Жиззах шаҳридаги Заргарлик маҳалласи ҳудудида кўп қаватли уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш ишлари ўрганилди. Жиззах шаҳар Кенгашининг Қурилиш, коммунал, саноат ва транспорт доимий комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари – депутатлар Тошпулатов Б. ва Маматку́лов М. ушбу жараёнда иштирок этишди.
Текширув давомида бош пудратчи ташкилотлар –
"Мамажоновлар" МЧЖ ва
"Иштихон Транс" МЧЖ томонидан олиб борилаётган қурилиш ишларида қатор қонунбузарликлар аниқланди. Жумладан:
Ишчилар махсус кийим-бошсиз меҳнат қилаётгани;
Ҳавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаётгани;
Қурилиш нормаларига амал қилинмагани;
Ишларнинг сифатсиз бажарилаётгани.
Шу муносабат билан қурилиш ташкилотларига расмий огоҳлантириш берилди.
https://t.me/xdp_jizzax