Posts filter


"Камбағалликдан фаровон турмуш сари"

Қўргонтепа туман Кенгаши ходимлари тумандаги Навбахор МФЙ аҳолиси билан "Камбағалликдан фаровон турмуш сари" лойихаси асосида тарғибот тадбирини ўтказди.
Тадбирда ахоли томоркаларидан оқилона фойдаланиш, хар бир қарич ердан унумли фойдаланиш, томорқага бугундан бошлаб ишлов бериш тўғрисида йўл йўриклар берилди.
Махалла хамширалари тўғри овқатланиш, саломатликни мухофаза килишда кунда 5000 минг қадам юришнинг афзалликлари тўғрисида йиғилганларга тушунчалар берди. ✍️ У́зХДП Андижон вилоят  Кенгаши матбуот хизмати 
Kanalga ulanish👉https://t.me/xdpandijon


Эрта турмуш – келтирар ташвиш

Ўзбекистон ХДП Хонобод шаҳар кенгаши раиси Л.Мадалиев томонидан кутубхона марказида маҳалла фаол аёллари ўртасида "Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳни олдини олиш" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда оила жамиятнинг бир бўлаги, муқаддаслиги ва уни сақлаб қолиш эрта, айниқса, қариндошлар ўртасидаги никоҳларни олдини олиш, уларга чек қўйиш масаласида қизғин мулоқот бўлди.

Фаол аёллар бу мавзуда маҳаллаларда қизғин тарғиботларни олиб боришга келишиб олдилар. ✍️ У́зХДП Андижон вилоят  Кенгаши матбуот хизмати 
Kanalga ulanish👉https://t.me/xdpandijon


"ЎЗБЕКИСТОН-2030"  стратегияси 

ЎзХДП Хонобод шахар Кенгаши фаоли Эгамбердиева Хайитхон хамда Хонобод шахар фаол аёллари иштирокида Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида ахолининг томорка ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш оркали даромадларини ошириш чора-тадбирлари бўйича кўргазмали семинар ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30-январ кунги ПФ-16-сонли «Ўзбекистон-2030» стратегияси “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт" йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мазмун ва моҳияти хақида кенг тушунчалар берилди .Иштирокчиларга атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалалари, ижтимоий-иқтисодий йўналишларида 2025 йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар берилди.
✍️ У́зХДП Андижон вилоят  Кенгаши матбуот хизмати 
Kanalga ulanish👉https://t.me/xdpandijon


"ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДА"

Халқ депутатлари Қўрғонтепа туман кенгаши " 4- Устоз "сайлов округи депутати Ф.Кодирова "Депутат махаллада" лойихаси асосида округидаги махалла хонадонларида бўлди ва давлатимиз томонидан камбағалликдан чикариш борасида яратилаётган имкониятлар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борди. Уларнинг муаммолари ўрганилди ва айримлари жойида хал этилди. Қолган мурожаатларнинг мазмунига қараб тегишли ташкилотлар рахбарларига депутатлик сўрови юборилди ва депутат томонидан назоратга олинди. ✍️ У́зХДП Андижон вилоят  Кенгаши матбуот хизмати 
Kanalga ulanish👉https://t.me/xdpandijon


Халк депутатлари Кургонтепа туман Кенгаши депутати У.Мадаминов "Депутат маҳаллада" лойихаси асосида округидаги ногиронлиги бўлган,ижтимоий химояга мухтож ахоли хонадонларида бўлиб , уларни яшаш шароитларини ўрганди."Камбағалликдан фаровонлик сари"шиори остида округдаги махаллаларда яшовчи фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, имкониятига караб иссиқхона фаолиятини юритишга кўрсатмалар берди. Фукаролар ўзларига давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан мақбул йўналишни танлаб олиб иш бошлашларини билдирдилар. ✍️ У́зХДП Андижон вилоят  Кенгаши матбуот хизмати 
Kanalga ulanish👉https://t.me/xdpandijon


ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

🔰Ҳар бир фуқаронинг дард-у ташвиши билан яшаш, муаммоларига ечим топишда кўмаклашиш, маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юрган ҳолда турмуш шароитларини ўрганиш Ўзбекистон ХДПнинг  мақсадларидан биридир.

♻️Ўзбекистон Халқ демократик партияси Балиқчи туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги "Гўровон" маҳалла фуқаролари учун жамоатчилик қабули ташкил этилди.

Ўзбекистон ХДПдан Балиқчи туман кенгаши раиси Матлубахон Халилова ва туман Кенгаши депутати Гўзал Деҳқонова ҳар бир фуқаронинг муаммоларини бирма-бир тинглади ва ечимига алоҳида эътибор қаратди.

💠Қабулда маҳалла фуқаролари, фаоллар, аёллар ўз муаммо ва масалалари билан иштирок этдилар.

⚡️Фукаролардан ўндан ортиқ, турли мавзудаги мурожаатлар келиб тушиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Ечимини кутаётган мурожаатларни қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга депутатлик сўровлари юборилди.
✍️ У́зХДП Андижон вилоят  Кенгаши матбуот хизмати 
Kanalga ulanish👉https://t.me/xdpandijon


"ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДА"

Халқ депутатлари Бўстон туман кенгаши депутати Шавкатбек Мамаризаев Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида "Кўхинур" МФЙ да ахоли хонадонларида бўлиб,уларнинг муаммолари ўрганилди ва айримлари жойида хал этилди. Қолган мурожаатлар тегишли ташкилотлар рахбарларига ижро учун юборилди ва депутат томонидан назоратга олинди. ✍️ У́зХДП Андижон вилоят  Кенгаши матбуот хизмати 
Kanalga ulanish👉https://t.me/xdpandijon

7 last posts shown.