُصُولِ وَيُسْدَلُ شَعْرُهَا مَا بَيْنَ ثَدْيَيْهَا مِنْ الْجَانِبَيْنِ جَمِيعًا تَحْتَ الْخِمَارِ ، وَلَا يُسْدَلُ شَعْرُهَا خَلْفَ ظَهْرِهَا
“Аёл кишининг кафани қуйидагича ёзилади: навбат билан лифофа, изор (диръ). Лифофа рўмолнинг устида бўлади. Хирқа марҳумани тобутда кўтарганда кўкраги қимирлаб, кафан очилиб кетмаслиги учун барча кафанлар устидан кўкрак ва қоринга боғланади. Хирқанинг кенглиги кўкрак ва киндик ўртасида бўлади. Имом Муҳаммад Усул ривоятидан бошқасида шундай зикр қилган. Марҳуманинг сочи икки томондан кўкраклари ўртасига қўйилади. Улар рўмолнинг остида бўлади. Сочи орқасига ташланмайди” (“Бадоиус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳомиладор аёлларга зарурий маҳсулот - Ҳурмо. Кўз ёриш жараёнини енгиллаштиради ва тезроқ дармонга киришга ёрдам беради.


♻️_Яқинларга хам юборамиз❗️
═══════════════════

*Фойдали каналга обуна бўлинг
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
*✅
@Zarur\maslahatlar | хар куни янги маслахатлар


O‘rningizdan qimirlamanglar!

Kitob muallifi 📗ADHAM SHARQOVIY
Ijroda 🎙BILOL ZOKIROV

Bizga qo‘shiling
👉@mutolaa571


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ish vaqtida namoz oʻqish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@FotihaUz


Forward from: ANDIJON DURDONALARI
🏚️ Арқом бин Арқом розияллоҳу анҳунинг ҳовлилари ўрни.

Арқом бин Арқомнинг уйлари Сафо тоғи олдида бўлган эди.
Набий алайҳис-салом даъватнинг илк Макка даврида дастлабки мусулмонлар билан ушбу уйда махфий жамланиб уларга Қуръон ва ислом таълимотларини ўргатар эдилар.
Ушбу уй ўрни тарихий белги сифатида масжидул ҳаром эшиги ўрнида Арқом бин Арқом номи билан мангу турибди.


Уйингиздан телевизорни олиб ташлайдиган вақт келди.

Хўш нимага?

Чунки оилангизда ўғил ва қизингиз бор, тўғрими?

Беъмани бўлмаган бирон кўрсатув, шоу, реклама ва сериал қолдими?
Сериалларни аслан ёмон кўраман, чунки сиз билмайдиган оламга олиб киради, асабингизни ейди. Маиший муаммолар (қайнона, келин, овсин, “ўйнаш”) каби мавзулар чайналавериб на қадрияти на ори қолмади.

Ҳа айтганча, ўйнаш мавзуси.
Ўзбекнинг хонадонига кириб борган ўзбек сериаллари гўё оддий ҳаёт тарзига айланиб улгурди.

Тўй.
Тўйгача қиз бошқа билан, йигит бошқаси билан юрган бўлади, тўйидан кейин бир- биридан қониқиш бўлмай, эски ўйнашлари билан давом этади.

Қайнота келинга кўз тикади
Она ўғлини келиндан рашк қилади.

Қайноға ака ё укани хотинини аврайди.
Ҳой яхшилар. Миллатингиз ботиб кетдику.

Яқинда қишлоқда бир воқеа бўлибди. Иккита болалик аёл бошқаси билан кун кўриб юраверган, эри Россияда муҳожирликда. Қаранг бу сиз учун кичик нарсами, бутун бошли оилани ботиллиги, бузилиши Чунки бу каби “кўнгилхушлик”ка ўргатаётган дажжол бу ТВ экранларидир!

Рекламаларида эса ҳали йўқ касалликларни дорилари бор. Миянгизга бу рекламалар шифодан олдин касалликни олиб келиб, жойлайди, қарабсизки ҳар икки қадамни бирида очилган аптекага югураверасиз.

Хотинлар ишлатадиган “нозик нарса” ларни энди уч ёшлик ўғлиз ҳам билади.

Пардалар кўтарилди...
Ишонинг сизни болаларингизга ТВ яъни ойнаи жаҳон ҳеч нима бермайди, балки уларни тарбиясини бузадиган, юзини очадиган жойга айланиб қолди.
Энг ёмони 70-80 ёшлик бувижонлар набираларини олдига ўтказиб бирга кўришяпти, шу бемазачиликларни.

Медиа бу пул ювиш ва бизнес ўчоғи, маънавиятга унинг алоқаси йўқ!

Тарбия ўчоғи уйни ўзидаёқ қулади, дарс кетди.

Илтимос ўзингиз ва оилангизни телевизордан қутқаринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Forward from: Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди

Йил номида белгиланган энг муҳим вазифалар бўйича давлат дастури ишлаб чиқилади.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

20 last posts shown.